Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi O
Telegram kanalining logotibi uzlideptashkent — O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Kanal manzili: @uzlideptashkent
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.93K

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 155

2022-05-17 14:23:53
Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашган. Лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолмоқда.

Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

“Мисол учун, 1 июлдан фермер ва кластерлар 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиши йўлга қўйилмоқда. Бу фермерлар учун 2 триллион сўм қўшимча даромад дегани.

Лекин, туман ҳокимларида фермер маҳсулотини биржага қандай олиб чиқиши, бу борада кимга мурожаат қилиши, яъни ишни қандай ташкил этиши бўйича аниқ режалар борми? Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.

Маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим Ўртачирчиқ тумани мисолида тушунтирилди.
43 views11:23
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:23:53
Биржага ўз маҳсулотларини қўйган йирик корхоналар очиқ-ошкора савдолар ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 8 триллион сўм қўшимча даромад қилгани таъкидланди. Илгари турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим “ўртакашлар” чўнтагида қолар эди.

Мисол учун, бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка “заправкалар”да ҳам сифатли бензин бор.

Ёки, ўтган уч йилда биржа майдончасида авторақамларни сотиш ҳисобига бюджетга 1 триллион сўм қўшимча тушум таъминланди.

Энг муҳими, бу соҳалардаги дефицит, коррупция, таниш-билишчилик йўқ бўлди.

Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали тизимли муаммолар мавжуд.

Мисол учун, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилган текстиль, ипак, чарм, кабель маҳсулотларининг биржа савдоларидаги улуши паст.
38 views11:23
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:19:09
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Шайхонтохур туман Кенгаши депутати Шохида Икрамова тумандаги “Илғор” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
52 views11:19
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:11:55
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан ЎзЛиДеП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Шайхонтохур туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари О.Н.Аширов тумандаги “Камалон” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
55 views11:11
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:03:25
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
47 views11:03
Ochish/sharhlash
2022-05-17 13:54:07
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам совершенствования деятельности Республиканской товарно-сырьевой биржи.

Facebook|Instagram|Twitter
47 views10:54
Ochish/sharhlash
2022-05-17 13:27:41
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди

https://uzlidep.uz/news-of-party/12173

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
48 views10:27
Ochish/sharhlash
2022-05-17 13:27:22
Қўшма мажлис якунлари бўйича O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов брифинг ўтказди

https://uzlidep.uz/news-of-party/12176

O’zLiDeP фракцияси конституциявий ислоҳотларни бошлаш масаласини Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма мажлисига киритишни якдиллик билан қўллаб-қувватлайди, - дейди А. Хаитов.

#uzlidep #Xaitov #brifing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
50 views10:27
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:55:49
17 Май - Ўзбекистон Республикаси тоғ-металлургия саноати ходимлари куни

#uzlidep #bugungikun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
65 views06:55
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:55:31
17 Май - Халқаро электралоқа куни

#uzlidep #bugungikun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
61 views06:55
Ochish/sharhlash