Get Mystery Box with random crypto!

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “15 май Халқаро оила куни” м | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “15 май Халқаро оила куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” МФЙда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Аёллар қаноти фаоли Наима Джабборова бошчилигида “Оила муқаддас даргох” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга маҳаллада истиқомат қилувчи барча оилалар, аёллар таклиф этилди.
Байрам дастурида Миллий гвардиямизнинг харбий оркестрлари, қўшиқчилар Равшана Закирова, Азиза Равшанова, сўз усталари ва таниқли санъаткорлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида маҳалла фаол аёлларининг бир гуруҳи ташаккурномалар билан тақдирланди.