Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.98K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 257

2022-01-22 16:56:09 Пул массаси ЯИМ номинал ўсишидан юқорироқ суръатда ўсган

2021 йил якунлари бўйича Кенг маънодаги пул массаси (М2) 30,3 фоизга ўсган ва 140,2 трлн.сўмга, миллий валютадаги пул массаси эса 29,7%га ўсиб, 94,8 трлн.сўмга етган. Пул массасининг ўсиш суръати ЯИМ номинал ўсиши суръатини (20% атрофида) анча ортда қолдирган.

Солиштириш учун 2020 йилда пул массаси ўсиши 18% атрофида бўлган ва ўсиш ЯИМ номинал ўсиши доирасида юз берганди.

2021 йилда пул массасининг ўсиши асосий омили депозитлар бўлган (43,2%гача ўсиш). Нақдликлар қолдиғи эса йил давомида анча камтар - 15% атрофида кўпайган.

Пул массасининг фаол ўсиши вакиллик ҳисобварақлари қолдиғида ҳам акс этган. Декабрь ойи давомида вакиллик ҳисобварқалари қолдиғи қарийб 11 трлн.сўмга ўсиб, 25 трлн.сўмдан ошиб кетган. 2022 йилнинг дастлабки чорагида бу қолдиқларни турли каналлар орқали албатта, сўрилиб кетиши ҳодисасини кузатиш мумкин бўлади.
13.5K views13:56
Ochish/sharhlash
2022-01-22 09:10:42 Сайланмаган ҳокимлар чўнтаги учун яна битта жамғарма

Ҳукумат қарорига кўра вилоят ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади.

Ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар шу Жамғармаларда жамланади. Вилоят ҳокимлари ихтиёрида бу жамғармалар тузилиши билан Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилади.

Бир қарашда тўғри ишдек. Маҳаллий ҳокимият тегишли ҳудудлардаги муаммоларни марказдагилардан кўра кўпроқ билади. Жойларда кун тартибидаги ижтимоий вазифалар, маблағларга зарурият Марказдан кўра тўғрироқ ва оперативроқ ҳис этилади. Айтиш жоизки, Марказдан "пул ундириб келиш" ортидан пайдо бўладиган ножоиз ҳаракатлар ҳам камаяди. Бюджет ва давлат маблағлари тақсимотининг децентрализацияси, яъни бюджет тушумлари тақсимоти ва қайта тақсимоти ваколатларини маҳаллий ҳокимият органларига ўтказилиши жараёни йилдан-йилга кенгаймоқда. Йилдан йилга вилоят ва туман ҳокимлари ихтиёрида янаям кўпроқ пул қолдирилаяпти. Умуман олганда ривожланган дунё трендидаги жараён бу.

Энди масалани иккинчи томони ҳам бор. Биз бюджет ва давлат маблағларини кимларнинг ихтиёрига қолдираяпмиз? Зеҳнияти ва бошқарув тутуми ўтган асрдаги колхоз раислари даражасидаги шахсларгами? Ваколатлари тийилмагани учун феодал қоидаларни жорий эта бошлаган 21- аср феодалларигами? Сўзда ва шиорларда эълон қилинган Ўзбекистон қадриятларини энг кўп обрўсизлантираётганларгами?

Зерикарли ва кўп такрорланувчи саволни яна қайтарамиз:
Ҳеч ким сайламаган, халққа ҳисобдор бўлмаган, тийиб туриш институтлари йўқ, вазифасидан олиб ташлангунча омонат бўлган ҳокимларга миллиардлар ва триллионларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини ишониб топширса бўладими?
15.0K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-01-22 06:00:11 28 йил. Бозорга ўтишга бошлаганимизга 28 йил бўлди

Совет иттифоқи тарқагандан кейин ҳам Ўзбекистон бир муддат нархларни эркинлаштирмаган, хусусийлаштиришга қўл урмаган, чегараларни, бозорни ҳам очмаган. Фақат 1994 йилга келибгина бу йўлда илк ҳаракатлар бошланган. Иқтисодчилар Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш росмана бошланган кун дея 1994 йил 21 январни эътироф этишади. Шу куни ўша вақтда ёш реформаторлар деб аталган иқтисодчилар тайёрлаган 745- сонли Фармон қабул қилинган.

