Get Mystery Box with random crypto!

Пул бозоридаги ҳароратни Марказий банк белгиламоқда 2021 йил | bakiroo

Пул бозоридаги ҳароратни Марказий банк белгиламоқда

2021 йил давомида пул бозорида жами 100,4 трлн. сўмлик, яъни 2020 йилдагидан қарийб 2 баробар кўп операциялар амалга оширилган.

Мавсумий сабаблар, сайлов кампанияси бошланиши ва бу билан боғлиқ равишда ҳукумат харажатларининг тез суръатда ошиши фонида 2021 йилнинг 2- чорагидан бошлаб ликвидлик ҳажми кўрсаткичлари юқори даражада шаклланган.

Эффектив ликвидлик позицияси кўрсаткичи йил давомида 11,0 трлн.сўмдан йил якунида 28,8 трлн.сўмгача ошган.

"Пулнинг ҳаддан зиёд кўплиги" тижорат банкларининг бозордаги фаоллигини кескин пасайтирган. Банклараро депозитларнинг Марказий банк пул-кредит операциялари ўртача қолдиғига нисбати йил бошидаги 175%дан 30%гача пасайган. Бошқача айтганда тижорат банклари бозорда ўзаро эмас, асосан регулятор билан битимларга киришмоқда.

Пул бозорида депозит жалб этувчи банклар сони ойлик ўртача 14-15 тани ва депозит жойлаштирувчи банклар сони ўртача 20-22 тани ташкил этган.

Регуляторга кўра, тижорат банклари пул бозорида фаол қатнашаётгани ва ўз ликвидлигини самарали бошқараётгани йўқ.

Шунингдек, пул бозорида талаб томонидан, ҳам таклиф томонидан табақалашув даражаси ўта юқори. Жалб этувчи учтагина банкнинг пул бозоридаги улуши, масалан август ойида 80 фоизга етган.

Депозит жойлаштирувчи банкларда ҳам шу аҳвол. Энг кўп депозит жойлаштирувчи 3та банкнинг бозордаги улуши 50% атрофида.