Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanaldagi mavzular:
Nimadir
Bonu
Айёмингиз
Хайрли
Табрик
Жума
Qiroat
All tags
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.37K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 173

2022-10-12 16:25:05 ​​#нимадир.

Ummu Zaynab ни қандай тасаввур қиласиз?!

Учрашгач, у тасаввурингиздан мутлақо бошқача эканлигини кўрсангиз, кейин, нима фикрингиз ўзгариб қоладими?

Мен тақвони узун қора кийим ва юзга тақилган ниқобда деб билмайман. Либос тақвонинг кичик бир бўлаги холос. Бу худди қуёш жилваси томчида акс этишига ўхшаш ҳодисадир.

Тақво озгина илмга кибрланмасликда, ҳалол-ҳаромнинг фарқига етишда, бандасидан эмас Аллоҳдан қўрқиб яшашда, дил оғритмасликда, Ҳақ таоло қалбини кўпроқ биладиган инсонлар борасида ўзи билмай туриб шубҳа гумонга бормаслик ва яна кўп нарсаларда деб ўйлайман.

Тўғри, охирги икки йил рўмолимнинг пешини қайириб, юзимни ниқоб билан тўсгандек юрдим аммо бу чангга аллергиям кучайиб кетгани ва коронавирус туфайли эди десам, муболаға ишлатмаган бўламан.

Мен кўчада ҳамманинг эътиборини тортиб нинза бўлиб юришдан кўра уйда ўтиришни маъқул кўрадиган аёллар тоифасига кираман.

Афсуски, ҳозир юзига ниқобни қўндириб кўзи олма кесак тераётганлар жамиятимизда кўпайиб кетди.

Яхши эслайман, бир куни кимгадир китоб бериш учун уйим ёнидаги учрашув жойига чиқдим. Машинада бир тўда қора кийинган аёллар бор эди ва улар фақатгина кўзи кўриниб турадиган кичкинагина тешикдан менга боқиб, энса қотирганча анграйиб қолишди.

Ҳеч ким саломимга алик олмади, ҳеч ким ҳол аҳвол сўраганиям йўқ. Улар ўзларини шайтонга йўлиққан фариштадек тутиб, буткул тилдан қолишди, тамом...

Китобни бериб изимга қайтдим...

Ҳа, мен оддийгина кенг кўйлак ва рўмолни жағимдан ўраб аҳён-аҳёнда ўғлимни ёнимга олиб кўчага бир чиқиб келадиган, асосий вақтини оилада, ошхонада ёки қироатхонада ўтказадиган муслимаман. Тақвони кийимда қотириб қўяётганим йўқ ва шу пайтгача эгаллаган билимларимни бировдан ўзимни устун кўриш мақсадида ўрганмаганман.

Яқинда бир ўзим тақволи деб тушунган одамнинг бир номардларча тутган ишидан лол қолдим. Инсон шунча илм билан ҳалол-ҳаромнинг фарқига етмаслиги мумкинми? Лафзидан қайтиши мумкинми?

Тўғри ким учундир пул ширин, лекин шундай вазиятлар бўлади-ки, агар сен муслим бўлсанг пулнинг юзига қарамайсан.

Бир мўмин мусулмон биродарингга зарар етказдингми, ҳалолини ҳаромга чиқардингми, уни қийин вазиятга солдингми, у бечора ўша вазиятдан сенга гард юқтирмай, ҳамма оғирчиликни ўз зиммасига олиб чиқдими, маломатларга бир ўзи туриб бердими, нега сен унинг ҳалол ҳаққини беришдан бош тортасан?

Ичимдагиларни тўкиб узун бир хат ёздим ва ўша одамни тамоман ўзимдан блокладим. Инсон Қуръон ўқиши мумкин, ҳажга бориши мумкин, сиртдан мўмин ролини ўйнаши мумкин, ўзидан тақволи муслим ясаб кўрсатиши мумкин, аммо амали юзаки бўлса, ичидан Аллоҳни танимаса у чин мусулмон сифатида эмас.

