Get Mystery Box with random crypto!

Тошкен шаҳри ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги ха | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Тошкен шаҳри ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги халқ қабули

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI–62-110-14-0-К/22-сонли Қарорига асосан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, сенатор Шавкат Аюпов ҳамда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг 25-"Камолот" округи депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Санжарбек Кумушевлар томонидан “Камолот", "Янги Камолот", "Яланғоч" ва "Шалола" маҳаллалари фуқароларининг сайёр қабули ўтказилди. Қабул жараёнида сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилиб, маълум қисми шу ернинг ўзида ҳал қилинди, қолганларининг ечимини топиш масъул ташкилотлар орқали амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.