Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.62K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 276

2021-02-13 16:40:53 ЮРИСТНИНГ ҲУЖЖАТЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

МУРОЖААТ.
Ассалому-алайкум. Мен бир корхонада энди юрист бўлиб иш бошлаганман. Юристнинг ҳужжатлари папкаларида қандай ҳужжатлар бўлиши керак, ҳужжатлар рўйҳатлари қандай тузилиши керак? Илтимос, шу ҳақида рўйҳатлари бўлса, берсангиз.

Юридик ёрдам.

Юридик хизмат ходимларининг ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасидан намуна берилмоқда.

Бу намуна албатта тавсиявий.

Уни ҳар бир юрист ўзининг ташкилотидаги асосий фаолият йўналишлари ҳамда иш ҳусусиятидан келиб чиқиб янада такомиллаштириб олиши мумкин.

@yuristkadr
6.8K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:02:14 МЧЖДАГИ ТАЪСИСЧИНИ ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛИГИДАН МАЖБУРАН ЧИҚАРИШ МУМКИНМИ?

Савол
.
Юридик шахс масъулияти чекланган жамияти сифатида фаолият юритади. Бунда таъсисчи 3 та (ҳар бирининг улуши 33% дан). Таъсисчиларнинг биттаси 5 йил давомида директорлик қилган. Ўша директор (33% таъсисчи) 5 йил давомида корхонани бошқариб, корхонага моддий зарар етказган. Корхонага бошида 3 та таъсисчи мижозлар жалб қилиб, яхши ишлаган. Корхона оёққа турган. Охирида, 2019 йил апрелдан бошлаб, директор ишга келмай, ўзининг номига ЯТТ очиб, ўзи олиб келган мижозларни ЯТТга ўтказиб, бошқа мижозларни ҳам шу ўзининг ЯТТсига тортишга ҳаракат қилиб, қолган иккита таъсисчига (корхонага) моддий зарар етказган. Энди ўша (зарар етказган) таъсисчини улушидан маҳрум қилиб чиқариб юбориш керак.
Бу вазиятда нима қилишим керак? Даъво қандай бўлади?

ЖАВОБ

Мазкур масалада Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига ва Иқтисодий процессуал кодексга бемалол таяниш мумкин.

Мана шу Қонуннинг 8-моддаси 2-қисмига кўра жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Яъни Сизнинг вазиятингизда ҳар бири 33 фоизлик улушга эга ҳисобланган таъсисчилар учинчи таъсисчида агар жамият фаолиятини оғирлаштиришга сабаб бўлган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар кузатилаётган бўлса, уни суд тартибида жамият муассислигидан чиқариш ҳуқуқига эгадирлир.

Саволингизда келтирилган вазиятлар, яъни жамиятга моддий зарар етказиш, жамият бошқарувида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаслик оқибатида жамиятни оғир аҳволга тушириб қўйиш айнан шундай ҳаракат ва ҳаракатсизлик эканлигини кўрсатиб турибди.

Яна бир муҳим маълумот, Иқтисодий процессуал кодекснинг 30-моддаси 2-бандига биноан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар корпоратив низолар сифатида иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Саволингиздаги масала ҳам, яъни бир ёки бир нечта таъсисчи томонидан бошқа бир таъсисчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилиш билан боғлиқ низолар ҳам айнан иқтисодий судлар томонидан кўриб ҳал этиладиган корпоратив низолар ҳисобланади.

Демоқчимизки, саволда кўтарилган муаммо бўйича зарар етказувчи таъсисчини жамият муассислигидан мажбуран чиқариш учун туманлараро иқтисодий судга даъво тартибида мурожаат – даъво аризаси киритиш лозим бўлади.

Агар бу борада бир нечта таъсисчи бўлиб судга мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, даъво аризаси таъсисчиларнинг барчаси (ёки уларнинг вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак.

