Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2021-02-13 15:47:14
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 17-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида "Прощай, букварь!" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мактабнинг 1 “В”-синф раҳбари Одина Ғафурова раҳбарлигида тайёрланган ушбу тадбир бошланғич синф ўқувчиларининг билимлар байрамига айланиб кетди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.4K views12:47
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:18:52
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Бир асрнинг икки даҳоси” мавзусида адабий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
871 views12:18
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:11:05
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 162-сонли умумий ўрта таълим мактабида халқимизнинг буюк сиймолари — Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб “Улуғ аждодларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, буюк бобокалонларимизнинг дунё маданияти тарихида тутган ўрни, сиёсат бобидаги маҳорати ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Уларнинг маънавий меросига бағишланган қатор адабиётлар бугунги кунда ёшларимиз учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди.

Шу билан бир қаторда, тадбир иштирокчиларига улуғ аждодларимиз Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларга Навоий ва Бобур ғазалларидан парчалар ўқиб эшиттирилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
786 views12:11
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:31:58
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 220-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида "Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг лаёқати ва иқтидори бўйича касб-ҳунарга тўғри йўналтириш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Халқ таълими вазирлиги Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бош мутахасиси Қаҳрамон Алимардонов ҳамда шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Сожида Сайфуллаева умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг лаёқати ва иқтидори бўйича касб-ҳунарга тўғри йўналтириш бўйича мактаб психологлари, ёшлар етакчилари ва технология фани ўқитувчилари учун амалий машғулотлар ўтишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.0K views11:31
Ochish/sharhlash