Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий Қирқ ҳадиси Қудсий 26.УЗУН ЙЎЛНИНГ ОЗИҒИ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

26.УЗУН ЙЎЛНИНГ ОЗИҒИ


«Эй Одам фарзанди! Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис.

Аллоҳ учун қойим бўлишни
канда қилма, негаки денгиз чуқур.

Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.

Ишинг холис бўлсин, чунки текширувчи зийрак.

Истакларинг жаннатда, роҳатинг охиратдир.

(Чунки у пайт) Ҳузурингда оҳу кўз ҳурлар (бўлади). Мен учун (ҳозир) экансан, Мен ҳам сен
учун (ҳозир) ман.

Дунёни хор тутиб, Менга яқинлаш. Яхшиларга муҳаббатли бўл.

Чунки Аллоҳ
муҳсинларнинг мукофотини зое қилмайди».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


@Ummuzaynabummuijodi