Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanaldagi mavzular:
Nimadir
Bonu
Айёмингиз
Хайрли
Табрик
Жума
Qiroat
All tags
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.37K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 174

2022-10-11 14:14:10 ​​#нимадир.

Аёлни улуғлаб ёзилган ашъорларга таъсирсиз эмасман, бироқ эҳтиёжим йўқ...

Заррин қоғозларга ўралган совғалар мени еттинчи осмонга элтмайди, яхши кунларимда тақдирнинг заррин қутиларида "Троя отлари"ни кўп бора олдим...

Бироз чўчийман, кулишга, яйраб кетишга, чунки тез кўзланаман...

Боғидан айрилган, хазонга айланиши муқаррар- бир боғлам гулга қарасам, унга қарашимни, ундан завқланишимни истаб яратган Зотнинг ижодини, муҳаббатини, мусаввирлигини кўраман...

У гуллар ўша бандида турса-турақолсин!

Тиллалар, жавоҳирлар...

Уларни тақишга кўпинча қалбим азадорлик қилди ва кўпини ёмон кунларимда" чакса" пулга сотиб, йўқ қилдим...

Кўнгил кўтарар яна нима қолди!

Инжиқ кўнглим...

Талаби баъзан "ҳеч нима" бўлган, баъзан эса- инсонлар беришга қодир бўлмаган "нарса"ларгагина суст кетадиган кўнглим...

Фақат бир жойга раҳмат айтиш учун боришим керак...

Бир эшикка бош ургани боришим керак...

Музларимни эритгани, юрагим ичида шиқирлаётган тошларни тўкишга ёки Шайтони лаинга қаратиб отиш учун боришим керак...

Ўша жойга олиб боринг...

Ва сиз...

Ёнимда боринг...

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
2.8K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2022-10-11 03:19:40 ​​#фойдалар.

БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИНИНГ ИЛОҲИЙ ҲИКМАТИ

Саҳиҳ ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Бомдод намозининг азонидан токи қуёш чиққунигача уйғоқ бўлган эканлар.
Шу пайтда намозларини адо этиб, Аллоҳнинг зикрида давом этар эканлар.

Бомдод намозига азон айтилганидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир ҳаво инади. Бу ҳаво покиза саҳар вақти уйғоқ бўлган бутун жонзотларга Робиул Аламийннинг лутфи ўлароқ ҳадя этилади.
Фақат бу пайтда уйғоқ бўлганларгина фойда кўришади. Шу пайтда уйғоқ бўлган жонзотлар вужудида қувват ортади, ризқига барака ёғилади, умри узаяди. Юзига нур инади. Мияси ривожланади ва ҳофизаси қувватланади.

Бу ҳаво қуёш чиққунича ер юзида кезади.

Қуёш чиққанидан кейин Илоҳий буйруқ тақозоси билан бу гўзал ҳаво кўтарилади.

Қуёш чиққанидан кейин уйғонганлар бу ҳаводан насибаланмайдилар ва маҳрум қоладилар.

Бу ерда яна бир ғаройиб сир бор; Бу ҳаво Бомдод азони билан ерга тушганида, таҳорат олиб, намозини адо этганларга ёпишиб, ўрнашиб қолади. Бу киши гўзал ҳаводан ҳам нафас олади, ҳам терисига ўрнашади. Бу ҳаво инсонга шифо бўлади, касалликларга қарши тана иммунитетини кучайтиради, кишининг терисини ёшартиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бу пайтда уйғоқ бўлиб, ибодатларни ажо этган киши ҳилм соҳиби бўлади, ҳаловат топади ва яна бир қанча неъматларга муваффақ бўлади.

Албатта, энг муҳими, кишининг руҳи ҳам бу ҳаводан таъсирланади ва руҳий ҳаловатга эришади.

Бу мақолани ўқиганларда бир савол туғилиши мумкин: "Ўша вақтда уйғонган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаганлар ёки ғайри муслимларнинг ҳолати қандай бўлади?"

Аллоҳ таолонинг махлуқотларига бўлган шафқати ва марҳамати бениҳояки, ўша вақтда уйғоқ бўлганларнинг бари, у нисбатдан бир мисқол бўлсин фойдаланишга муваффақ бўлади.

Иймон келтирган, келтирмаган, билган- билмаган, инсу жинс ва ҳайвонларнинг ҳаммаси бу ҳаводан насибаланади.

Маҳрум қолганлар эса фақат ухлаб ётганлар бўлади.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни субҳи саҳарларда уйғоқлардан, сабоҳнинг муаттар ҳавосидан насибаланган ва Бомдод намозига ҳар доим қиём бўлганлардан қилсин!

Мақола интернетдан олинди.

@Ummuzaynabummuijodi
10.7K views00:19
Ochish/sharhlash
2022-10-11 03:13:04
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Тонгингиз қутлуқ бўлсин, ҳамиша Аллоҳ таолонинг паноҳида азиз бўлинг!

Роббим шу эрта тонгда умид билан дуога кафт очган бандаларини ҳеч бир неъматидан бенасиб қўймасин!

Азиз қадрдоним, Жаннат боғларини эслатгувчи бир ажойиб манзарани сизга илиниб жўнатяпман. Биламан, Жаннат бу кўриб турганимиздан-да, гўзал. Аммо дунёда яна бир чиройли нарса бор. Бу яхшиларнинг чеҳраси!