Домла Ҳиндистоний ҳақида Ёрқинжон қори бир воқеани айтиб бергандилар. Ялангаёқ ҳолда илм талабида юрган Ҳиндистоний Бухоролик бир бой ўғлининг кавушини ўғирлайди. Ота-бола бойлар кавушини одамлар салла иладиган жойга осиб қўйишаркан, биров ўғирлаб кетмаслиги учун. Уни ўғирлашдан олдин толиби илм кечаси билан ўйлаб ўтириб ўзига ўзи фатво чиқариб олади:

"У бой! Яна қавуш сотиб олаверади, аммо менда пул йўқ!"

Кавушни кийиб Бухоро орқали Афғонистон, ундан нари Ҳиндистонга йўл олган толиби илм кейинчалик катта олим бўлиб етишади. Аммо бир умр ўғирлаб олган кавуши виждонини қийнайди.

"Зиммамдаги ҳамма ҳақни ўтадим. Битта шу кавушнинг ҳаққи қолди. Билмадим, унинг эгасини яна учратаманми, йўқми?" дейди.

Иттифоқо бир куни Қобул бозорида бир тиланчини кўриб қолади. Кўзига иссиқ кўриниб борса, ўша бойнинг ўғли. Дарров унга уст бош сарпо сотиб олиб бериб, қорнини тўқлайди, қўлига пул беради ва ўғирланган кавуш воқеасини айтиб беради.

"Ҳа, биз унда бой эдик, толиби илмлар ёнимизда ялангоёқ юрса, кеккайиб бурнимиз осмонда юрарди. Демак, бу кавушни бежиз ўғирламаган экансиз, Аллоҳ менга бир дарс бераман деган экан!" дейди тиланчига айланган бойнинг ўғли...

Ҳалол ва ҳаромни тушунган одам бўлсангиз, Аллоҳ шунақа ҳикматларни сизга англатади-ки, ўзингиз ҳайрон қоласиз. Тушунмасангиз яшайверасиз...

Тақво сиз учун кийимда...
Тақво сиз учун соқолда...

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
5.6K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-10-12 07:18:30 ​​#ҳангома.

Ёзувчиларнинг " Дўрмон " ижод уйида Шукрулло , Саид Ахмад ва Шароф Бошбеков ўзаро гурунглашиб
ўтиришган эди .

Ўша кунлари Шукруллонинг янги пьесаси хақида газетада танқидий мақола босилган экан , шоир шунга сал тажангроқ эди ..

Шарофжон Бошбеков ўзича кекса шоирга тасалли беради :
-- Бунака паст - баланд гапларга парво қилманг. Ҳамма буюк ижодкорларнинг исми " Ш " ҳарфи билан бошланади. Масалан, Шекспир, Штраус, Шиллер, Шуберт, ўрислардан Шолохов, Шукшин, ўзимиздан Шайхзода, Шукрулло, Шукур Бурхон, Шукур Холмирзаев ...

-- Шароф Бошбеков .. -- дея қўшимча қилади шоир ҳазилни қўллаб ..

-- Албатта ! -- дейди Шарофжон Бошбеков ўзича виқор билан гавдасини бир баҳя кўтариб ..

-- Шаид Ахмад ! -- дейди Саид Ахмад ҳам ўзича саноқни давом эттиргандек бўлиб ...

"Дўрмон ҳангомаларидан.

@Ummuzaynabummuijodi
3.8K views04:18
Ochish/sharhlash
2022-10-12 06:11:43
#кайфият.

@Ummuzaynabummuijodi
4.8K views03:11
Ochish/sharhlash
2022-10-12 05:34:06 ​​#нимадир.

Ҳўрсиниб-ҳўрсиниб йиғлаётган- билингки, кимдандир умид қилгани учун йиғлаяпти...

Кимдир юпатар дейди, кимдир кўнглимга қарар дея умидвор...

Кўнгилдошларидан ҳали кўнгил узмаган. Агар кўнгил узса нима ўзгаради биласизми?

У ёнингиздан жимгина кетади, кўз ёшини ҳеч кимга кўрсатмай...

Кимдандир хафа бўлиб сизга дардини очиб сочаётгандан ҳам ранжиманг!

Дўст йўриғида кўриб гапирди...
Кимдандир дил оғригани билан, ўзини ёлғиз ҳис қилмагани учун айтди у ичидагиларни...

Одамлардан ҳафсаласи пир бўлмагани учун у шундай...

Агар ҳафсаласи пир бўлса, жимгина ичига соларди, ҳеч кимга тиш ёрмасликни ўрганарди!

Ўзини оқлаб, бўйнига осилган гуноҳ тўрвасини ечиб отиб, оқ бўйрасига гард юқтиришни истамай, тиришиб-тирмашиб уни ахталаётганни ҳам тўғри тушунинг!

Шартмас... "Айби бордирки, ўзига нам тортяпти, ўзини оқлаяпти!" деб маломат қилиш...

Сиз қайдан биласиз, балки унинг ғуруридан бошқа ҳеч вақоси йўқдир?!

Қачонки, ғурур ҳам бой берилса, бошидан челаклаб аҳлат ағдарсангиз ҳам у жим туради...

Инсон-инсонга муҳтож!
Баъзан инсон-инсонга суянишни истайди...

Шунчаки қўл узатинг ва айтингки:

"Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!"

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
4.4K viewsedited  02:34
Ochish/sharhlash
2022-10-12 04:46:06
#таскин

Садақа бериш учун пулинг бўлиши шарт эмас.

Қалбингни синдирган инсонларга ҳали ҳам салом бераётган бўлсанг, энг катта садақангдир.

Бу руҳингни садақасидир...

кимдир


@Ummuzaynabummuijodi
4.9K viewsedited  01:46
Ochish/sharhlash
2022-10-12 03:18:57
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Омонликда дийдорни насибимизга ёзганига шукр!

Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!

Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилайман.

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.

Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

Кунингиз барокатли ўтсин.

@Ummuzaynabummuijodi
1.0K views00:18
Ochish/sharhlash
2022-10-12 02:16:26 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
236-қисм.

