Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi O
Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Kanal manzili: @uzlideptashkent
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.93K

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 152

2022-05-23 14:59:59
Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди. Жумладан:

- ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади;

- бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;

- махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);

- спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;

- жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;

- вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.
44 views11:59
Ochish/sharhlash
2022-05-23 14:48:50
Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.

Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.

“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман.

Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.

Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.
54 views11:48
Ochish/sharhlash
2022-05-23 14:40:35
Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент.
58 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-05-23 14:30:00
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.
58 views11:30
Ochish/sharhlash
2022-05-23 14:21:05
102 views11:21
Ochish/sharhlash
2022-05-23 13:40:17
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
64 views10:40
Ochish/sharhlash
2022-05-23 13:20:49
Миробод тумани “Тонг Юлдузи” МФЙ да Фуқаролар йиғини раиси (оқсоли) сайлови бўлиб ўтди. ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз ушбу жараёнларда фаол қатнашиб сайловни ташкил қилиш ва адолатли ўтказишда очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлашда ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар. Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Бобир Мансуров ушбу сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиб, сайловни қонун доирасида ўтганлиги тўғрисида маълум қилди.
77 views10:20
Ochish/sharhlash
2022-05-23 12:56:48
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Файзиева, депутат ёрдамчиси М.Эргашева, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати У.Санакулов, Юнусобод туман Кенгаши депутати Ў.Карабаев ўзлари сайланган округидаги “Отчопар-2” МФЙ аҳолиси билан учрашдилар. Учрашув чоғида аҳоли маҳалла ҳудудидаги уй Қурилиш корхонаси томонидан бузилиши ва қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Депутатлар муаммоли вазиятни ўрганиб чиқишди. “Отчопар-2” маҳалла фуқаролари билан “Business city” замонавий ишбилармонлик маркази раҳбари ва юристи билан аҳолини розилик келишув масалалари жойида ҳал этилди ҳамда ушбу масалалар депутат назоратига олинди.
132 views09:56
Ochish/sharhlash
2022-05-23 02:10:07
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Шаумаров Нодир Дилшадовични таваллуд айёми билан муборакбод этади.
Нодир Дилшадовичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади.

Ҳурмат ва эхтиром ила,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
18 views23:10
Ochish/sharhlash
2022-05-21 02:27:36
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Зиёвиддинов Баҳодир Каримжоновични таваллуд айёми билан муборакбод этади.
Баҳодир Каримжоновичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади.

Ҳурмат ва эхтиром ила,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
15 views23:27
Ochish/sharhlash