Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi O
Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Kanal manzili: @uzlideptashkent
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.93K

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 154

2022-05-18 11:39:38
Целью встречи было трудоустройство безработных граждан, обсуждение вопроса о создании новых рабочих мест. Были заслушаны отчеты должностных лиц о работе в этом направлении и были даны необходимые рекомендации.

The purpose of the meetings was employment of unemployed citizens, discussion of the issue of creating new jobs. Reports of officials on working in this direction were heard and the necessary recommendations were given.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
68 views08:39
Ochish/sharhlash
2022-05-18 09:01:41 Депутатларимиз сайловни ташкил қилиш ва адолатли ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Охирги олти йил ичида Маҳалла институтига катта эътибор берилди. Бу борада ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Маҳалла-жамиятнинг ташаббускор ташкилотига айланиб бормоқда. Ўзингизга маълум, жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини шу йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама кўмаклашиш, сайловни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, сайлов ўтказиладиган жойларда тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш, санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, шунингдек, сайлов жараёнини кенг ёритиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб олинди. Бу галги сайловлар мамлакатимиз ривожланишининг бутунлай янги босқичида, жумладан, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиямизнинг устувор йўналиши этиб белгиланган тарихий паллада бўлиб ўтаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Фуқаролар йиғинлари сайловини юксак савияда, муқобиллик, ошкоралик ва қонунийлик тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда, айниқса, бу муҳим сиёсий жараённинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича амалий ишлар қилинди. Жорий йилнинг май ойида ўтаётган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоси ва кузатувчи сифатида иштирок этмоқдалар. ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз ушбу жараёнларда фаол қатнашиб сайловни ташкил қилиш ва адолатли ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар.

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим мудири У.Ишанходжаев.
83 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-05-18 08:06:45
Куни кеча Юнусобод туманидаги “Бободеҳқон” МФЙ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоли) сайлови жуда чиройли ва қонун доирасида бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати, Сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоси ва кузатувчи Шавкат Сайфуллаев сайловни қонун доирасида ўтганлиги тўғрисида маълум қилди.
74 views05:06
Ochish/sharhlash
2022-05-18 07:50:35
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Умида Камилова ва Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Венера Боцманова тумандаги “Астробод” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
69 views04:50
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:21:03
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
54 views12:21
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:14:12
Йил якунига қадар экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажмини 500 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

1 июлдан бошлаб экспорт учун 10 минг тонна мис, 50 минг тонна қора металлар, 15 минг тонна олтин-гугурт, 1 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси биржага қўйилади.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хориждаги элчилар ва савдо маслаҳатчилари билан бирга минерал ўғит, нефть маҳсулотлари, кўмир, ёғоч каби маҳсулотлар бўйича биржа савдоларини бошлаш учун камида 100 та хорижий йирик ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналарини жалб қилиш топширилди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

- хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

- хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

- тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.
43 views12:14
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:57:10
Йил якунига қадар биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш учун барча захираларни ишга солиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошлашга кўрсатма берилди.

Йиғилишда айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.

Мисол учун, ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.

Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
43 views11:57
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:55:28
Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

- 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

- энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

- тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

- маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

- солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.
44 views11:55
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:40:51
Йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.
37 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:40:51
Янги тизим бўйича:

- туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;

- туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;

- тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;

- ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;

- улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;

- фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.

Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади.

Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади”, деди Президент.
43 views11:40
Ochish/sharhlash