Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий Қирқ ҳадиси Қудсий 28. РАҲМОННИНГ ҲАДЯСИ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

28. РАҲМОННИНГ ҲАДЯСИ

«Эй инсонлар!

Дунё фоний ва йўқ бўлишини ҳамда ҳаёт узилувчи эканини билиб туриб
нима учун дунёга рағбат қиласизлар?

Албатта итоаткор кишилар учун жаннат бўлиб, унинг
саккизта эшигидан кирадилар.

Ҳар бир жаннатнинг етмиш минг боғи бор. Ҳар бир боғнинг
ёқутдан етмиш минг қасри бор.

Ҳар бир қасрнинг зумрад тошдан етмиш минг ҳовлиси бор. Ҳар
бир ҳовлининг қизил тилладан етмиш минг уйи бор.

Ҳар бир уйнинг оқ кумушдан етмиш минг
айвони бор. Ҳар айвонда етмиш минг оқ дастурхон бор.

Ҳар бир дастурхонда етмиш минг
гавҳардан товоқлар бор. Ҳар бир товоқда етмиш минг алвон
таомлар бор.

Ҳар бир айвонда етмиш минг қизил олтиндан сўри бор. Ҳар бир сўрида етмиш
мингта ипак, кимхоб, духобалардан тўшаклар бор.

Ҳар бир сўри атрофида ҳаёт суви, сут, асал,
шароблардан етмиш минги бор. Ҳар бир анҳор ўртасида меваларнинг етмиш минг тури бор.

Ҳар бир уйда тўқ қизил рангда етмиш минг чодир бор. Ҳар бир тўшакда ҳурлар бўлиб, улар
олдида етмиш минг хизматкор қизлар бор.

Улар гўёки яшириб қўйилган оқ нарсага ўхшайди.
Ҳар бир қасрнинг бошида етмиш минг қубба бор.

Ҳар бир қуббада Раҳмон томонидан ато
этилган етти минг ҳадя бор.

Бу неъматларни бирор кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон
қалби ҳис этмаган».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi