Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-06 15:47:27 10 ойлик боласи бор аёлни қисқартириш деб бўшатишибди.

Бир вазирликнинг Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаси раҳбари штат қисқартирилди деб, 10 ойлик боласи бор аёл ходимни ишдан бўшатиб юборибди.

Ваҳоланки, МК 409-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш таъқиқланган.

Ўша ташкилотнинг юристи ҳам, "кадровик" ҳам боласи 3 ёшга тўлмаган оналарни қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиш мумкин эмаслигини яхши билишига аминман. Чунки бу талаб ҳақида кунда-кунора гапирамиз ва бу қоидани ҳозирда деярли ҳамма билади. Бу буйруқни улар катта эҳтимол билан шошқалоқ раҳбарининг дағдағаси билан расмийлаштирган бўлса керак.

Бу қизимизни ишини олдик ва уни судда ҳимоя қиламиз, билиб турибсиз, бу ишни ютиб чиқиш имконимиз жуда катта.

Суд якунидан кейин, кейинги босқичда меҳнат инспекциясига мурожаат қилиб, қонунбузар раҳбарга тегишли жазо чораси қўлланилишига эришамиз, насиб.

Охирги пайтларда раҳбарлар нафақат қонунбузар, балки бешавқат ҳам бўлиб кетяпти, улар ходимларнинг хатто ёш болали аёллигига ҳам қараб ўтирмасдан, асоссиз равишда ишдан бўшатиб ташлаяпти. Бунинг оқибати ўзларига ёмон бўлади.

@yuristkadr
16.0K views12:47
Ochish/sharhlash
2024-04-05 23:20:06
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида 2023 йил якунлари бўйича республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.

Марказий ташкилотлардан бизнинг яқин ҳамкоримиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати энг юқори ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, вазирликлардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, қўмиталардан Миллий олимпия қўмитаси, агентликлардан Ўзархив агентлиги, банклардан Бизнесни ривожлантириш банки, ҳокимликлардан эса Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматлари юқори ўринда турибди.

Юқори ўринларни эгаллаган ахборот хизмати ходимларини ушбу натижалари учун алоҳида рағбатлантириш керак.

@yuristkadr
17.2K views20:20
Ochish/sharhlash
2024-04-05 14:34:15 Агар одамларнинг судларда сарсон-саргардон қилиниши ва соатлаб куттирилиши натижасида уларга етказилган моддий ва маънавий зарар суммаларини ҳисобласак, уларни қоплашга давлат ғазнаси ожизлик қилса керак.

@yuristkadr
13.3K views11:34
Ochish/sharhlash
2024-04-05 06:20:35
“YURIST VA KADR” NTMда 15 апрел санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
14.0K views03:20
Ochish/sharhlash
2024-04-04 20:23:08
Ишлаётган ва боласи 2 ёшга тўлмаган оналарга “обед” вақтидан ташқари яна қўшимча танаффус вақти берилишини ҳам биласизми?

Бу видеони ёш боласи бор ишлаётган оналарга юбориб қўямиз. Оталарга ҳам.

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг

@yuristkadr
15.6K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2024-04-04 20:05:00 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларида:

Математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга улар фаолият юритаётган мактабларнинг харажатлар сметасида ходимларни рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Президентнинг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли фармони 4-банди.

@yuristkadr
13.9K views17:05
Ochish/sharhlash
2024-04-04 18:33:34 Бугунги кунда раҳбарларнинг ўз таниш-билишларини танловсиз ишга қабул қилиш ҳақидаги топшириқларини бажармаган давлат ташкилотлари кадрлар хизмати ходимларини ўша раҳбарлар томонидан таъқибга учраётганига гувоҳ бўляпмиз.

@yuristkadr
13.2K views15:33
Ochish/sharhlash
2024-04-04 16:15:58 Энг яхши “кадровик” ким?

Бизнингча, ходимлари сони ва иш кўлами бошқалардан кам бўлмаган, шунга қарамай меҳнат низолари кам бўлган ҳамда кадрлар билан ишлаш амалиётини электрон тизимга ўтказган ва бу тизимни самарали қўллаётган “кадровик” энг яхшиси.

@yuristkadr
14.6K views13:15
Ochish/sharhlash
2024-04-04 14:03:17
Иш берувчи ходимни ишдан бўшатган, ходим судда ўша ишдан бўшаган куни касаллик варақасига чиққанлигини айтган ва касаллик варақасини тақдим этган. Иш берувчи нима қилса бўлади?

@yuristkadr
15.9K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-04-04 13:14:41 Собиқ "кадровик" ҳоким ёрдамчилигидан ўз ишига қайтадиган бўлди.

Навоий вилояти ФИБ Кармана туманлараро суди аввал кадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, кейин ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтиб кетган фуқарони ўзининг аввалги кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига қайтариш ҳақида қарор чиқарди.

Иш берувчи унинг иш жойини сақлаш ва ўз ишига қайтариш ҳақидаги вадасини ва ўртадаги келишув шартларини бузганлиги сабабли, собиқ “кадровик” судга мурожаат қилишга мажбур бўлган, натижада суд унинг даъво талабини қаноатлантирди.

@yuristkadr
14.4K views10:14
Ochish/sharhlash