Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Қўқонга янги келин бўлиб тушганимда магазиндан кар | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Қўқонга янги келин бўлиб тушганимда магазиндан каркаде кўтариб келганим ёдимда. Ўшанда ҳамма ҳайрон бўлган. Очиғи, магазин эгалари ҳам уни олиб келишга олиб келган эканлару нима деб сотишни билмай шунчаки прилавкага териб қўйишган экан.

Каркадени йигирма йиллар олдин Румия опа деган бир қадрдонимникида ичганман. Ундан моҳито тайёрлаш ҳозир оммалашиб кетди. Аввал уни ёшартирадиган чой дея тафсифлаб нордон чой кўринишида олипта-олипта хотинлар ичарди ва айтишардики, у яхши пешоб ҳайдовчи, шишларни олади, қон босимини меъёрлаштиради.

Опам ҳам китоб ўқиётиб каркаде дамлаб ичардилар. Мия фаолиятини яхшилайди деб айтганлари эсимда.

Каркаденинг ёмон тарафлари ҳам бор. Энди шу ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтсак: ошқозонида яраси бор одамлар бу чойни ичмаганлари маъқул. Чунки у ўзимиз ичаётган чойга қараганда ишқорлироқ. Ошқозонни зарарлаб қўйиши мумкин.

Кейин пешоб йўлларида тош бор одамлар ҳам ичмаслиги керак. Чунки каркаде кучли сийдик ҳайдовчи саналади. Бунақа касали бор одамларни озроқ қийнаб қўйиши мумкин.

Манга ўхшаган қон томир деворлари мўртлашганлар ичса, кони фойда. Томир деворларини мустаҳкамлаши олимлар томонидан эътироф этилган. Ҳуллас қисқача айтадиган бўлсак ёмон нарсамас.

Қадимда бу ичимликни тилла қадаҳга қуйиб фиръавнлар ичган экан.

@Ummuzaynabummuijodi