Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi T
Telegram kanalining logotibi toshkentshaharxtbb — Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Kanal manzili: @toshkentshaharxtbb
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.80K
Kanalning ta’rifi

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-09-23 16:32:28
“Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги” доирасида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги умумтаълим мактабларида очиқ дарслар ҳамда турли тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, бугун тумандаги 296-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фани ўқитувчиси Гулноза Қодирова 3-"В" синф ўқувчилари учун “Ўсимликлар хилма-хиллиги” мавзусида очиқ дарс ўтди. Машғулотларда ўқувчилар фаол иштирок этиб, мавзу юзасидан янги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
629 views13:32
Ochish/sharhlash
2022-09-08 13:51:43
Халқ таълими вазирлиги вакиллари ҳамда Финляндия давлати таълим делегацияси пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 191-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида мазкур таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, педагоглар жамоаси ҳамда ўқувчилар билан мулоқот қилишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
544 views10:51
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:46:33ССВ: ​Мактаб ошхоналарида “фастфуд” тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

Хот-дог, лаваш, гамбургер, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газли ичимликлар... Бугунги кун болалари ва ҳатто ёшлари севиб истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг кичик бир рўйхати бу.

Бироқ ушбу егулик ва ичимликлар саломатлик учун зиён. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, бу турдаги маҳсулотлар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.

Жумладан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар).

Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолатчилик маҳсулотлари.

Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар.

Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар.

Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-пойчалар.

Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар.

Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган консервалар.

Турли аралашмалар билан ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар.

Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар).

Холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар.

Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ; қўлбола қатиқ; эпизоотик ноҳуш хўжаликлардан олинган, шунингдек, дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари; қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар.

Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.

Квас.

Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, кайнатилган колбаса.

Сирка, хантал, хрен, ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар.

Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар.

Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ичимликлар, алкоголь.

Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар.

Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз).

Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.

Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
696 views16:46
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:48:38
Кураш бўйича Учтепа тумани прокурори соврини учун катталар ўртасида уюштирилган очиқ турнир чинакам спорт байрамига айланиб кетди.

6 сентябрь — Халқаро кураш куни. Мусобақанинг айнан байрам кунида ўтказилиши полвонларга янада кўтаринки кайфият улашди.


Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактаби стадионида кечган беллашувлар якунида ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Достон Рўзиев (60 кг), Дилшодбек Йўлдошев (73 кг), Ғиёсжон Бобоев (90 кг), Шерали Жўраев (+100 кг), аёллар ўртасида эса Ситора Элмуродова (57 кг), Раҳима Йўлдошева (+70 кг)лар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимларида туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев, туман прокурори Алишер Қораев ҳамда секторлар раҳбарлари, Тошкент шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Бобур Абдуллаев, Ўзбекистон Кураш федерацияси Фахрийлар Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Юсупов иштирок этди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
552 views14:48
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:17:02 Расмий муносабат

Дарсликлар бепул ижарага берилади

Куни кеча kompromatuzb телеграмм каналида “Миробод тумани 328-мактаб директори боши билан урушиб қолган!" сарлавҳали хабар тарқалганди.

Унда китоблар ижараси бекор бўлгач, мактаб директори китобларнинг электрон версиясини ота-оналарнинг телеграмм гуруҳларига ташлаб бериш, 7-синф китобларини чоп этиб чиқариб олиш бўйича топшириқлар берган, акс ҳолда болалар мактабга киритилмайди, дейилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, 328-сонли умумтаълим мактаби директори Феруза Газитурова на синф раҳбарларига ва на фан ўқитувчиларига бундай топшириқ бермаганлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, шу йилнинг 5 сентябрь куни 328-мактаб инглиз тили фани ўқитувчилари мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Жуманиязова Феруза Шокировнанинг олдига келиб, 2022-2023 ўқув йили режасига кўра 7-синф инглиз тили фани бўйича янги дастурдаги дарсликлар етиб келмаганлиги ҳамда эски дарсликдаги мавзулар бўйича сезиларли фарқлар мавжудлигини билдиришган. Шу туфайли ҳар бир ўқувчи янги дарслик келгунга қадар фақат инглиз тили дарслигининг электрон нусхасидан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлашган.

Афсуски, буни айрим ўқувчиларнинг ота-онаси нотўғри талқин этишганлиги маълум бўлди.

Шундай бўлса-да, мактабда барча ўқитувчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, пул йиғимларига йўл қўймаслик бўйича яна бир бор огоҳлантирилган.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
707 views14:17
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:43:25
Пойтахтимизнинг Олмазор тумани халқ таълими бўлими методисти Дилфуза Тошпўлатова ташаббуси билан 185-сонли умумтаълим мактабида “Сентябрь — бошланғич таълим фан ойлиги”нинг очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда бошланғич таълим йўналиши метод бирлашма раҳбарлари иштирокида фан ойлиги давомида амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
850 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:24:19
Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги мавжуд 26 та умумий ўрта таълим мактабларида "Биринчи қўнғироқ" садолари янгради.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ўтган маънавий-маърифий тадбирларида сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши вакиллари, нуронийлар, маҳалла раислари ҳамда ота-оналар иштирок этишиб, янги ўқув йилида барча ўқувчиларга улкан зафарлар тилашди.

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилида тумандаги мактабларда 39314 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларнинг 4368 нафари 1-синфга ўқишга қабул қилинди. Уларга Президентимиз совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
887 views13:24
Ochish/sharhlash
2022-09-06 05:23:45
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Билимлар куни” ўзига хос тарзда уюштирилди.

Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.3K views02:23
Ochish/sharhlash
2022-09-06 05:03:57
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги умумтаълим муассасаларида ҳам “Билимлар куни” кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Жумладан, 293-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида уюштирилган байрам тадбири қатнашчилар хотирасида бир умр муҳрланиб қолди.

Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.2K views02:03
Ochish/sharhlash
2022-09-06 04:51:13
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам “Билимлар куни” зўр уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Жумладан, 101-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими мутасаддилари, фахрийлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Биринчи синфга қабул қилинган жажжи болажонларга Президент совғасини улашилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
1.2K views01:51
Ochish/sharhlash