Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#хангома “ГУРУЧ” ОПЕРАЦИЯСИ Саид Аҳмад ака девзира гуруч | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​​​#хангома

“ГУРУЧ” ОПЕРАЦИЯСИ

Саид Аҳмад ака девзира гуруч танлашга уста. Бир гал азза-базза Қўқон бозорига кириб, Чўнғаранинг гуручидан ҳарид қилдик: Саид Аҳмад ака ўттиз кило, мен ўттиз кило.

Мезбонлар гуруч солинган қоғоз қопларни вагонга чиқариб беришди. Поезд жилганидан сўнг устоз билан алла-паллагача гурунглашиб ўтирдик. Кейин ухлаб қопман.

Бир маҳал ғалати шатир-шутир овозидан уйғониб кетдим. Қарасам, купе шифтида хира чироқ ёниб турибди. Саид Аҳмад ака майкачан бўлиб ўтириб олган. Олдида иккита қоп.

Менинг қопимдаги гуручдан ҳовучлаб-ҳовучлаб олади-да ўзининг қопига солади.

⸺Ҳорманг, устоз, ⸺ дедим. ⸺ Нима ҳаракат?

⸺Уйғондингми? ⸺ деди оқсақол киройи меҳр билан. ⸺ Ухлайвер, болам, ухлайвер, чарчагансан, ⸺ шундай деб ишини бамайлихотир давом эттираверади, мен билан ишинг бўлмасин, ⸺ деди тушутириш бериб, ⸺ шунақа, ярим кечадан кейин эсим озроқ кирарли-чиқарли бўб қолади. Нима қилаётганимни ўзим билмайман.

Ҳайрон бўлдим.
⸺Эсингиз кирарли-чиқарли бўлса, нега ўзингизнинг гуручингиздан олиб меникига солмайсизда, менинг гуручимдан ўзингизникига солаяпсиз?

Саид Аҳмад ака хотиржам қараб қўйди:

⸺Унда озроқ эмас, сапсем жинни бўлиб қоламан-ку, болам!

Ўткир Ҳошимов “Шумлик”дан.

@Ummuzaynabummuijodi