Кўкка ўрлаётган қора тутун ҳозир уни мутлақо қизиқтирмас, нигоҳлари олов тили ямлаб ютаётган китоб саҳифаларига миҳланганча қотиб қолганди.
Қайсидир сонияда саҳифалар қатидан аллақандай тождор аждар оғзидан ўт пуркаганча ажралиб чиқди.
Худди одамга ўхшаб ўзига тикилиб-тикилиб боқаётган бу нигоҳларга ихтиёрсиз равишда термулиб тураркан Иёз шу тобда кимнидир эслагандек бўлди:
—Устоди кабир?!
Маҳлуқ "қойил, мени бу қиёфада ҳам танидинг-а?" демоқчи бўлиб муртидан олов сачратганча илжайди. Сўнг ўзидан-ўзи баланд овозда силкинганча қаҳ-қаҳ отиб кулишга тушди. Ана ўша пайт атрофга кул аралаш митти-митти учқун ва олов зарралари тўзғиб, оташ қаърида ёнаётган китоб худди биров уни беармон варақлаётгандек очилиб-қайрилиб ёнишга тушди.
“Аҳмоқ! Сен бу китобларни ёқиб катта хато қилдинг... Хато-ооо!”
Аждар шундай дея қафасидан озод бўлган қушдек бир силтанди-ю, чўғдек порлаб турган вужудини олов дамидан ҳалос этиб, аллақандай қора тутун кўринишида самога ўрлади. Иёз сўнгги сониялардагина унинг то думигача чизилган ажобтовур нақшларни кўришга улгуриб қолди.
Афшар хоним бу пайтда- ховли ўртасида олов ёқиб унга ўзича нималарнидир ирғитиб ўтирган ўғлидан кўз узмаган кўйи зиналардан битта-битта босиб пастга тушиб келаётган эди. Иёзнинг ҳолати унга одатийдан кўра сал бошқачароқдек туюлди.
"Нимани ёқяпти?"
Диққат билан қаради-ю аммо ҳеч нарсага тушунмади.
-Иёз! Нима қиляпсан, у ерда?
Ўғлидан сас-садо чиқмагач, ажабланганча секин шу томонга қараб юриб кела бошлади.
Бу пайтда Иёз кўз узмай тикилиб ўтирган олов қаърида қуюқ сочлари баданини либос каби бошдан-оёқ чулғаб олган парирўй қиз эшилиб-буралганча аллақандай куйга ҳамоҳанг рақс тушаётган эди.
-Иёз! Ўғлим... Ҳой! Эшитяпсанми?!
Шаҳло кўзлар сузилиб, бўртиб турган оловранг лаблар ғамза билан жилмайди. Сўнг бу дудоқлардан бир қатор ёниб, кулга айланган эт шувиллаб тўкилди-ю, лаблар яна қип-қизил чўғ ҳолида порлай бошлади.
Теккан ерини куйдиргувчи лаблар... Тикилган жойини чўғга айлантирувчи ғамзали нигоҳ!
Париваш Иёзга ҳаводан бўса юбормоқчидек ишваланиб боқди. Тутаб турган узун-узун бармоқлар оташ лабларга муҳрдек босилди-ю яна боягидек гуриллаб ёнишни бошлади.
Иёз аъзойи бадани бу нигоҳларга дош беролмай мумдек эриётганини ҳис қилди.
-Иёз! Ҳой, Иёз... Менга қара...
Афшар хоним ўғлининг елкасига қўл теккизди. Сўнг ваҳима аралаш иягидан буриб ўзига қаратди. Иёзнинг қорачуғлари тепага тортила бошлаган, дахани худди айиқ тутадиган чангакдек тобора бир-бирига жипслашиб бораётган эди.
-Иёз???



-Уйда тез-тез мазаси қочяпти. Уч кун бу ерда юрди, уч кун сафарда... Аммо уйга келиши билан яна мазаси қочди. Бу сафар... Анча қаттиқ...
Абдулмажид қори шу икки оғиз гапни айтгунча кўзидан тирқираб ёш чиқиб кетган бу онаизорга ҳозир нима деб тасалли беришни билмасди.
Хаёлига шу яқин ўртада бўлиб ўтган бир воқеа тушиб, ўйланганча қолди. Бир аёлни эри ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа қаерда табиб ёки ўқийдиган азайимхон бор деса эринмай "қаратишим керак экан" деб олиб бориб юрди.
Кўплашиб кексалар қатори қорининг ўзи ҳам бир неча марта унга насиҳат қилди: "Аёлингизни аввал бир докторга кўрсатинг, тағин касал авж олиб кетмасин!
Минг қилса ҳам улар шу соҳа бўйича ўқиган, биринчи ўринда беморни кўриб ташҳис қўйишлари керак!"
Ўша одам негадир бу насиҳатларни қулоққа илгиси келмади. Бўлгулик эса беморга бўлди. Оғриққа чидаб бўлмайдиган ҳолатга тушганда уни докторга олиб боришди. Бироқ аллақачон кеч бўлган экан...
Қори шуларни ўйлаб туриб саволга оғиз жуфтлади:
-Докторлар ўзи нимадир дейишдими? Балки вақтидан кечикмай даволатиш керакдир?
Афшар хоним рўмолчасини мижжаларига боса-боса ҳўрсинди:
-Дўхтирлар мияда жиддий ўзгариш йўқ деб айтишган. Бириси- "то мия қутиси очиб қаралмагунча буни билиш қийин!" деб айтяпти. Ҳуллас, синови қаттиқ келди. Боламнинг соғ жойи йўқ...

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
1.1K viewsedited  23:16
Ochish/sharhlash
2022-10-12 00:02:18 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
235-қисм.