Яхшининг юзи Жаннатдир,
Уни кўрмоқ ғаниматдир!

Сизга бугун жуда кўп Жаннат юзлилар рўпара келишини тилайман. Ҳурмат билан Ummu Zaynab!

@Ummuzaynabummuijodi
7.7K views00:13
Ochish/sharhlash
2022-10-10 20:44:31 #нимадир.

Жуда кучли руқия.

Уйқиз келсаям ухлаб қолмай охиригача ўтириб эшитишга ҳаракат қилинг.

@Ummuzaynabummuijodi
5.3K viewsedited  17:44
Ochish/sharhlash
2022-10-10 20:31:05 #sharpa_kitob

ШАРПА БИЛАН БАҲС ёхуд МИЛЛИОН ЕВРОЛИ БИТИМ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

Олтмиш биринчи қисм

Мармар устунлар ёнига зарҳал тусли курсилар терилган, фавворалар орасида — турфа рангларда товланувчи чироқлар жимирлаганча нур сочаётганди.

Алсу минглаб рангли юлдузчалар ҳаракатланиб турган йўлак сатҳига оёқ босди. Нима учун ҳовли бу тарзда сокин бўлиб қолганининг сабабини энди тушунди.

Биргина эшикдан ташқари қолган барча қопқалар зичлаб ёпилган, боядан бери қулоққа дам-бадам чалиниб турган аёлларнинг қаҳқаҳалари ҳам буткул тингандек эди.

Давоми...

ОЛТМИШ БИРИНЧИ ҚИСМНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
5.4K views17:31
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:28:21
#насиҳат

Ота насиҳати.

@Ummuzaynabummuijodi
4.1K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-10-10 05:52:08 ​​#нимадир.

ТАҚДИРИ АЗАЛ

Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.

Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.

Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.

Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.

Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.

Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.

Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.

Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.

Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.

Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.

Вақт тушунчаси барча учун фарқли.

Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.

Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.

Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.

Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.

Шоҳира ҲАМРОнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

@Ummuzaynabummuijodi
2.3K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-10-10 05:05:38 Мунозарага канал номидан ёзманглар илтимос. Ҳозирча илтимос қилиб, тўғри тушунтиряпман.

Кейин бир-биримиздан хафа бўлиб
қолмайлик.
2.7K viewsedited  02:05
Ochish/sharhlash
2022-10-10 04:07:06
​​#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Омонмисиз- яхшилар?

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин.

Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.


@Ummuzaynabummuijodi
4.6K views01:07
Ochish/sharhlash
2022-10-09 17:52:45 #нимадир.

Зўр кадрлар экан. Маза қилиб кўрдим.

Фикр қилиб кўрсак бу бундан 115 йил олдинги холат. Бу пайтда силлиқ стволли пилта милтиқ араблар томонидан ихтиро қилганига аллақачон етти юз йил бўлганди. Генри Форд машинасини ғилтиллатиб юрганига 12 йил.

Узр-ку бу ердаги томошаларни ҳам кўриб тушуниб турган бўлсангиз керак, томоша қўяр бола қўлтиғида поқа-поқни ижро этяпти. Бангилар эса маза қилиб томоша қилиб ўтирибди. Жуда томошани яхши кўрадиган бўлганмизда! Ҳозир ҳам аҳвол шу.

Телеграмда туппа тузук каналларни томоша қилиб ўтирсанг, "қани, чойхонага чиқмай қўйганларга юбориб қўямиз!" деб аразлаганнамо вайнлар чиқиб қолади.

Дарди чойхона, бочкага бориб мастава ичиш, Жиззахга бориб сомса еб келиш... Риштонга атай ош егани боради бизникилар.

Эркаклар майли, холалар ҳам шу. Ресторанма-ресторан гап еб юришади. Ичи холестеринга тўлиб кетган, ўзи зўрға юрибди юраги ёғ босиб. Аммо бориб қўй ёғи қўй гўштида жиз еб келади.

Бу кадрларни олган биринчи ўзбек киноматографи Худойберган Девоновни ҳам 1938 йил репрессияга учраган. Униям ўзбек зиёлилари қаторида қамашган. Икки йилдан сўнг жазони ижро этиш жойида яъни лагерда вафот этган. Ўша пайтда у 61 ёшда эди.

"Чол қариди, ғимирлаб юриб ўлиб қолса керак!" деб ўйлашмаган. Олиб бориб қамашган. Чунки бу одам оёғининг тагини эмас, узоқни кўрадиган одам бўлган. Мана шу кадрларни юз йилдан сўнг кимдир кўриб, ўзига хулоса олсин деб суратга олган.

Хонларимизнинг аҳволини-ю, дарди-дунёси аёлларнинг этагида қолганини, халқнинг қанчалар содда ва ибтидоий турмуш тарзида қийналиб яшаётганини кўрсатиб қўйиш учун шу саҳналарни тасмаларга муҳрлаган.

Тарихдан хулоса олиш керак. Рус хотин оламан деб кимдир суюниб ётибди. Эчкига жон қайғуси, қассобга ёғ. Уруш бўлаётган жойдан қочиб келса, каллапўшни кийиб уйланишга тайёр турганлар бор экан.

Майли, яхшиликка!

Узр, шунча гапни ёзгунча асар ёз деб турганларга ҳам икки оғиз гапим бор:

Ёзяпман, азизларим... Ёзяпман. Сабрда бўламиз.

@Ummuzaynabummuijodi
3.7K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash