Get Mystery Box with random crypto!

Бугун бир судимизда қизиқ иш бўлди. Олдинги сафарги суд мажли | YURISTKADR

Бугун бир судимизда қизиқ иш бўлди.

Олдинги сафарги суд мажлисида бу ишга алоқадор шахслардан бирини гувоҳ сифатида чақиришни илтимос қилган эдик. Суд уни чақиртирган.

Бугунги судда гувоҳ ўз ишхонасидан туриб масофадан (ноутбук орқали) қатнашди. Суд бошланди, ишни кўрувчи судья шахсини аниқлаб бўлганидан кейин, бирдан унга сўз бериб юборди. Гувоҳ ҳолат юзасидан ўз фикрларини айтишни бошлади. Мен ҳайрон бўлдим, сабаби, суд мажлиси раиси уни агар ёлғон гувоҳлик берса, ЖКнинг 238-моддасига мувофиқ жиноий жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирмади. Ҳақиқатни айтиш ҳақида қасамёд ҳам қилдирмади, ундан тилҳат ҳам олмади.

Судьяга жойида эътироз билдирдим ва ундан ФПКнинг 229-моддасига риоя қилишни ҳамда гувоҳга нисбатан юқоридаги талабларни қўллашни талаб қилдим.

Судья ҳам ўз хатосини тўғри тушуниб, гувоҳни тўхтатди. Масофадан қатнашаётганидан ёлғон гувоҳлик ҳақида огоҳлантирилганлиги ҳақида тилҳат олишни ва қасамёд матнига имзо қўйдиришни иложи бўлмаганлиги учун ишни кўришни бошқа кунга қолдирди. Ҳамда гувоҳга ёки суд биносига етиб келиш ё бўлмасам, ўзига яқин бўлган бошқа суд биносидан қатнашиш масаласи қўйилди. Мана бу тўғри иш бўлди, гарчи суд бошқа кунга қодирилган бўлса ҳам.

Бу ишда озгина юзиқаттиқлик қилганимизнинг сабаби бор. Гувоҳни ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни гапириши биз учун жуда муҳим. У суд томонидан ёлғон гувоҳликнинг оқибати жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилиши керак. Бу ҳақида расман тилҳат ёзиб бериши лозим. Гувоҳ шу судда туриб, ҳамманинг олдида бор гапни гапириш ҳақида баланд овозда қасам ичиши, агарда ёлғон гапирса жиноятчига айланиши мумкинлигини ич-ичидан ҳис қилиши керак. Шундагина ундан гарчи ўзи истамаса ҳам ҳақиқатни суғуриб олиш мумкин бўлади.

@yuristkadr