Иёз боши устида ёрқин нур сочаётган юлдузга қаради:
“Сириус!
Уни баъзилар “оқ юлдуз” деб ҳам аташади. Қачонлардир мисрликлар шу совуққина живирлаб турган юлдуздан ўзларига шафқат қилишини ўтиниб сўрашган.
Чунки у ғарбга ботиб, сўнг шарқда илк бор кўриниш берган тунда Нил дарёси тошган.
Ҳа, инсоният ажиб! Нимада сир кўрса, дарров шунга эътиқод боғлайди. Баъзан эса...”
Иёзнинг негадир фикри тарқоқ ҳолатга келди. Сўнг осмонга тикилиб туриб устоди кабирнинг сўзларини эслади:
“Инсон агарда нужум илмини тўла-тўкис эгалласа, осмон ёритгичларига ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган бўлади!
Ҳар бир юлдузнинг ўз вакил фариштаси бор ва уни мусаххар эта билсанг, тасаввур этиб бўлмас кучга эга бўласан!”
Шу жумланинг ўзиёқ Иёзнинг лабига истеҳзо табассумини индирди:
“Нега аввалроқ бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман-а? Фикр қилишдан ё шунчалик тўсиб қўйилганмидим?!
Одамларнинг фикрини ўқиш, ўй-хаёлларига таъсир ўтказиш ва шу орқали уларни бошқариш, жин ёки бошқа вакил қилинганларни тамомила ўзига бўйсундириб олиш...
Улар-ку майли... Аммо ерда туғилган оддийгина одам боласи — қандай қилиб юлдузларга ёки бошқа осмон жисмларига ҳукмфармо бўлиши мумкин?!
Хўш, нима бу?
Эси оғиб қолган қулваччани аввал озодликка, сўнг ҳокимиятга, ана ундан кейин Худоликка ишонтиришми?
Ҳа... чиндан ҳам инсоният ажиб! У нимада сир кўрса, дарров шунга эътиқод боғлайди. Аммо ўша ҳислатни — ўзида кўрса-чи?
У ҳолда бандалигини эсдан чиқаради. Ўзини ҳамма нарсага қодир, ҳокими мутлақ деб тушуна бошлайди.
Агар хукмфармоликни севсанг, билмаган нарсаларингга бурун тиқиб юриш ёқса — сен анавилар қўяётган тузоққа осонгина илинасан! Улар сени қандай чалғитишни, авраб ўз рўёларига ишонтиришни билишади!”
Этакдаги хужра тарафда нимадир кетма-кет тириқлаб, Иёзнинг хаёли бўлинди. Ўрнидан туриб ўша томонга ҳавотир билан кўз ташлади: ҳеч зоғ йўқ!
Назарида тун зулматидан ташқари яна қандайдир қора кўланка ёки соя ўша бурчакка қуйқа каби чўкиб қолгандай.
Юрак ютиб яна бироз кутди ва бирдан хужрадаги сандиқ ичида сақланаётган эски китоблар ёдига тушиб, шалвираганча зинанинг муздек тоштахтасига ўтириб қолди.
“Буни қара-я! Нега аввалроқ хаёлимга келмади? Китоблар ҳақида буткул унутибман-ку!
Демак, билиб-билмай яна уларнинг таъсирига берилиб қолаётганим бежиз эмас! Абдулмажид қори “хаёлан ҳам гуноҳга қайтиб бўлмайди!” дегандилар. Аммо мен-чи?!
Бўш қолдим дегунча яна устоди кабирнинг сўзларини эслаяпман. Яна у мени асл мақсадимдан секин-аста чалғита бошлади.
Тезроқ китоблардан қутулмасам бўлмайди. Йўқса, бу гирдоб мени эртами-индин ўз комига тортиб кетиши аниқ!”
Ҳали тонг отишига анча вақт бор. Иёз эндигина ўрнидан қўзғолиб ётоғига кириб кетмоқчи эди, равон эшиги очилиб ичкаридан онаси кўзлари киртайган бир алфозда чиқиб келди.
Қўлида кимгадир буюртма бериб қавитган тик ёқа нимча! Хонимнинг юз кўзларидан уйқусизлик анча силласини қуритгани сезилиб турибди.
—Узоқ туриб қолдинг. Совқотиб кетгандирсан, деб ўйладим. Мана буни устингга кийиб ол!
Иёз негадир пайсаллагандек бўлиб зина бошида туриб қолди:
—Сал очиқ ҳаводан нафас олай деб ташқарига чиққандим...
—Ўзи соғлиғинг яхшимас! Ҳали бутунлай оёққа туриб кетганинг йўқ. Ўзингни сал аясанг, соғлиғингга эътиборлироқ бўлсанг, нима бўлади-а?
Собиқ эшик оғасининг кўпинча зина четига солиб ўтирадиган кўрпачаси зумда қаёғдандир бино бўлиб Иёзнинг остига тўшалди.
—Вой, қўлларинг ҳам муздек! Қани, яқинроқ кел-чи?
Иёз Афшар хонимнинг қаршисида ўзини уч-тўрт ёшли боладек сезиб илжайди:
—Яхшиман она!
—Ҳа, топиб олган гапинг шу! “Кузги қатиқ куёвга бергисиз...” дейишади! Шу ҳавода юпунггина бўлиб ташқарида ўтиришинг шартми?
Тур ўрнингдан, ичкарига кириб кетамиз... Тунги намозингни ўқидингми, ўзи?
-Энди...
-Тезроқ ўқиб ол! Мен ҳам бир чеккадан сураларни ёдлашга тушдим...



