Get Mystery Box with random crypto!

Кеча пойтахтимизнинг “Гости” ресторанида Миробод туман ҳокимли | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Кеча пойтахтимизнинг “Гости” ресторанида Миробод туман ҳокимлиги томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири уюштирилди.

Унда туман халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ устозлар муносиб тақдирланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов ҳамда туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов олти нафар педагог-ўқитувчига Халқ таълими вазири буйруғи билан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини тантанали топширди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB