Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати У. К. Санакулов, Юнусобод туман Кенгаши депутати А. К. Сейтназаров, Юнусобод туман 55- сонли оилавий поликлиника бош шифокори М. Саидходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси М. Эргашева ва “Қадирдон” МФЙ раислари мажлислар залида аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.