Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи ва мураббийлар Самарқанддаги 5 юлдузли меҳмонхоналарг | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Ўқитувчи ва мураббийлар Самарқанддаги 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда

Бугун, 29 сентябрь куни мамлакатимизда фаолият юритаётган 700 нафар педагог Самарқанд шаҳрида тантанали равишда кутиб олинмоқда. Устозлар 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбирида иштирок этади.

Оз фурсатдан сўнг Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари бошланади. Айни дамда Самарқанд халқаро туристик марказидаги 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлашмоқда.

Икки кун мобайнида ўқитувчиларни «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳатлар кутмоқда.

Тадбирда республикамизнинг энг илғор 700 нафардан зиёд педагоглари қатнашади.