2022-05-18 15:36:33
Баркамол ёшлар - бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич “Ёшлар қаноти” фаоллари билан учрашди ва ёшларни ўй-фикрлари, мақсад-муддаолари, муаммолари, келгусидаги орзулари, режалари билан яқиндан танишди. Тадбирда депутатлар, партия фаоллари, ёшлар иштирок этишди. Ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир эмас. Шу сабабли, ёшларнинг сиёсий ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратилмоқда. Учрашув чоғида қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари!” шиори атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ва тизимли ташкил этиш, ёшларни иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришда кенг шароитлар яратиш, сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, яхши кадрларни етиштириб чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш. Шунингдек, Янги Ўзбекистон ёшлари ана шундай юксак даражаларга кўтарилиши учун барча имкониятларни ишга солиш. Ёшлар бизнинг Келажагимиз деб бежиз айтилмаган. Ёшларга эътибор - Келажакка эътибордир. Хозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этмоқчи эканмиз, ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, жисмоний ва маънавий баркамол этиб етишишлари учун харакат қилиш мақсадга мувофиқдир. Учрашув давомида ёшлар ўз таклифларини билдиришди ва ўзларига керакли маълумотларни олишди. Тадбир савол-жавоблар тарзида қизғин кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
126 views12:36