Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-09-27 19:16:53 Расмий муносабат

Саводсизларча ёзилган хабар муаллифи нимани хоҳлайди?!

Бугун ижтимоий тармоқнинг “MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ” телеграмм саҳифаларида “132- мактабда нималар буляпти?” сарлавҳаси остида бир неча хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, дастлабки ҳолат “Шайхонтохур туманида жойлашган 132-сонли мактабда кеч қолган болаларни мажбурий тарзда хожатхона тозалатишмоқда” мазмунидаги хабар бўйича ҳеч қандай ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Мактаб маъмурияти ёки ўқитувчилари томонидан ўқувчилар ҳеч қандай мажбурий меҳнатга жалб этилмаган. Маълум бўлишича, мазкур мактабнинг 9-“Д” синф ўқувчилари М.М., Б.Р.лар ҳақиқатан 2022 йил 26 сентябрь куни таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузган. Натижада инглиз тили ўқитувчиси О.Ю. уларга ота-онасини мактабга чақирилишини билдирган. Шу маҳалда бу ўқувчилар “Устоз мактабда қандай иш бўлса, бажарамиз. Керак бўлса, ҳожатхона полини артиб берамиз”, деб ташаббус кўрсатишган, холос. Бу бўйича юқорида исми-шарифлари тилга олинган ўқувчилардан тушунтириш хатлари ҳам олинган. Айнан юқоридаги хабар юзасидан бугуннинг ўзида мактабда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. Содир бўлган ҳолат юзасидан ўтказилган муҳокамада мактаб жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Мактабда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ички тартиб-қоидаларга риоя этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Энди иккинчи ҳолат юзасидан нималар дейиш мумкин?! Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли Фармонига мувофиқ ўқувчилар давоматини масофадан мониторинг қилиш, ўқувчиларнинг келиш ва кетиш вақтлари, ўқитувчиларнинг дарслари назорати билан боғлиқ бўлган ўқув жараёнини автоматлаштириш тизимларини жорий этиш вазифаси топширилган. Қарангки, бу таълим сифати ва самарадорлигини, ишда талабчанликни оширишда ўз мевасини бера бошлади.

Жумладан, “Тошкент шахар Шайхонтохур туманидаги 132-сонли мактабда 6-соат информатика дарсида ўкитувчи йук, ўкувчилар нималар билан банд хеч кимнинг иши йук!” мазмунида тарқалган хабар мисолида бунинг исботини кўришимиз мумкин. Бу ҳолат ҳақиқатан 2022 йил 10 сентябрь куни ўқитувчиларнинг дарс таҳлили кузатилганида содир этилган. Мактабнинг информатика ўқитувчиси М.Г. 9-“Г” синфда 6-соатда белгиланган дарсни ўтмай, ўқувчиларга жавоб бериб юборган. Ўқитувчининг бу хатти-ҳаракатларига нисбатан ўша куннинг эртасигаёқ интизомий чора кўрилиб, оғзаки огоҳлантирилган.

Шу ўринда бир савол туғилади: ҳар икки ҳолат ҳам мактабнинг барча ходимлари қўшилган телеграммдаги гуруҳда акс этган. Бу ҳолатларни мактаб маъмурияти ўқитувчилар эътиборига ҳавола қилган, бунақа ҳолатлар такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида фақатгина уларга ошкор этилган, холос. Аммо мазкур таълим муассасаси меҳнат жамоаси аъзоларидан кимдир буни ижтимоий тармоққа жойлаб, мутлақо бошқача мазмунда талқин этганлиги аён бўлмоқда.
984 viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2022-09-27 10:47:23
Шу кунларда мамлакатимиз умумтаълим мактабларида “Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги” доирасидаги очиқ дарслар ва маънавий-маърифий тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Насиба Раҳимжонованинг фан ойлиги доирасида 3-“Б” синф ўқувчилари учун ўтган “Ўзбекистоннинг ўзига хос табиати” мавзусидаги очиқ дарси нафақат мутахассислар, балки ота-оналар эътирофига ҳам сазовор бўлди. Ўзига хос ноанъанавий услубда ташкил этилган машғулотларда айниқса ўқувчилар жуда фаол иштирок этганлиги аҳамиятлидир.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
192 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-09-27 10:22:48
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 179-сонли умумтаълим мактабида “Маърифатли жамият — Учинчи Ренессанс бунёдкори” мавзусида эсселар танлови бўлиб ўтди.

Унда фан ўқитувчилари мамлакатимиз ҳаёти ва жамиятимиздаги ўзгаришларни ўзида акс эттирган ҳужжатли фильмни кўриб, ўз таассуротларини қоғозга туширдилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
433 views07:22
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:33:16
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда янги спорт майдони қуриб фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда мактаб жамоаси томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Унда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими вакиллари, Миллий гвардия ходимлари, ТДПУ профессор ва талабалари иштирок этди.

Яратилган яна бир қулайликдан мактаб жамоаси, айниқса, ота-оналар беҳад мамнун бўлишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
713 views06:33
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:37:14
Пойтахтимизнинг “Бекобод” маҳалласида жойлашган 109-сонли умумтаълим мактабида ўтган мусобақада Учтепа туманидаги мавжуд 60 маҳалладан 120 нафардан зиёд ёш полвон ғолиблик учун гиламга тушди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кечган беллашувлар иштирокчиларга чинакам спорт байрами кайфиятини улашди.

Бу ҳақда O’zbekiston 24 телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
838 views12:37
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:56:09
Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида Шайхонтоҳур туманидаги 192-сонли умумтаълим мактабида “Мактабгача хавфсиз йўл” лойиҳаси бошланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу таълим даргоҳи тасодифан танланмади: унинг дарвозаси олдида гавжум автомобиль йўли бор, пиёдалар ўтиш йўлаги ва тезликни пасайтирувчи махсус тўсиқлар бўлишига қарамай, йўлни хавфсиз кесиб ўтиш муаммоси сақланиб қолмоқда.

Батафсил Yoshlar телеканали орқали намойиш этилган репортажда танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
872 viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:24:01
Куни кеча Бектемир туманидаги “Cоcа-cоlа Garden” сайилгоҳида туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида фестиваль уюштирилди.

Тадбир доирасида туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ва сайёр қабули, битирувчи-ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси, турли спорт майдончалари тақдимоти ҳам ўрин олди.

Шунингдек, туман ёшлари учун ёшлар фестивали доирасида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
856 views11:24
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:02:31
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 117-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбек тилим — ифтихорим” мавзусида 7-11-синф ўқувчилари ўртасида эсселар кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
971 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:39:32
Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 249-сонли умумтаълим мактабида “Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги”нинг якуний фестивали бўлиб ўтди.

Унда мазкур фан ойлиги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича энг фаол ва илғор деб топилган педагоглар туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.8K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:34:18
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги мавжуд умумтаълим мактаблари бўйлаб республика оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ва журналистлар туман халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилган ишлар, соҳада қўлга киритилган ютуқлар ва таълим тизимида жорий этилаётган янгиликлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
959 views10:34
Ochish/sharhlash