Get Mystery Box with random crypto!

#табрик. Каналимиз кузатувчилари орасидаги барча устозларими | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#табрик.

Каналимиз кузатувчилари орасидаги барча устозларимизни, мураббийларимизни, бировга бир ҳарф миқдорича бўлсин- ўргатган, хатоларини тўғрилаган барча ҳазрати Инсон номига сазовор азизларимизни кадендарда қизариб турган бугунги кун билан табриклаймиз!

Илм бериш заҳматини- нафақат кун, ҳафта, ой ва йиллаб чекиб яшаётган бу инсонларга- биз раҳмат айтишимиз ва қўлимизни кўксимизга қўйиб, эътироф этишимиз учун- шугина бир кун аслида кам бўлса керак деб ўйлайман!

Каналимни кузатиб турганлар ичида ардоқли устозларим ҳам бор!

Барчангизга Аллоҳ сўраганимдан кўра ортиқ ажру савоб ато этишини истайман, умрингиз узун ва илм бериш йўлидаги заҳматингиз роҳатини кўрадиган кунларингиз бу умр бисотида кўп ва ҳузурли бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила доимо шогирд мақомида таъзим билан Ummu Zaynab!


@Ummuzaynabummuijodi