Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-09-29 15:11:53
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сонли умумтаълим мактабида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб кураш бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Жажжи полвонлар учун чинакам кураш байрами кайфиятини улашган мазкур турнирда саксон нафарга яқин қатнашчи ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
891 views12:11
Ochish/sharhlash
2022-09-29 12:35:56
Ўқитувчи ва мураббийлар Самарқанддаги 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда

Бугун, 29 сентябрь куни мамлакатимизда фаолият юритаётган 700 нафар педагог Самарқанд шаҳрида тантанали равишда кутиб олинмоқда. Устозлар 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбирида иштирок этади.

Оз фурсатдан сўнг Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари бошланади. Айни дамда Самарқанд халқаро туристик марказидаги 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлашмоқда.

Икки кун мобайнида ўқитувчиларни «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳатлар кутмоқда.

Тадбирда республикамизнинг энг илғор 700 нафардан зиёд педагоглари қатнашади.
805 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-09-29 09:21:35 Мукофотлар муборак бўлсин, азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Богдасарова Татьяна Михайловна
- Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Жалалова Нилуфар Абдирашидовна -
Яккасарой туманидаги 319- ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Рихсиев Мамуржон Акромович - Чилонзор туманидаги 217-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри


II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Шаймуратова Диляра Рашидовна
- Мирзо Улуғбек туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

«Дўстлик» ордени билан

Нозадзе Тамара Васильевна
- Яшнобод туманидаги 166-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Уразбаева Мавлюда Анваровна - Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактабининг тўгарак раҳбари

«Шуҳрат» медали билан

Жуманиёзов Эркабой Рахмонович
- Янгиҳаёт туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Икромов Ғолибжон Толибжонович - Шайхонтоҳур туманидаги 102-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Сафаров Рустам Дусиёрович - Яшнобод туманидаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати директори, Тошкент шаҳри

Хамдамова Мухайё Сохибназаровна - Бектемир туманидаги 293-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 28 сентябрь
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.6K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2022-09-28 18:02:08
: Школа 208 Мирзо Улугбекский район
: Литературный вечер - встреча с поэтом, драматургом детским писателем - Раимом Фархади.
: На мероприятии приняли участие - директор школы - Каримова О.Б., инспектор-психолог - Саркисян А., учителя школы
: Зам дир по ДПР - Ташматова Ш.С., заведующая библиотекой - Эшанханова О.Н., учитель начальных классов - Мухамеджанова Д.И.
1.1K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:38:07
Кеча Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида пойтахтимиз туман халқ таълими бўлимлари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан муносиб тақдирланганлигини хабар қилгандик.

Бу ҳақда O’zbekiston 24 телеканалида намойиш этилган репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.8K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:24:44 Расмий муносабат

Синф раҳбарини ўз битирувчиси тақдири нега қизиқтирмайди?!

Бугун ижтимоий тармоқлардан бири Eltuzportali телеграмм каналида “Дарс ўтайликми ёки кўчама кўча юриб тадбир қилайликми” деган мазмунда хабар тарқалди. Аноним тарзда тарқатилган бу хабар Сергели тумани халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан берилган топшириққа норозилик кайфиятида эълон қилинган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Афсуски, ўрганишлар жараёнида юқоридаги хабар ўз исботини топмади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2022 йилда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини 2234 нафар ёшлар битирган бўлса, уларнинг 1091 нафари олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Қолган барча битирувчи ёшларни йил охирига қадар бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Кеча "Сергели” марказий хиёбонида туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида битирувчи ёшларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан очиқ мулоқот уюштирилган. Мулоқотда тижорат банклари ва касбга ўқитиш марказларининг ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тақдимотлари ўтказилди.

Ушбу тадбир олдидан собиқ битирувчиларни мазкур мулоқотга жалб қилиш уларнинг синф раҳбарлари зиммасига юклатилган, холос. Албатта дарс маҳалида бирорта ўқитувчи уйма-уй ёки кўчама-кўча овора бўлмаган. Ҳозирги йигирма биринчи асрда бунга эҳтиёж ҳам йўқ аслида. Собиқ битирувчилар манзили, муҳими, уларнинг телефон рақамлари синф раҳбарларида борлигини унутмаслик лозим.

Ҳурматли педагоглар ва синф раҳбарлари!

Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз ва давлатимиз томонидан Сиз ўқитувчилар учун жуда кўплаб қулайликлар яратиб берилмоқда. Биргина мактабнинг ўзида ўнлаб қоғозбозликларга чек қўйилганлиги, турли “ҳашар”лардан озод қилинганингизни кўз олдингизга келтириб кўринг.
Ҳозир мактаб партасида ўтирган ўқувчи эртага жамиятимизнинг керакли кадри бўлиб етишиши учун барчамиз бирдек масъулмиз. Ўқувчи мактабни битирса бўлди, дейдиган замонда яшамаяпмиз. Тўғри, уларнинг барчаси юз фоиз олий маълумотли бўла олмаслиги мумкин. Лекин мактаб битирувчисининг жамиятда ва ҳаётда ўз ўрнини топишига ота-она билан бир қаторда устозлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Шундай экан, Сизнинг собиқ ўқувчингиз тақдирига бефарқ бўлишга асло ҳаққингиз йўқлигини унутманг! Сизнинг биргина қўнғироғингиз ёки чорловингиз орқали бир йигит ёки қиз ўзига муносиб иш топиб ҳаётда ўрнини топса, жамиятимизга фойдаси тегса бунинг нимаси ёмон?! Қолаверса, бу каби хабарларни ижтимоий тармоққа жойлаштиришдан олдин хаёлингиздаги ўй-фикрларни аввал обдон ақл тарозисига қўйиб кўринг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.5K views11:24
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:34:51
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан пойтахтимиздаги барча умумтаълим мактаблар раҳбарлари IT-Park, Рақамлаштириш марказлари ёки малакали ҳодимлари мавжуд бўлган ўқув марказларида АКТ саводхонлигини оширишмоқда.

Куни кеча Юнусобод туманидаги умумтаълим мактаблари директорлари АКТ саводхонлиги бўйича дарсларни муваффақиятли тамомлаб сертификатларга эга бўлишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
884 viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:16:40
Кеча пойтахтимизнинг “Гости” ресторанида Миробод туман ҳокимлиги томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири уюштирилди.

Унда туман халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ устозлар муносиб тақдирланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов ҳамда туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов олти нафар педагог-ўқитувчига Халқ таълими вазири буйруғи билан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини тантанали топширди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
908 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:05:52
Сиз ҳамиша эъзоздасиз, азиз устозлар!

Кеча Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида пойтахтимиз туман халқ таълими бўлимлари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан муносиб тақдирланди.

Жумладан, улардан 48 нафарига Халқ таълими вазири буйруғи билан “Халқ таълими аълочиси” ҳамда “Халқ таълими фидойиси” фахрий кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2022-09-27 19:16:53 Ҳурматли педагоглар, устоз-мураббийлар!
Халқимизда “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё” деган нақл бежизга айтилмаганлигини юқоридаги ҳолатлар мисолида яна бир бор гувоҳи бўлиб турибмиз. Мактабларимизда биргина видеокамераларнинг ўрнатилиши ўқитувчиларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини қанчалик ошираётганлигини кўрсатмоқда. Бир ўқитувчи истаса дарсини ўтсаю, истамаса ўқувчиларга жавоб бериб юборса. Албатта, буни оқлаб бўлмайди. Бугун кечадан, эрта бугундан фарқ қилмоқда. Таълим тизими изланувчан, ўз касбини севадиган мутахассисларга эҳтиёж сезаётганлиги сир эмас. Шундай экан, соҳада содир этилаётган воқеалар, йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар келажагимиз учун сабоқ бўлиши лозим. Эртага ижобий натижаларга эришиш учун айрим хатоларга йўл қўйилиши табиий. Биз бу билан мактаб маъмуриятини оқлаш ёки айблашдан йироқмиз. Ишонамизки, бу каби ҳолатлар келгусида нафақат 132-сонли умумтаълим мактаби, балки бошқа таълим муассасалари учун ҳам ибрат бўлади.

Сўнгги сўз ўрнида шуни таъкидлаш керакки, юқоридаги каби хабарларни тарқатган “MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ” телеграмм тармоғи саҳифасида баён этилган тафсилотларни саводсизларча ёзган муаллифнинг оддий жумлалардаги имловий хатоларини кўриб ачинасан, киши. Ўз телеграмм саҳифаларида обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида “аноним” (муаллифи номаълум) тарзда бераётган пойинтар-сойинтар хабарларда ҳам ўзбек тили меъёрларига амал қилинса айни муддао бўлур эди. Чунки ушбу саҳифаларни кузатиб борадиганлар орасида она тилимизни ҳурмат қиладиганлар ҳам талайгина. Оддий қилиб айтганда, юқоридаги саводсиз хабарлар муаллифи таълим сифати ва самарадорлигини яхшилаш, дарслар узлуксизлигини таъминлаш хусусида қайғураётган экан, ўзи ҳам тилимизни ҳурмат қилиб, бехато ёзишга ўрганишини сўраб қолардик.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
988 views16:16
Ochish/sharhlash