@yuristkadr
7.7K views11:02
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:05:28
Кока-кола компаниясини сотиш жараёнига таклиф қилинган ва давлат харидлари томонидан "безупречная" деб номланган чет эл компаниялари ҳақида.

Видеодаги гапларга далиллар мана бу ерда.

Ушбу кўрсатувни тўлиқ кўриш учун ҳавола



Каналга қўшилинг @nurbekalimov
7.2K views09:05
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:53:30 Ҳаётни қонуний доирага қайтариш керак

Ҳамма ўз ишини қилса, қилганда ҳам сифатли қилса — бундан ҳамма ютади. Давлат ҳам прокурордан қонунда белгиланган вазифалари ижросини талаб қилса, судьядан ҳам одил судловни сўраса, ҳақли, асосли ва ўринли бўлади. Ёшлар бандлиги билан шуғулланадиган прокурор, аёллар муаммоларини ўрганаётган судья Ўзбекистондаги муаммоларнинг ечими эмас. Энг ёмони, бундай тажрибалар нафақат аёллар ва ёшлар муаммоларини тизимли ҳал қилмайди, суд ва прокуратура тизимида ҳам бошқа тизимли муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ўртада яна фуқаро сарсон бўлади. Бошқа тузилмалардан фарқли ўлароқ бу икки тузилма — мамлакатда қонунийлик ва адолат учун масъул идоралар.

Бугун маҳаллабай юришга жалб қилинган банк хизматчиси мижозбай ишлаши керак бўлган банкда мижознинг кутиб қолишига, мутахассис, ходим етишмаслигига, ишларнинг ворисийлиги йўқолишига, истеъмолчининг асаби, ортиқча вақти кетишига сабаб бўлмоқда, кенгроқ маънода иқтисодиёт ютқазмоқда. Банк маҳаллабай юришга янги ходим олмаяпти, бор ресурсларидан фойдаланаяпти. Мажбурий меҳнат элементлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Яқиндагина шу йўлни босиб ўтгандик-ку. Қайта-қайта савол беришимиз керак: хўш, бу ишлар ўзини оқладими? Нега доим велосипед кашф қилаверишимиз керак? Прокурорлар ҳақиқатдан ҳам 100 та иш ўрни яратдими? Ўзи яратиши керакми? Кўзбўямачилик учун ишламаяптими? Прокурорнинг, судьянинг, банк хизматчисининг ўз иши билан шуғулланмасдан бошқа ишлар билан бандлиги яратилган шартли 500 та иш ўрни яратиш учун ҳаракатлари мамлакатга ўта қимматга тушмаяптими? Халқ прокурор ёки суддан норози бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ишсизлиги, свет-гази йўқлиги учун эмас. Халқ улардан ўз қонуний ваколати доирасида бажараётган/бажармаётган ишларидан норози бўлиши мумкин.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш учун халқ қабулхоналари тизими яратилган. Ўшанинг ўзи етади. У нафақат мурожаатларни қабул қилиб, турли идораларга юборадиган, балки аҳоли кўтараётган муаммоларни тизимлаштириб, таҳлил қиладиган, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, раҳбариятни хабардор қиладиган, керак бўлса, ўша муаммоларга тизимли ечим таклиф қиладиган ижтимоий институт бўлиши керак. Ялпи сафарбарликдан тизимли ишлашга, қонуний доирага қайтишнинг вақти келди. Қанча тез бўлса, шунча яхши.
3.4K views06:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:19:17 ҲОМИЛА ТУШИБ ҚОЛСА ҲАМ НАФАҚА ТЎЛАНАДИМИ?

САВОЛ.
Сизга саволим бор. Бир ходимимиз ҳомиладор, декрет таътилига чиқиши керак эди. Лекин, уни муддатидан олдин боласи тушиб қолди. Айтингчи, шунда ҳам бу ходимга декрет пули тўланадими?

ЖАВОБ.

Бу масалада «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)да алоҳида қоида мавжуд.

