Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-10-03 11:27:48
Пойтахтимиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий экобоғида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ўқитувчилар ассоциацияси шаҳар бўлими ҳамкорлигида югуриш марафони уюштирилди.

Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтган мазкур спорт байрамида шаҳримизда фаолият кўрсатаётган 120 нафардан зиёд ўқитувчи аёллар ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди.

Бу ҳақда O’zbekiston 24 телеканалида намойиш этилган репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.1K views08:27
Ochish/sharhlash
2022-10-03 11:20:44
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 102-сонли мактаб-интернатида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир ўқувчиларнинг бир қатор саҳна кўринишлари ва устоз санъаткорларнинг чиқишлари билан юқори кайфиятда ўтди. Байрам cўнгида фаол ва тажрибали ўқитувчилар муносиб тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.0K views08:20
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:46:14
Бугун пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан халқ таълими соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ мактаб директорлари ва ўқитувчилар муносиб тақдирланди.

Уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов топширди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
3.4K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:28:06
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўзига хос тарзда тантана қилинди.

“Сиз доимо эъзоз ва эътибордасиз, азиз устозлар!” деб номланган байрам тадбирида таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан намойиш қилинган дастур барчада катта таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.2K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:21:21
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 283-сонли умумтаълим мактабида 3-"А" синф ўқувчилари ўз раҳбарлари Шоҳиста Дадаева ташаббуси билан "Сизга таъзим, азиз устозлар!" номли маънавий-маърифий тадбир уюштирдилар.

Унда маҳалла фаоллари, кўп йиллар таълим соҳасида хизмат кўрсатган фахрий устозлар, фидойи, ўз соҳасида илғор ва тажрибали ўқитувчилар, мураббийлар иштирок этди. Фаолияти давомида самарали меҳнат қилаётган устозлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур тадбирга янада файз киритди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.5K views14:21
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:37:57
Пойтахтимизда “Хонатлас — 2022” фестивали қизғин давом этмоқда.

Миллий урф-одатларимиз ҳамда қадриятларимизни улуғловчи мазкур тадбирда пойтахтимиз умумтаълим мактаблари жамоалари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сонли умумтаълим мактаби жамоаси томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали ҳам буни билиб олиш қийин эмас.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
451 views07:37
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:28:44 Расмий муносабат

Навбатдаги аноним хабар ўз исботини топмади

Яқинда ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод туманидаги 265-сонли мактаб директори ўқитувчилар жамоасига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатаётгани, мактаб ҳудудида мажбурий меҳнат учун турли тазйиқ қилаётгани, шунингдек, баъзи ота-оналар биринчи синфга боласини жойлаштириш учун учун пул беришаётгани каби салбий ҳолатлар мавжуд эканидан шикоят қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Афсуски, якунда аноним (муаллифи — номаълум) хабарда тилга олинган ҳолатлар аниқланмади ва ўз исботини топмади.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
499 views07:28
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:24:04
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 338-сонли умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири уюштирилди.

Унда туман халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ устозлар муносиб тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
493 views07:24
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:08:47 Расмий муносабат

Фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилинди

Яқинда ижтимоий тармоқ саҳифаларида фуқаро Гулчеҳра Шарипова фарзандлари – Низомиддин ва Ойшабегимларни Миробод туманидаги 60-мактабга жойлашда турли сунъий тўсиқларга дуч келаётгани, бу масалада масъул ташкилотларга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганида унга рад жавоби берилаётганидан шикоят қилинган эди.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Якунда фуқаро Г.Шарипованинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Айни пайтда унинг фарзандлари 60-мактабда таълим олмоқда.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
505 views07:08
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:02:21
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "ЗАКОВАТ" интелектуал ўйинининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактабларининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалари ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

Яшнобод тумани 149-сонли мактаби жамоаси

Миробод тумани 154-сонли мактаби жамоаси

Мирзо Улуғбек тумани 279-сонли мактаби жамоаси

Ушбу ғолибликни қўлга киритган жамоалар республика босқичига йўлланмани қўлга киритди ҳамда диплом ва "Заковат" интеллектуал клуби ННТ томонидан жамоанинг ҳар бир аъзоси учун берилган Smart watchлар билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
666 views07:02
Ochish/sharhlash