Get Mystery Box with random crypto!

​#ижод. Муаллиф: Азизахон Исмоилова НОМСИЗ ДАРД Бу аёлнин | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​#ижод.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

НОМСИЗ ДАРД

Бу аёлнинг соддалиги,  эрининг чизган чизиғидан чиқмаслиги,  хуш-ҳандон юриши,  позитив кайфияти доим эътиборимни тортган. 

Рост Қўқонжоннинг шундай аёллари борки,  улар эрини бошига тождек қўндириб юради,  пойафзалига қўнган чангни бўлса-да эъзозлайди,  борлиғи,  саждагоҳи,  пир-у мавлосидек кўради...

Аёл уйдан чиқмасди.  Уйи унинг қадрли гўшаси эди.  Борсам,  ошхонасига янги гаджет олган бўларди,  кўрсатарди. Эри ҳориждан олиб келган нарсалардан битта-битта илинарди. Кейин тўлиб тошиб жуфтини мақташга тушарди.

Ҳайрон қолардик,  унинг олтита тилни биладиган эридан,  аёлнинг меҳр-у муҳаббатидан,  ҳаётга бўлган завқидан,  порлаб турган кўзларидан...

Очиғини айтсам,  мен бу аёлнинг кўйлакка текис дазмол уришидан ҳам ҳайратланардим.  Ростдан ҳам ҳавасга дазмол урарди у!  Текис,  силлиқ,  қўлтиқ-пўлтиғида тиришган жойи йўқ,  ҳудди қуйма либосдек турарди бу кўйлак фарзандларининг устида!

Овқатининг ширинлигини ҳам мақтайми?  Менимча бу шартмас. Аммо русчасига подача деб аталадиган овқатни дастурхонга чиройли қилиб тортиш,  узатиш илмини ҳам бу аёл жуда ҳадисини олганлардан эди.

Камина тўкис деб тушунган мана шу аёл тўртта ўғил фарзанд дунёга келтирди. Тўртта ўғил фарзанд...

Бир куни уйига бордим:  борсам у ҳар қачонгидан хурсанд.  Кўзлари яна қоронғу туннинг фонуси каби чақнаяпти.  Мени етаклаб ичкарига бошлади.  Кирдим.  Кирсам, ичкарида янги компьютер турибди.  Ҳайрон қолдим.  Чунки у вақтини ижтимоий тармоқларга сарфламайдиган аёл эди.  Ошхона,  ошхона,  ошхона...

У менга яна эрининг ўзи унга одноклассникида профил очиб берганини айтди.  Дўст ҳам топиб берганмиш. 

"Мана мана бундай қилиб дўстлар излаймиз.  Кўрдиз,  аллақанчаси чиқиб келади.  Телефонингиздан кирдик-ку,  аввал таниш-билишларни кўрсатади,  бизга!  Мана... бир вошдан чиқиб келди:  бу ўртоғиз Нафиса,  расмларига кирамиз.  Қаранг,  ўша эканми?  Хў-ў-п,  бу Дилдора.  Аммангизнинг қизи!  Унга ҳам друзья ташлаб қўйдик.  Гаплашиб юрасиз.  Ўзиям ҳайрон қолаётган бўлса керак,  сизни тармоқда кўриб? Бу, бу.... И,  мана бу аёл ҳам кўриняпти.  Уям танишингизми? Танишингизми-танишингизмасми,  майли унгаям друзья ташлаб қўйдик.  Бўлди!  Шу бештаси билан гаплашиб туринг, ҳозирча! "

Аёл дугоналарини битта-битта тармоқдан топганини ва улар билан бемалол гаплашиб ёзишаётганини айтиб мақтанди.
У учун хурсанд бўлдим.

Кейинги ташрифимда у тармоқдан танишган дугонаси ҳақида тўлиб тошиб гапирди.  Ажойиб аёл эканлигини,  у билан гаплашиб вақтнинг қандай ўтиб бораётганини ҳам сезмай қолганини айтди.

"Бу кишимнинг ғаши келяпти.  Шу хотинга ёпишиб олдингиз.  Уйдаги ишлар ҳам қолиб кетяпти.  Агар овқат-озиқ вақтида бўлмаса,  кирлар вақтида ювилмаса,  кейин мандан хафа бўлманг! дедилар."

Гапира туриб кўзи билан компьютерига мўралади.  Сўнг шошиб қозонини кавлашга чиқиб кетди. 

Навбатдаги ташрифимда у аввалгидан ҳам хурсанд,  шодликка тўлиб-тошган,  ҳаётидан мамнун бир қиёфада эшик очди.  Суҳбатимизнинг катта қисмида у ўша тармоқда танишилган дугонасининг мақтовидан бўшамади. У аёлнинг гаплари,  тушунчалари,  оқила аёл йўриғида бунга берган маслаҳатлари бизни ажаблантирса-да,  аёлнинг гапини бўлмай жим ўтирдик.  Навбат у аёл жўнатган совға-саломларга келди:  ҳар хил китоблар,  мотивация берувчи қўлланмалар...

"Шодияхон роса ажойиб аёл.  Умидакам бир нарсадан ғашимга тегиб, сиқиб қўйса,  бўғилиб турган бўлсам,  дарров юрагимнинг ҳижилини ёзади. Телефонлашяпмиз. Ўзиям роса сезгир-да! Овозимдан биладими билмайман, сиқилиб турганимни.  " Вой опа,  яна сиқилиб қопсиз-а? " дейди.  "Энди уйдан чиқмай ўтирса одам шунақа бўлиб қоларкан-да!" дейман.  Ажойиб-ажойиб гапларни гапиради. Э,  яхши аёл-у эри йўқ-да!"

"Ким у Шодияхон?" дейман ажабланиб.

"Ўша-да интернетдан топиб олган дугонам!  Ўзиммас-у Умидакам топиб берганлар,  ў-ў-ша биринчи одно очиб берганларида...  Ҳуллас бу аёл... Битта ўғиллари билан наркоман эрга тегиб ажрашиб кетган экан.  Эшитиб ҳайрон қопман.  Роса кўп экан-а Тошконда наркоманлар? Билармидиз? Бир нарсаларни айтиб берса қўрқиб кетибман."

Давоми пастда...


@Ummuzaynabummuijodi