Низомнинг 42-бандига мувофиқ:

“ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади” дейилган.

Демак, гарчи ҳомила тушган бўлсада, тиббиёт муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига мувофиқ, ушу варақада кўрсатилган даврлар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаси тўлаб берилади.

@yuristkadr
7.7K views17:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:11:03
Мана шу муаллима опа – Одинахон Йўлдошева ва олимпиадада у кишининг бирданига
9 нафар ўқувчиси ғолиб бўлгани ҳақидаги ҳабар ҳамма ёққа тарқалди,
умуман бу устоз ва бу ўқувчи йигитлар бугун жуда машҳур бўлиб кетишди.

Улар Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан. Билим олиш учун интилиш бўлса, иштиёқ бўлса ҳамда яхши устоз бўлса ҳисоб, бунда жой ёки ҳудуд бирламчи эмас. Энг асосийси, қахрамонларимиз шуни исботлаб беришди.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам биз эътибор бермаётган олмослар ҳали ҳам кўп. Бунинг учун қоғозлардан бироз бош кўтариб, юқоридан қуйига қараб бир назар ташланса кифоя.

Шундай қилиб, Фарғонада жуда ажойиб бир туман бор, бу Ўзбекистон тумани. Зиёли инсонлар, илмга интиладиган ёшлар роса кўп у ерда. Ўзим ҳам шу ерда туғилиб, катта бўлганман. Ота-онам, бобом ўша ердалар, яқинларим, дўстларим кўпчилиги ҳозир ўша ерда, биз ҳам мактабда болалигимизда....Узр, устоз опани ва у кишининг ўқувчиларини кўриб, ғурурланиб кетдим. Ўқувчиликдаги фан олимпиадалари эсимга тушиб кетди.

@yuristkadr
8.3K viewsedited  15:11
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:59:14 КОРХОНАГА КЕЛГАН ЖАРИМАНИ КАСАБА УЮШМАСИ ҲИСОБИДАН УНДИРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр жамоаси. Мен йирик ташкилотда ишлайман, қўшимча касаба уюшмасига раисман. Бизда касаба уюшмасида ҳисоб-рақам бор, ҳисобимизга пул маблағлари йиғилиб боради. Ишхонада раҳбарнинг шофёри радарга кўп тушганлиги сабабли, жами 7 млн. сўмга яқин жарима келди. Раҳбар бу жаримани касаба уюшмаси ҳисобидан ўтказиб беринглар деб талаб қўйяпти. Шу тўғри бўладими? Шу саволимга жавоб беринг, илтимос.

ЖАВОБ.

2019 йил 6 декабрда янги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун қабул қилинган ва бу Қонун ўтган йили март ойидан кучга кирган.

Ушбу Қонунда касаба уюшмаларининг мол-мулклари ва уларнинг пул маблағлари ҳамда уларни тасарруф этишига доир масалалар юзасидан зарур нормалар белгиланган.

Жумладан, Қонуннинг 24-моддасида:

“юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмасининг бўлинмаси, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тегишли касаба уюшмаси ёки унинг бўлинмаси ёхуд уарниг аризасига кўра иш берувчи томонидан ўзига хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган махсус банк ҳисобварағига эга бўлишга ҳақли.

касаба уюшмаси ташкилотининг
махсус ҳисобварағидан иш берувчининг мажбуриятлари бўйича ундирувга йўл қўйилмайдидеган қоидалар мавжуд.

Сизнинг саволингизга айнан мана шу 24-моддадаги иккинчи қоида жудаям тўғри келадида ўзиям.

Яъни, ушу нормага асосан, корхонага ва иш берувчи зиммасига тушган турли маъмурий жарималар ва бошқа ҳаражатларни шу ташкилотдаги касаба уюшмаси ҳисобидаги маблағлар ҳисобидан қоплаш мумкин эмас.

