Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Бугун бемалол негативчилар устидан қозонилган ға | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Бугун бемалол негативчилар устидан қозонилган ғалабанинг қирқ кунлигини нишонласам бўлаверар деб ўйлайман.

Негативчилардан қандай қутулдим?

"Мэрлин" деган сериал бўларди ёшлигимизда Ёшлар телеканалидан бериб бориларди, кўрардик. Ўшанда малика Мэп деган ёвуз қаҳрамон образи бўларди.

Мэрлин фильмнинг охирида Малика Мэпни ўлдирмасдан, қандай бўлса-шундайича ташлаб, секин одамларни йиғиштириб, унинг олдидан чиқиб кетади. Малика Мэп эса орқадан ҳириллаб қичқиради:

-Мендан ҳеч қачон қутула олмайсанлар, мен ҳаммаларнгни яксон этаман!

Ўша пайт Мэрлин ортига ўгирилиб шундай дейди:

-Биз сен билан курашмаймиз. Биз сени шунчаки унутамиз!

Буни қарангки, "шунчаки унутилиш" ҳақидаги гап Малика Мэпга жуда ёмон таъсир қилади. Унинг сеҳргарлик қобилияти йўққа чиқади.

Мен ҳам ўзимга-ўзим сўз бердим: ким ранжитишидан қатъий назар ўша одам билан тортишмайман-да, шарт жойнамозни солиб икки ракаат намоз ўқийман. Бир оғиз гап ёзса, икки ракаат, икки оғиз гап ёзса тўрт ракаат...

Шу гапни айтган кунимдан бери негативчилар оғзига қулф осиб олгандек жим. Шайтон инсонни хайрли амаллар қилишидан доимо тўсгиси келади. Мени намоз ўқиб қўймасин деб ўшанақаларнинг оғзини биттама-битта ёпиб юрибдими, билмадим...

Баъзан ҳис қиласиз: қаердандир совуқ кираётганга ўхшайди. Бориб қарайсиз, қаерда тешик бор экан деб. "Кичкина бир тешикдан туядек совуқ киради" дейишади эскилар...

Ишонсангиз, ўша гапни айтган кунимдан бери ёмон гап кирадиган шунақа кичкина бир тешик ҳам қолмади-да! Ўтириб-ўтириб ҳайрон қоламан:
Бу не сир? Бу не синоат?

Ҳуллас, бу борада ҳам энди маслаҳат берсам бўлар деб ўйлайман: агар тута олсангиз, шунақа иккита шайтонни тутиб, бир-бирига думини яхшилаб боғлаб қўйинг!

Бир-бирларининг тил-жағларини эса ўзлари ёпиб олишади!

Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi