Get Mystery Box with random crypto!

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз устозлар! Ўзбекистон Республ | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Богдасарова Татьяна Михайловна
- Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Жалалова Нилуфар Абдирашидовна -
Яккасарой туманидаги 319- ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Рихсиев Мамуржон Акромович - Чилонзор туманидаги 217-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри


II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Шаймуратова Диляра Рашидовна
- Мирзо Улуғбек туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

«Дўстлик» ордени билан

Нозадзе Тамара Васильевна
- Яшнобод туманидаги 166-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Уразбаева Мавлюда Анваровна - Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактабининг тўгарак раҳбари

«Шуҳрат» медали билан

Жуманиёзов Эркабой Рахмонович
- Янгиҳаёт туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Икромов Ғолибжон Толибжонович - Шайхонтоҳур туманидаги 102-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Сафаров Рустам Дусиёрович - Яшнобод туманидаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати директори, Тошкент шаҳри

Хамдамова Мухайё Сохибназаровна - Бектемир туманидаги 293-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 28 сентябрь
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB