Get Mystery Box with random crypto!

Учинчи имконият Кечаги йиғилишда январь-март ойларида меҳнат | bakiroo

Учинчи имконият

Кечаги йиғилишда январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келгани, йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинаётгани айтилди.

Худди шу каби жараёнлар янги даврда 2020 йил падемия даврида, кейин 2022 йил баҳорида уруш бошлангач кузатилган эди. Ўтган икки сафар ҳам вазият барқарорлашгач, меҳнат мигрантларимизнинг шимолга қараб йўл олиши яна давом этаверган эди. Гўёки шу билан муаммо ҳам сўрилиб кетгандек эди.

Бу сафар қандай бўлади. Меҳнат миграциясининг бир неча ўн йиллик концентрациялашган вектори узил-кесил ўзгарадими? Муаммо ўлароқ кўрилаётган ҳолат аслида бизга берилаётган навбатдаги имконият экани тушуниб етиладими?

Қайтган ва яна қайтадиган мигрантларимизнинг қанчасига Давлат раҳбари алоҳида урғу берган тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси имконли соғлом давлатларга йўл очилади? Визасиз режимни кенгайтириш ва осонлаштириш бўйича қандай режалар бор? Бизнинг шимолдан узоқроқ бўлишимизни самимий истовчи давлатлар бизга бу борада қандай ёрдам кўрсата олишади?

Давлат ишчи ўринлари ярата олмаслиги ва яратмаслиги кераклиги тушуниб етилдими? Асосий ишчи ўринларини яратаётган кичик бизнесга, эркин тадбиркорликка босимлар ортмайдими? (кўпчиликда шундай хавотирлар бор). Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйилмайдими?