Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-07 10:48:56
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 225-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Инновация технология ва стратегия маркази ҳамда Ўқитувчилар Ассоциацияси жамоат бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини уюштирилди.

Унда пойтахтимиз умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган олтмиш нафарга яқин ўқитувчи ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Соврин жамғармаси 18 миллион сўм бўлган баҳслар якунида биринчи ўринни эгаллаган Бектемир тумани устозлари 9000000 сўм, иккинчи ўрин соҳиби Юнусобод тумани вакиллари 6000000 сўм ҳамда учинчи поғонадан жой олган чилонзорлик устозлар 3000000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.1K views07:48
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:39:45
#Пресс_тур

ПОЙТАХТИМИЗДАГИ 41 ТА МАКТАБДА РАҚАМЛИ КУТУБХОНА ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 22-мактабда ўтказилган умумтаълим мактабларида рақамли кутубхона тизимини жорий этиш ва унинг ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишдаги ўрни тарғиботига бағишланган пресс-турда бу борада олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда мавжуд умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,3 млн. нусха адабиётлар фонди мавжуд бўлиб, шундан 7,7 млн. нусхаси лотин алифбосидаги адабиётлар ҳисобланади.

Мактаб кутубхоналаридаги доимий китобхон ўқувчилар сони 3,1 млн. нафардан иборат.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/748


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
843 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-10-06 13:57:12
: САРАНЦЕВА АНАСТАСИЯ - ученица 8А класса приняла участие на II этапе Кубка сильнейших - 2022 по художественной гимнастике и завоевала призовое 1-место.
Кубок сильнейших 2022 прошёл в городе Москве, Россия.
Школа №208 Мирзо Улугбекского района гордится своими учениками и желает достижения ещё больших высот
1.0K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:37:08
Мамлакатимиз умумтаълим муассасаларида “Октябрь — она тили ва адабиёти” фан ойлигини юқори савияда ўтказиш, очиқ дарслар ҳамда турли маънавий ва маърифий тадбирлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, куни кеча пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 191-сонли умумтаълим мактабида ҳам фан ойлиги кўтаринки кайфиятда бошлаб юборилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.1K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:27:39
Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” мавзусида эсселар танлови ўтказилмоқда.

Жумладан, яқинда танловнинг мактаб босқичи умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган эди.

Бугун пойтахтимизнинг барча туманларида танловнинг туман босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда танлов шартларига кўра, иштирокчиларга Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги фильм намойиш этилди. Иштирокчилар фильмдан олган таассуротлари асосида эссе ёзишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
968 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:16:03
Биринчи синф ўқувчиларининг кундалик ишлари — шунчаки ўқиш эмас, балки ёрқин саҳна кўринишлари шаклидаги очиқ дарслардир.

Шундай дарслардан бирида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1-“Б” синф ўқувчилари меҳмонларга эртакни “кўрсатишди”.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.3K views11:16
Ochish/sharhlash
2022-10-05 09:43:05 Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий этиб белгиланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
68 views06:43
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:51:38
Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларининг қўшма қарорига мувофиқ, ҳар йили ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирлаб келинмоқда.

Жумладан, бу йил ҳам ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиси 5400000 сўм миқдорда пул мукофотини қўлга киритди. Улар орасида Юнусобод туманидаги 105-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мафтуна Нормўминова ҳамда Яшнобод туманидаги 198-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шахноза Абдулқосимовалар ҳам тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
705 views12:51
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:29:56
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида "Хон атлас — 2022" фестивали доирасида тадбирлар ташкил этилган эди.

Бугун бош бошқарма томонидан Юнусобод туманидаги 86-сонли умумтаълим мактабида "Хон атлас тарихи" мавзусида ўтказилган иншолар танловида ғолиб деб топилган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов натижаларига кўра, 7-“В” синф ўқувчиси Х.Озодова, 10-“Г” синф ўқувчиси Р.Нурматова, 11-“Г” синф ўқувчиси А.Елфимовалар ғолиблар сафидан жой олишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
884 views11:29
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:07:43
Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 267-сонли умумтаълим мактаби жамоаси учун қўшалоқ байрам бўлди.

Куни кеча мазкур таълим муассасасида 350 ўринли янги ўқув биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.


Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.3K views09:07
Ochish/sharhlash