Иёз хужрадаги китобларни ховлига олиб чиқиб ёқди.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
1.3K viewsedited  21:02
Ochish/sharhlash
2022-10-11 23:42:38 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
234-қисм.

      —Намоз бу қўрғон! Унга қанчалик эҳтиёжингиз борлигини мен айтмасам ҳам ўзингиз жуда яхши тушуниб турибсиз!
     Намоз инсонни гуноҳ-маъсиятдан тўсади ва унда ажиб бир қувват бор...



     —Ҳа, овозгинанг ўчсин! Сенларни шу бугуноқ йўқотмасамми?
     Арофат хоним жаврай-жаврай ғозларини бостирма остига қамади. Сўнг имиллаганча тиззасидаги тузларини шиқирлатиб дарвозахона томонга қараб юрди.
    Боя тирқичдан қораси кўринган кимса зумда қаёққадир даф бўлишга улгурибди. Эшикдан бошини чиқариб у ёқ-бу ёққа аланглаб турганди сал наридаги машина ичидан озғин, миқтидеккина эркак тушиб секин шу томонга қараб юриб кела бошлади.
      —Тавба, ким экан? Адашиб бизникини чақирдимикан-а?
     Эркакнинг қўлида газетага ўралган нимадир бор эди. Орадаги масофа беш-олти қадам қолган бўлса ҳам у келувчининг ким эканлигини таний олмади.
      “Адашган бирисидир... Ўзи бу ўртанинг одамигаям ўхшамаяпти!”
     —Ассалому алайкум, бибижон яхшимисиз?
     Эркак муомалаликкина эди.
    —Ва алайкум... Келинг!
    —Узр, безовта қилдим... Шу десангиз, сизга бир омонатни бериб қўйиш учун келгандим...
    —Менга?!
    —Ҳа, сизга!
    —Қанақа омонат?
    —Қанақа омонат дейсизми? Шу... Нима десам экан... Куёвингиз мана буни бериб юборганди!
    —Қ-қ-қайси куёвим?!
    —Иёзбек...
    —Ие!
    Қўлига тутқазиб қўйилган нарса оғиргина эди. Шундай бўлса ҳам Арофат хоним ушлаб турган нарсаси нима эканлигини тушунолмай қаршисидаги одамга аланг-жаланг қилиб қаради.
    —Бу нима?
    —Нималигини очиб кўрсангиз биласиз... Хуллас, менга шу омонатни сизга бериб қўйиш топширилган. Бундан ортиқ ҳеч нарсани билмайман. Агар руҳсат берсангиз, энди мен кетсам! Борадиган жойларим бор эди, майли, яхши қолинг...
    —Ҳой, тўхтанг ўғлим! Озгина шошмай туринг! Аввал бу нима эканлигини билай-чи!  Очиғи, Иёзбек нега буни менга бериб юборганини тушунмаяпман. Агар сиз бирон нарсани билсангиз, айтинг!
    —Узр, ҳозиргина сизга ҳеч нарса билмаслигимни айтдим-ку! Мен... тўғриси нима эканлигидан ўзингиз хабардорсиз деб ўйлабман...
     -Йўғ-ей, қандай хабардор бўламан?! Улар билан ўзи неча йил деганда куни кеча кўришдим-ку...
