Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-09-26 07:26:34 "Klass! Zo‘r!" loyihasi Olmazorda!

Loyiha doirasida Rossiya Federatsiyasidan Nuriya Iskanova Olmazor tumaniga tashrif buyurib, tumanimizdagi 159-umumiy o‘rta ta'lim maktabida Galaktionova Tatyana Aleksandrovna biologiya va kimyo fanidan o‘qituvchi bo‘lib faoliyat yuritmoqda.

#klass_zòr

Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
479 views04:26
Ochish/sharhlash
2022-09-24 16:27:57
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида истеъдодли ўқувчи-ёшлар талайгина.

Куни кеча мазкур таълим муассасасининг уч нафар бу йилги битирувчиси шахмат бўйича Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди. Иқтидорли ёшларимиз нуфузли мусобақада фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
908 views13:27
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:36:47
Жажжи ўқувчилар учун дунё сир-синоатларга тўла.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 219-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Васила Содиқованинг “Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги” доирасида 4-"А" синф ўқувчиларига “Қуёш атрофидаги сайёралар” мавзусида ўтган очиқ дарси мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди.

Ўқувчилар коинот сирларини ўрганишда ўз тиришқоқликларини намойиш этиб, машғулотда фаол қатнашдилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.1K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:18:26
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Шомансур Сагдуллаев билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши вакиллари, туман Халқпарвар комиссияси аъзолари, туман хокимининг ўринбосарлари, халқ таълими, бандлик бошқармаси, Ёшлар агентлиги вакиллари иштирок этди.


Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
780 views12:18
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:07:07
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида “Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги” доирасида очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Жумладан, бугун мазкур таълим муассасасида фан ойлиги доирасида бошланғич таълим ўқитувчиси Малоҳат Мирисоқова 1-“Б” синф ўқувчилари иштирокида “Фарзандим — дилбандим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир уюштирди. Эътиборлиси, унда жажжи ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фаол иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.3K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:04:49
Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туман халқ таълими бўлими методисти Дилфуза Тошпўлатова ташаббуси билан 134-сонли умумтаълим мактабида “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган спорт мусобақалари уюштирилди.

Унда тумандаги умумтаълим мактаблари бошланғич таълим ўқитувчилари ўз омадларини синовдан ўтказишди. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, педагоглар орасида ишчанлик кайфиятини кўтаришга хизмат қилувчи Халқ таълими бўлими кубоги баҳсларида барча иштирокчилар фаол қатнашганликлари эътиборлидир.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.5K views10:04
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:51:04
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 256-сонли умумтаълим мактабида “Ипак йўли дурдоналари” номли маънавий-маърифий тадбир уюштирилди.

Унда мактаб ўқувчилари бешта муҳим ташаббус доирасида ўз чиқишларини намойиш этишди. Тадбирга Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри актёрлари Фарида Умарова, Шамсиқамар Мансурова, Ўзбек Давлат Қўғирчоқ театри актёри, “Салом, болажон” кўрсатуви бошловчиси Ориф Абдубаев, Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлиги Ички ишлар вазирлиги қуролли можаролар ва терроризмга қарши курашиш Ватан фахрийлар фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов ва фонд фахрийлари ҳамда бошқа меҳмонлар таклиф этилдилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
122 views14:51
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:24:03
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 192-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли фан, касб-ҳунар, компьютер саводхонлиги ҳамда спорт тўгаракларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча мазкур таълим муассасасида “Баркамол авлод” болалар мактаби билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар” тадбири уюштирилди.

Бу ҳақда Yoshlar телеканалида намойиш этилган репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
397 viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:03:24
Пойтахтимизнинг Олмазор тумани халқ таълими бўлими томонидан 133-сонли умумтаълим мактабида "Ўқитувчилар олимпиадаси" ўтказилди.

Унда туман мактабларида фаолият юритаётган 140 нафардан ортиқ математика, биология, кимё, физика фан ўқитувчилари билимларини синовдан ўтказдилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
2.5K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:58:38
Пойтахтимизнинг 329-сонли умумтаълим мактаби спорт зали курашсевар ўғил-қизларнинг севимли масканларидан бири. Бир сўз билан айтганда, мазкур даргоҳ аллақачон Янгиҳаёт тумани кураш марказига айланиб улгурган.

Куни кеча туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасидаги Бош прокурор кубоги Республика мусобақасининг дастлабки саралаш босқичи ҳам шу ерда уюштирилди.
Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, халқ таълими бўлими, қўриқлаш хизмати ҳамкорлигида кечган муросасиз беллашувларда икки юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
468 views13:58
Ochish/sharhlash