Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларда сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан, 12 май куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Я.Ш.Якубов, Миробод тумани кенгаши депутати Ғ.Ғ.Хакимовлар 2-сектор худудидаги “Лолазор”, “Фаровон” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан учрашди. Шунингдек учрашувда тиббиёт бирлашмаси врачи У.Қаландаров, “Лолазор” МФЙ раиси М.Ахмедова, “Фаровон” МФЙ раиси Р.Машарипов иштирок этишди.
Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Мурожаатларининг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Шунингдек, узоқ вақтдан бери оғир аҳволдаги ижтимоий химояга мухтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.