2022-05-16 15:05:26
Депутат аҳоли билан учрашди: кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич Юнусобод туманидаги “Мингчинор” МФЙ мажлислар залида “Мингчинор”, “Нурмакон” маҳаллаларида яшовичи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди. Мухтасар айтганда, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадри юксалиб боришига қаратилганлиги айни ҳақиқат. Беморлар, етим-есирларнинг, муҳтож инсонларнинг холидан хабар олиш, кўнглини, руҳини кўтариш, муаммоли масалаларни ҳал этиб савоб ишларни амалга ошириш – буларнинг ҳаммаси халқимизнинг қон-қони, онг-онгига сингиб кетганидан, яхшилик ва эзгуликни доимо юрагида сақлаб келаётганидан дарак беради. Мамлакатимизда инсон қадр топиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бу борада аҳолининг оғирини енгил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш, жойлардаги мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартиришда дептутларимиз фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларини камторона хиссаларини қўшмоқдалар. Дарҳақиқат, депутат томошабин эмас, кузатувчи эмас, депутат-бу халқдан чиққан, халқнинг дарди билан яшайдиган инсон. Депутат эл-юртни деб ташвиш чекадиган бўлса, шу мақсадда фидойилик кўрсатадиган бўлса, шундагина эзгу мақсадларга эришиш мумкин. Юртимиздаги мусаффо осмон, меҳр-оқибат, аҳиллик ва тинч-осойишта ҳаётнинг қадрига етиш айни муддаодир. Бунинг асосий талаби бўлган фидойилик инсонийликнинг муҳим омилларидан биридир. Фидойилари кўп бўлган мамлакат ҳеч қачон кам бўлмайди. Албатта, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, ҳаёт дегани муаммосиз бўлмайди, тараққиёт йўлида турли масалалар, катта-кичик ташвишлар бўлиши мумкин. Бу масалаларни ечиш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, амалий ишларни кучайтириш бу катта масъулият ва айни пайтда катта шарафдир.
62 views12:05