Шунга кўра, раҳарнинг талабини “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосланиб, рад этишингиз тўғри бўлади.

@yuristkadr
8.1K views13:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:47:25 Мактабларга ким юридик хизмат кўрсатади? ХТБ юристими, ёки адлия?

Менга халқ таълими тизимидаги мактаб директорларидан юридик хизмат масаласида мурожаатлар келди.
Мактабларда ҳам турли хил шартномалар тузилади, ҳуқуқий муаммолар туғилади, турли хил ҳужжатлар, буйруқлар, қарорлар расмийлаштирилади. Мактаблардаги бу муаммолар билан қайси юрист шуғулланади? Мактаблар шартнома билан алоҳида юрист олишлари мумкинми? Ҳозир шу масалаларга тўхталсак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари” тасдиқланган. Мазкур ҳужжатда давлат ташкилотларида юридик хизматни ташкил этишга доир минимал талаблар ва мезонлар кўрсатилган.

Биласиз, ўрта таълим мактаблари ҳам давлат ташкилотлари тоифасига киради. Бироқ, “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари”нинг изоҳ қисмида “кўрсатилган нормативлар ва мезонлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи бюджет муассасаларига татбиқ қилинмайди” дейилган. Яъни, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари таркибидаги ўрта таълим мактабларида юридик хизмат ташкил этилмайди ва уларда юристконсульт лавозимлари бўлмайди.

“Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари”нинг биринчи изоҳ қисмида шундай дейилган:

“туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг юридик хизматлари ходимлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи ташкилотларга юридик хизматлар кўрсатади”.

Яъни кўриб турибсизки, юқоридаги қоидаларга кўра халқ таълими тизимидаги мактабга, ушбу мактаб бўйсинувчи туман Халқ таълими бўлимида фаолият юритаётган юрист томонидан юридик хизмат кўрсатилади. Демак, мактабларнинг ҳуқуқий фаолиятига оид юридик таъминот ва ҳужжатларнинг юридик экспертизаси туман ХТБ юристи томонидан амалга оширилиши зарур.

Фикримча, давлат мактаби фаолиятига шартнома (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома) асосида ҳуқуқшунос ёлланишига назорат органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда салбий муносабат билдирилиши мумкин. Чунки, бу вазифа айтганимдек, туман ХТБ юристларига юкланганда.

Шу ўринда қўшимча изоҳ. Туманлардаги халқ таълими бўлимларида ишлаётган юрист-ҳамкасбларимга айни пайтда жуда чуқур ҳамдардман. Биринчидан, уларда ҳам мантиқан, ҳам жисмонан тумандаги барча мактабларга тўлақонли ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг имкони йўқ (бу жуда катта юклама), бу юристлардаги ойлик маошнику, айтмаса ҳам бўлаверади.

Иккинчидан, Адлия вазирлиги ҳам бу муаммони ҳал этиш ўрнига, аксинча билиб-билмай вазиятни мураккаблаштириш йўлидан кетмоқда. Адлиячилар туман ва шаҳар ХТБлардаги юристлар ўрнини қисқартириб, бу тизимга юридик хизмат кўрсатишни туман (шаҳар) адлия бўлимларига олишмоқчи. Адлия бўлимлари таркибида алоҳида марказлар ташкил қилиб, улардаги кам сонли ҳуқуқшунослар билан бу ишни “эпламоқчи”. Лекин мен ҳайронман, улар бир тумандаги 50-60 та мактабларга юридик хизмат кўрсатишни қандай ҳал этишаркан? Ахир юристларни қисқартириш билан масалага ечим топиб бўлмайдику, ахборотлаштириш орқали ҳуқуқий хизматга эса ҳали умуман тайёр эмасмиз. Бизда мана шуниси чатоқда, кимдир бир жойда катта кетиб гапириб қўяди, кейин тўғри бўлса ҳам, нотўғри бўлса ҳам шу гапирилган нарсани ортидан қувилади.

