Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi O
Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Kanal manzili: @uzlideptashkent
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.93K

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 158

2022-05-14 08:29:33 Депутатларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлимига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Мирзо Улуғбек туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Джураевнинг таклифига биноан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Наима Джаббарова ҳамда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Санжарбек Кумушевлар томонидан бўлимга қарашли 6-ва 8-ЁҚҚларга ташриф буюрилиб, хизмат қилувчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар (ётоқхона, кутубхона, спорт зали ва ҳоказо), ёнғин содир бўлган вақтда аниқ манзилини аниқлашда қўлланиладиган ўта замонавий радар камералар ва уларнинг кузатув маркази компьютерлар билан жиҳозланганлиги, ўт ўчирувчи махсус техника ва автомобилларнинг ҳозирги кундаги техник ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Равшан Ҳайдаров ҳам ташриф буюриб, депутатларни бошқарманинг келажакдаги режалари билан таништириб ўтди. Шу ўринда, депутатлар томонидан фикр-мулоҳаза ва такифлар ҳам билдирилди.
33 views05:29
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:22:02
Миробод тумани “Заминобод” МФЙ биносида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати О.Э.Жиянбоев, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари Ф.Р.Тангриева, Б.Шарипов сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
41 views05:22
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:10:56
Миробод тумани “Қорасув” МФЙ биносида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т.Б.Матибаев, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари Саиджаббор Шоира Саидғаффор қизи, Ш.Пулатовалар сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ижтимоий химояга мухтож, яшаш шароитларида муаммолари мавжуд бўлган, узоқ вақтдан бери бетоб фуқаролар билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
38 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:31:04
Юнсобод тумани кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Ш.Сайфуллаев томонидан туманнинг “Юртобод” МФЙда жойлашган 257-сонли мактабга ташриф буюрилиб, мактабдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
39 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:28:52
Юнусобод тумани кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Ш.Сайфуллаев иштирокида Юнусобод туманининг “Юртобод” МФЙ идорасида Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг малакали шифокорлари томонидан маҳалла ахолиси саломатлигини мустахкамлаш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.
40 views15:28
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:25:11 Аҳоли дарди билан яшаш депутат учун катта масъулият ва айни пайтда катта шарафдир!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич Юнусобод туманидаги “Уч Қаҳрамон” МФЙ мажлислар залида “Йўлайриқ”, “Уч Қаҳрамон” маҳаллаларида яшовичи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди. Дарҳақиқат, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадри юксалиб боришига қаратилганлиги айни ҳақиқат. Инсон қадр топиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бу борада аҳолининг оғирини енгил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш, жойлардаги мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартиришда дептутларимиз фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларини камторона хиссаларини қўшмоқдалар. Юртимиздаги мусаффо осмон, меҳр-оқибат, аҳиллик ва тинч-осойишта ҳаётнинг қадрига етиш айни муддаодир. Бунинг асосий талаби бўлган фидойилик инсонийликнинг муҳим омилларидан биридир. Фидойилари кўп бўлган мамлакат ҳеч қачон кам бўлмайди. Албатта, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, ҳаёт дегани муаммосиз бўлмайди, тараққиёт йўлида турли масалалар, катта-кичик ташвишлар бўлиши мумкин. Бу масалаларни ечиш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, амалий ишларни кучайтириш бу катта масъулият ва айни пайтда катта шарафдир.
42 views15:25
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:25:10
38 views15:25
Ochish/sharhlash
2022-05-13 15:04:51
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларда сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Я.Ш.Якубов, Миробод тумани Кенгаши депутати А.Б.Маманазаров “Ойбек”, “Мингўрик”, “Маворауннахр” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Мурожаатларининг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Шунингдек, узоқ вақтдан бери оғир аҳволдаги ижтимоий химояга мухтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
47 views12:04
Ochish/sharhlash
2022-05-13 14:02:29
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Э.Ш.Рафиков, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати У.Р.Мухамедов тумандаги “Мехригиё” ва “Бунёдобод” маҳаллалари ҳудудида яшовчи аҳоли билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
50 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-05-13 13:24:51
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муратхон Джураев ва Яшнобод туман Кенгаши депутати Сардор Сувонқулов туманидаги “Парвоз” МФЙ мажлислар залида маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.
52 views10:24
Ochish/sharhlash