Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-09-06 04:40:48

947 views01:40
Ochish/sharhlash
2022-09-06 04:18:32
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
372 views01:18
Ochish/sharhlash
2022-09-05 14:36:40
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчасида жойлашган 54-сонли умумтаълим мактаби янги замонавий кўринишга эга бўлди. Олдин 750 ўринга мўлжалланган мазкур таълим муассасасида янги ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Эндиликда мактаб 1500 нафар ўқувчини ўз бағрига сиғдира олади.

Янги ўқув йилида 1-синфга 242 нафар ўғил-қиз ўқишга қабул қилинди. Уларга дарсликлар, ўқув анжомларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
778 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-09-05 14:20:32
Пойтахтимизда замонавий ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар сони тобора кўпайиб бормоқда. Жумладан, Яккасарой туманидаги 91-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида янги ўқув йили арафасида 540 ўринга мўлжалланган ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Бугун мазкур таълим муассасасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир барчада катта таассуротлар қолдирди.

Барча жойларда бўлгани каби бу ўқув даргоҳида ҳам илк сабоқ “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди. Мамлакатимизнинг барча мактабларида бўлгани каби 1-синф ўқувчиларига дарсликлар, ўқув анжомларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов ушбу мактабда бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
776 viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:58:46
Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабининг 540 ўринга мўлжалланган янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги ўқув йилида ушбу таълим муассасасининг 1-синфига 245 нафар ўқувчи қабул қилиниб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар тўпламидан иборат Президент совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
759 views10:58
Ochish/sharhlash
2022-09-04 21:09:04 Расмий муносабат

Ёлғон хабар тарқатишдан нима наф?!

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Дарсликларни "доставкаси" учун Учтепадаги мактабларда 15 минг сўмдан пул йиғилаётган экан” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Якунда юқорида тилга олинган маълумотлар ўз исботини топмади. Қолаверса, хабар билан биргаликда чоп этилган дарслик ва қўлланмалар фотосида акс этган штамп ҳамда муҳрлар Тошкент шаҳридаги мактабларга дахлдор эмаслиги аён бўлди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
671 views18:09
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:14:03
Ҳар ким ўз соғлигига ўзи масъул, албатта. Aммо бир кишининг хасталиги ўзгалар, ҳатто бутун инсоният ҳаёти ва саломатлигига рахна солиши мумкин экан, бунга бефарқ қарашга ҳеч биримиз маънавий ҳақли эмасмиз.

Мана, коронавирус пандемияси икки ярим йил ичида дунё бўйича 6,5 миллиондан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Энг ёмони, талафот ва йўқотишлар кўлами ҳануз камайгани йўқ.

Ўзи ушбу касалликни бутунлай жиловлаш мумкинми? Албатта, мумкин! Бу ҳар биримиз, сизу бизнинг саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ. СOVID-19га қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш эса мазкур офат билан курашишнинг энг тўғри ва самарали чораси.

Юқоридаги видеолавҳа айни шу мавзуга бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
800 views12:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:31:52
208 views06:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:36:56
Пойтахтимизнинг “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида “Умид ниҳоллари — 2022” спорт ўйинларининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ҳамда совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилганлигини хабар қилгандик.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видео репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
657 views07:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:42:16
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Янгиҳаёт” маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида уюштирилган байрамда 329-, 330-, 331-, 332-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Тадбир доирасида туман ҳокимлиги томонидан бир гуруҳ фаол ва илғор педагоглар, мактаб директорлари, туман халқ таълими бўлими ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрамда Халқ таълими вазири буйруғи билан Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов “Таълим хомийси” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги эълон қилинди. Кўкрак нишонини Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов тантанали топширди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
915 views06:42
Ochish/sharhlash