Адлия вазирлиги ҳозирги кунда самарадорлик бўйича энг олди вазирликлардан ва биз юристлар бу идорани энг биринчи вазирлик деб ҳисоблаймиз, бироқ бу ташкилотда ҳам юқоридагига ўхшаш тушунарсиз ва мантиқсиз ҳаракатлар барибир бўлаверади шекилли.

@yuristkadr
9.6K views08:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:01:54
Нарзулло Обломурадов Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб, яъни Экопартияга раҳар этиб сайланибди. Шу вақтгача, у киши Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Акани, шахсан яхши танийман. Илм-фан соҳасида ҳам, амалиётда ҳам роса “ёнганлар”.

Бугунги кунда, экология ва атроф муҳит соҳасидаги энг асосий муаммолардан бири шуки, илм-фан вакиллари ва амалиётчилар бир-бирларидан тамомила узилиб қолган. Тўғриси, агар бу икки йўналишдаги инсонлар бир муаммо устида жам бўлиб қолсалар ҳам бир-бирларини у қадар тингламайди. Ўзларини тинглагандек кўрсатишса ҳам ичида “бўлмаган гап”, “э, қўйсангчи” деб ўтиришаверади. Муаммолар эса ярим йўлда қолиб кетаверади, муаммолигича.

Нарзулло ака бошқа масалалар қаторида, экология соҳасида илм-фан ва амалиётни яқинлаштириш, ўртадаги алоқани тиклаш устида ҳам ишласа жуда яхши бўларди.

@yuristkadr
8.0K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:10:54 ХОДИМНИНГ ХИЗМАТ САФАРИ ДАВРИДА ТАБЕЛГА ИШ СОАТИ ЁЗИЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассаламу алайкум. Бош ҳисобчимиз Тошкент шаҳрига 3 кунга хизмат сафарига бориб келди. Табелга тўлиқ иш соати ёзиладими ёки хизмат сафари дебми? Хизмат сафари деб ёзсам, соат ёзиб бер, деб қабул қилмаябди бухгалтерия. Нима қилиш тўғри? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ.

Хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши тушунилади.

Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи маъмурият билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги 2003 йил 29 августдаги 1268-сонли йўриқноманинг 7-8-бандларида:

хизмат сафарида бўлган ходимларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлиши ҳамда хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки лавозим маоши ёки ходимларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш мақсадида, яъни хизмат сафарида бўлиш ва бошқа ҳолларда ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилиши ва бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

Ўз ўрнида, раҳбарият хизмат топшириғини бажариш учун иш берувчининг тегишли буйруғи асосида хизмат сафарига жўнаб кетган ходим етиб борган жойида хизмат вазифасини бажаришга киришади. Хўш, ана шу хизмат сафари даврида иш ҳақи юритиш табелида ходимга иш куни ҳисобланадими?

Албатта ҳа, бироқ бунда ходимнинг хизмат сафарида бўлган кунлари учун табелга одатдагидек иш соати эмас, балки махсус ҳарфли белгилар (масалан, “Х/С” каби белги) қўйилади. Хизмат сафари вақтида дам олиш кунлари мавжуд бўлса, ушбу кунлар табелда дам олиш куни сифатида белгиланиб, ходимнинг дам олиш куни ҳисобланади ва бу кунлар учун ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди.

Агар ходим иш берувчи топшириғи билан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади. Табелга хизмат сафарида бўлган барча кунлар учун хизмат сафари белгиси қўйилади. Ходим маъмуриятни фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.

Хулоса сифатида сизнинг бухгалтериянгиз талабини ноўрин деб ҳисоблаймиз, чунки ходимга хизмат сафарида бўлган вақти учун табелда иш соати белгиланиши бу – ходимни ўз иш жойида ишлаганлигини билдириши демакдир.

Раъно Исамутдинова

@yuristkadr
9.1K views06:10
Ochish/sharhlash