     Шитирлатиб газета қатларини очаркан Арофат хонимнинг диққати ўзидан жуда тез узоқлашиб бораётган одамга бурилиб тўхтаб қолди.   
     "Ғалати-ку, ҳали суҳбат тугамасдан бу одам жўнаб қолмоқчими?!"
    —Хой тўхтанг, ўғлим! Шошманг... Нега бунчалар шошасиз-а? Кетмай туринг... Ие!
     Боғлам-боғлам пуллардан бири тўпиллаганча оёқ остига тушгач, хоним худди уйқусидан чўчиб уйғонган одамдек бир қўлидаги пулларга, бир оёқ остидаги боғламга қараб ҳангу-манг бўлиб қолди. Онгида урчиб қўпаяётган саволлар энди жумбоқ тусини олгандек эди:
   —Ия, пулми?! Нега... Нима учун юборди менга бу пулларни?
    Ғижиллаганча ўт олган машина баттар хушни бошидан учирди. Бир қўлида газета, иккинчисида эса боғлам-боғлам пулни чангаллаганча Арофат хоним йўл бўйига худди оёғи куйган товуқдек чопиб чиқди.
   Ўзини ғалати вазиятга солиб кетаётган нусҳа энди гўё қулоғи том битган одамдек.  На "ҳай" ни билади,  на "ҳуй" ни!   
    Машинанинг ортидан то мадори қуригунча қўл силкиб,  то овози ҳириллаб қолгунча қичқирди. Кетиб бораётган одам барибир ортга қайтмаслигини тушунгач кўчанинг ўртасида нима қиларини билмай кўзларини жавдиратганча туриб қолди.
   "Кетди! Кетиб бўлди..."
   Пуллар бир текис тахланган,  кўпи ҳали бели букилмаган кўринишда эди.  Боғламларнинг бирига қистирилган қоғозчани Арофат хоним энг охирида кўрди.
   Очди, аммо ёзувга кўзи ўтмагани боис хатни ўқиёлмади.   
    Энди кўчада бунақанги шалпайиб тураверишдан фойда йўқлигини тушунгач, қўлидаги қоғозга термулганча худди маст одамдек чайқалиб уйга кирди.
     "Нима деб ёзибди экан-а? Кўзойнагим қаерда эди?"
     Банди сингган кўзойнак эски тикув машинасининг ғаладонидан топилди. Хира тортган ойналарни апил-тапил енгида артиб уни бир тарафидан тутганча қаншарига қўндираркан,  майда хуснихатда ёзилган қуйидаги сўзларни ўқиди:
     “Мендан хафа бўлманг! Бу пуллар набирангиз учун...”

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
1.6K viewsedited  20:42
Ochish/sharhlash
2022-10-11 23:42:00 ​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 233-қисм. Нимага шунчалик шу хотинчалиш эрга ёпишиб олгандим ўзи, ҳайронман! Ҳа, у пайтлар “бу кишим” жуда ўзига бино қўйган, куйдиргининг нақ ўзгинаси эди! Иситиб олганмиди, нима бало?! Ҳозир…
1.6K views20:42
Ochish/sharhlash