Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-08-30 09:39:40
Пойтахтимизнинг “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида “Умид ниҳоллари — 2022” спорт ўйинларининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ҳамда совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тантанали маросим тафсилотлари билан O’zbekiston 24 телеканали ижодкорлари талқинида батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.5K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:05:33 Мукофот муборак, азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Хусусан, юртдошларимиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагоглар ҳам борлиги қувонарли ҳол. Жумладан:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Рамазон Бобомуродович
- Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Искандаров Бўри - Касби туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Астафурова Наталья Константиновна
- Янгиер шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Сирдарё вилояти

Азаматова Карима Набиевна - Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият марказининг Брайл ёзуви бўйича тўгарак раҳбари, Сирдарё вилояти

Темиров Амиржон Бобоавезович - Сўх туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, Фарғона вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Салимова Нигора Абдулкаримовна
- Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

«Соғлом турмуш» медали билан

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна
- Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Алимова Нигора Исраиловна -
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси директори

Раимова Феруза Баходиржоновна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат-уйи тарбиячиси.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча педагогларни ушбу юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этади!
1.3K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:22:36 Диққат, эълон!

1-СИНФГА ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ 30 АВГУСТ КУНИ ЯКУНЛАНАДИ

Аввал хабар берилганидек, мактаб ўқувчиларини ўз вақтида "Президент совғаси" ва дарсликлар билан таъминлаш учун 2022-2023 ўқув йилининг 1-синфга қабул жараёнлари 2022 йил 30 август куни соат 18.00 да якунланишини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар сиз бугунги кунга қадар мактаб ёшига (7 ёш) етган фарзандингизни 1-синфга жойлаштиришмаган бўлсангиз, юқорида белгиланган вақтга қадар тезроқ буни амалга оширишингизни сўраймиз. Қабул масаласида 30 август 18.00 га қадар мурожаат этишингиз мумкин.

Барча мактаб раҳбарларидан, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотидан 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни adm.maktab.uz электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18.00 га қадар якунлашлари сўралади.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

Шунингдек, электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
941 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:46:44
Бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар маркази”да Тошкент шаҳридаги 334 та умумтаълим мактабининг 480 нафардан ортиқ маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирни Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов очди ва олиб борди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ҳамда янги 2022-2023 ўқув йилининг бошланишига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда — эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган мазкур тадбир кун тартибида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик дарслари”ни ўтказиш бўйича тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
3.8K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:20:23
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 291-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Устозлар Миллий форуми"нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда 2022/2023-ўқув йили жараёнидаги янгиликлар, таълим мазмуни ва методикаси, мактаб бошқарувининг замонавий усуллари, хорижий давлат тажрибалари хусусида туман халқ таълими бўлими методистлари, мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.

Форумда туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, илғор ва тажрибали педагог-ходимлар ҳамда мактаб директорларини фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.5K views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:27:59
Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан ўтказилган “Устозлар Миллий форуми” туман босқичи тафсилотлари билан MY5 телеканали ижодкорлари талқинида танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.4K views11:27
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:18:59
Бугун пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 120-сонли умумтаълим мактабида икки кун давом этган “Устозлар Миллий форуми” туман босқичи зўр уюшқоқлик билан ниҳоясига етди.

Форумнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими тадбир иштирокчиларига унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди. Тажрибали ва фаол мактаб директорлари, педагог-ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.6K views11:18
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:16:04
Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 317-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида “Устозлар Миллий форуми” туман босқичи уюштирилди.

Форум доирасида тумандаги илғор ва тажрибали педагоглар саккизта йўналишдаги шўъбаларга бўлинган ҳолда янги замонавий методлар бўйича тақдимотлар ўтказишди. Тадбирда жами 600 нафарга яқин ўқитувчи қамраб олинди.

Туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, фаол, ташаббускор ва муносиб натижаларга эришаётган бир гуруҳ директор ва педагоглар сектор раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.6K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:40:01
Куни кеча пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Зиёда Ҳайдарова халқ таълими тизимидаги ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида O’zbekiston 24 телеканалига интервью берди.

Бу ҳақда батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
922 views13:40
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:04:58
Айни кунларда умумий ўрта таълим мактабларида “Математика ва информатика фан ойлиги” давом этмоқда.

Жумладан, куни кеча Сергели туманидаги 317-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Холида Садинова фан ойлиги доирасида алгебра фанидан "Квадратлар айирмаси формуласи" ҳамда геометрия фанидан "Учбурчак ички бурчаклар йиғиндиси ҳақидаги теорема" мавзуларида очиқ дарслар ўтди.

Тажрибали муаллима Холида Садинованинг очиқ дарсларини туман халқ таълими бўлими, мактаб метод бирлашмаси масъуллари, ота-оналар кузатиб боришди ва ижобий баҳолашди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.1K views13:04
Ochish/sharhlash