Get Mystery Box with random crypto!

Бизга “ишимга аралашманг” дейдиган бетгачопар судьялар керак. | YURISTKADR

Бизга “ишимга аралашманг” дейдиган бетгачопар судьялар керак.

Судларнинг мустақиллиги учун тахдид ташқаридан кўра ичкарида кўпроқ деб ўйлайман.

Биринчи таҳдид суд тизимидаги раҳбарлар бўлиши мумкин. Суд тизимидаги раҳбарлар, жумладан, судлар, судлов ҳайъатлари раислари, юқори суд аппаратларидаги масъуллар оддий судьялар фаолиятига аралашавераркан, судьялар ҳали-бери тўлиқ мустақил бўлолмайди.

Иккинчи таҳдид шу судьянинг ўзи бўлиши мумкин. Ҳа шундай. Тўғрими, нотўғрими, ҳар битта топшириққа қўл қовуштириб “ес қиламиз” деб турадиган судьялар аслида суд мустақиллиги деган тушунчалардан йироқ. Ахир ўзиз айтинг, ҳозир “ишимга аралашманг” дейдиган судьялар кўпми, ёки хар битта гапга “хоп бўлади” дейдиганларими?

Хуллас, суд тизимидаги мутасаддилар муаммоларни энг аввало, ичкаридан туриб ҳал қилишга ҳаракат қилишса яхши бўларди.

@yuristkadr