Get Mystery Box with random crypto!

​​#яхши_шеърлар Бир макон бўлсайдим ватан бўлсайдим Аёлга б | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#яхши_шеърлар

Бир макон бўлсайдим ватан бўлсайдим
Аёлга боққанга солар эдим бож.
Ғурбатдан униққан шарқ аёлига
Ялтироқ сўзлардан кийдирмасдим тож.

Мақом маошига қарамай асло
Севинчлар тутардим, бахт улашардим.
Йиғласа бир томчи кўз ёши учун
Минг қасос олардим, зўр курашардим.

Ажинлар кулганда ой чеҳрасида
Ҳар битта чизиғи эр учун солиқ.
Аёл ардоғини этардим жорий
Зотан омонатга берганку Холиқ.

О,нетай,аёлман ўзбек аёли
Энди бу миллатга ярашмас ҳаё.
Омонат топталди иблислар озод
Бизни ўлдиринглар!Ўлдиринг аё...

Улар қотил эмас қотиллар ҳалол!
Нечун бошланмайсан куни Қиёмат?
Номус ҳам хомталаш бўлган бу юртда
Аёллар ўлишни истайди фақат!

Дилфуза Авазова

@Ummuzaynabummuijodi