Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли педагоглар, устоз-мураббийлар! Халқимизда “Ҳикмат изл | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Ҳурматли педагоглар, устоз-мураббийлар!
Халқимизда “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё” деган нақл бежизга айтилмаганлигини юқоридаги ҳолатлар мисолида яна бир бор гувоҳи бўлиб турибмиз. Мактабларимизда биргина видеокамераларнинг ўрнатилиши ўқитувчиларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини қанчалик ошираётганлигини кўрсатмоқда. Бир ўқитувчи истаса дарсини ўтсаю, истамаса ўқувчиларга жавоб бериб юборса. Албатта, буни оқлаб бўлмайди. Бугун кечадан, эрта бугундан фарқ қилмоқда. Таълим тизими изланувчан, ўз касбини севадиган мутахассисларга эҳтиёж сезаётганлиги сир эмас. Шундай экан, соҳада содир этилаётган воқеалар, йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар келажагимиз учун сабоқ бўлиши лозим. Эртага ижобий натижаларга эришиш учун айрим хатоларга йўл қўйилиши табиий. Биз бу билан мактаб маъмуриятини оқлаш ёки айблашдан йироқмиз. Ишонамизки, бу каби ҳолатлар келгусида нафақат 132-сонли умумтаълим мактаби, балки бошқа таълим муассасалари учун ҳам ибрат бўлади.

Сўнгги сўз ўрнида шуни таъкидлаш керакки, юқоридаги каби хабарларни тарқатган “MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ” телеграмм тармоғи саҳифасида баён этилган тафсилотларни саводсизларча ёзган муаллифнинг оддий жумлалардаги имловий хатоларини кўриб ачинасан, киши. Ўз телеграмм саҳифаларида обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида “аноним” (муаллифи номаълум) тарзда бераётган пойинтар-сойинтар хабарларда ҳам ўзбек тили меъёрларига амал қилинса айни муддао бўлур эди. Чунки ушбу саҳифаларни кузатиб борадиганлар орасида она тилимизни ҳурмат қиладиганлар ҳам талайгина. Оддий қилиб айтганда, юқоридаги саводсиз хабарлар муаллифи таълим сифати ва самарадорлигини яхшилаш, дарслар узлуксизлигини таъминлаш хусусида қайғураётган экан, ўзи ҳам тилимизни ҳурмат қилиб, бехато ёзишга ўрганишини сўраб қолардик.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB