Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi O
Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Kanal manzili: @uzlideptashkent
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.93K

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 159

2022-05-13 12:51:50
“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “15 май Халқаро оила куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” МФЙда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Аёллар қаноти фаоли Наима Джабборова бошчилигида “Оила муқаддас даргох” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга маҳаллада истиқомат қилувчи барча оилалар, аёллар таклиф этилди.
Байрам дастурида Миллий гвардиямизнинг харбий оркестрлари, қўшиқчилар Равшана Закирова, Азиза Равшанова, сўз усталари ва таниқли санъаткорлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида маҳалла фаол аёлларининг бир гуруҳи ташаккурномалар билан тақдирланди.
59 views09:51
Ochish/sharhlash
2022-05-13 12:41:58
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди. Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития Ферганской области.
В текущем году на развитие специализации каждой махалли, обеспечение занятости населения будет выделено более 1 трлн сумов. В 2022-2023 годах в области будут реализованы инвестпроекты на сумму 31 трлн сумов.
Представлены планы по строительству жилья и дорог, улучшению электро- и водоснабжения, ремонту школ и детских садов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
16 views09:41
Ochish/sharhlash
2022-05-13 12:41:58
15 views09:41
Ochish/sharhlash
2022-05-13 11:58:45
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларда сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан Халқ депутатлари Учтепа тумани кенгаши депутатлари Н.З.Зайнитдинов ва М.П.Мирсаатовлар 4-сектор худудидаги “Бекабод” ва “Шафтолизор” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Мурожаатларининг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Шунингдек, узоқ вақтдан бери оғир аҳволдаги ижтимоий химояга мухтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
87 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-05-13 09:00:09
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати У. К. Санакулов, Юнусобод туман Кенгаши депутати А. К. Сейтназаров, Юнусобод туман 55- сонли оилавий поликлиника бош шифокори М. Саидходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси М. Эргашева ва “Қадирдон” МФЙ раислари мажлислар залида аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
22 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-05-13 08:27:51
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Гулчехра Исхакова, Учтепа тумани хотин қизлар масаласи бўйича ҳоким ўринбосари Мактуба Кабуловна, туман Кенгаши депутати Зохида Мансуровна, “Янги йўл” ва “Диёробод” маҳалласи оқсоқоллари ва хоким ёрдамчилари , 62 поликлиника бош шифокори ўринбосари Мамура Сайфиевналар билан биргаликда 40 тага яқин ижтимоий химояга мухтож фуқоралар учун қабул ўтказдилар. Жаррохликка, дори-дармонга ва даволанишга мухтож фуқароларга ҳамда кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали амалий ёрдам берилиши белгиланиб олинди.
56 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-05-13 07:49:46
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларда сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан, 12 май куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Я.Ш.Якубов, Миробод тумани кенгаши депутати Ғ.Ғ.Хакимовлар 2-сектор худудидаги “Лолазор”, “Фаровон” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан учрашди. Шунингдек учрашувда тиббиёт бирлашмаси врачи У.Қаландаров, “Лолазор” МФЙ раиси М.Ахмедова, “Фаровон” МФЙ раиси Р.Машарипов иштирок этишди.
Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Мурожаатларининг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Шунингдек, узоқ вақтдан бери оғир аҳволдаги ижтимоий химояга мухтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
56 views04:49
Ochish/sharhlash
2022-05-13 07:29:42
Тошкен шаҳри ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги халқ қабули

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, сенатор Шавкат Аюпов ҳамда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг 25-"Камолот" округи депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Санжарбек Кумушевлар томонидан “Камолот", "Янги Камолот", "Яланғоч" ва "Шалола" маҳаллалари фуқароларининг сайёр қабули ўтказилди. Қабул жараёнида сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилиб, маълум қисми шу ернинг ўзида ҳал қилинди, қолганларининг ечимини топиш масъул ташкилотлар орқали амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.
54 views04:29
Ochish/sharhlash
2022-05-13 02:15:44
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши Яккасарой туман ҳокими, халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутати Сайфутдинов Анвар Назаровични таваллуд айёми билан муборакбод этади.
Анвар Назаровичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади.

Ҳурмат ва эхтиром ила,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
22 views23:15
Ochish/sharhlash
2022-05-13 02:15:44
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Исраилов Олим Зикриллаевични таваллуд айёми билан муборакбод этади.
Олим Зикриллаевичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади.

Ҳурмат ва эхтиром ила,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
20 views23:15
Ochish/sharhlash