Келинг, шу тарихий фармоннинг айрим бандларини эслаб ўтамиз:

Фуқароларнинг хусусий мулкка эгалик ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгиласин.

Фуқароларнинг товарлар келтиришни ва ички бозорни тўлдиришни таъминлайдиган хусусий-тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама рағбатлантирилсин.

Нақд чет эл валюталари ва МДҲ мамлакатлари пул белгиларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқаролар томонидан республикага келтириш ва четга чиқариш бўйича чеклашлар бекор қилинсин.

Халқ истеъмол молларини давлат томонидан харид қилиш ҳажмлари тасдиқланмайди, тақсимланмайди ҳамда етказиб берувчиларга ва истеъмолчиларга маълум қилинмайди.

Ҳокимликлар ва юқори бошқарув органлари томонидан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг молиявий ва хўжалик фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди деб ҳисоблансин.

Ҳокимликлар томонидан туманлар ва шаҳарлар ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига ҳар хил бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилиши қатъиян тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикасига келтириладиган товарларнинг барча турлари импортига бож пошлиналари 1995 йил 1 июлга қадар бекор қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби соддалаштирилсин.

Мен 1994 йил январда Тошкентда бўлганман. Бўм-бўш дўконлар ва навбатлар, нурсиз ва норози юзлар билан ёдда қолган шаҳар.

Кейин 1994 йил сентябрда ҳам Тошкентда бўлганман. Лекин бу гўёки бошқа шаҳар эди. Дўкон ва бозорлар товарларга тўла. Хорижий маркадаги турли машиналар. Тун-у кун ишлайдиган ресторанлар. Бутун Марказий Осиё - туркманлар, қирғизлар, тожиклар, қозоқлар Тошкентга бозорлик, егулик, кийим-кечак учун келарди.

Иқтисодий эркинлик ва бозорга ўтиш жуда қисқа муддатда самарасини берган эди. Бир неча ойлар ичида 1500 фоизлик инфляция 300 фоизга тушганди. Тўрт йиллик иқтисодий пасайиш тўхтаган ва ҳатто 1995 йилда илк марта иқтисодий ўсиш қайд этилганди. Одамлар қорни тўйиб овқат ейишни, эгнига янги кийим, оёғига янги пойафзални эп кўра бошлашганди. Сўмни қирғизлар-у, қозоқлар кўзига суртиб олишарди. Чунки сўмга Тошкентда исталган товарни сотиб олиш мумкин эди.

Кейин-чи, дерсиз. Кейин 1996 йилдан бошлаб қатор субъектив ва ясама сабаблар туфайли биз бозор томон юришни тўхтатдик. Ҳатто бозорга қарши ҳаракатлана бошладик. Бу эса бутунлай бошқа тарих эди.

@the_bakiroo
14.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-21 21:38:28 Солиқ маъмурлари ва бизнес вакиллари ўртасида диалог бошланган

Иқтисодчи Юлий Юсуповнинг ёзишича, бугун Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар иштирокида солиқ маъмурчилиги масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтган.

Унда мол-мулк солиғи маъмурчилиги, E-Aktiv тизими ва ҚҚС тўловчилари, риск профили билан боғлиқ эътирозли ҳолатлар муҳокама этилган. Солиқ маъмурлари бу билан боғлиқ солиқ амалиётига тузатишлар киритиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишган.

Ҳар қалай умидли мужда бу. Инсоният муаммони ечишнинг диалог ва мулоқотдан ўзгача йўлини ҳали ўйлаб топмаган.
19.0K views18:38
Ochish/sharhlash
2022-01-21 12:10:05 Тенге сўзини демаса, гап Ўзбекистон ҳақида кетаяпти деб ўйлаш мумкин

"Мамлакат бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли. Шу билан бирга, аҳолининг ярмида даромад 50 минг тенгедан ҳам ошмайди. Бу йилига 1300 доллардан сал кўпроқ. Бундай пулга яшашнинг иложи йўқ, вазиятни зудлик билан ўзгартириш керак".

"Одамлар нима учун барча турдаги бизнес бир хил қўлга тушиб қолганидан ҳайрон бўлмоқда - «Нима биз ёмонроқмизми?». Гегелни Бабел билан адаштириб юборадиган, махсус маълумотга эга бўлмаган одамлар бор, лекин уларнинг қўлида жуда катта бизнес мавжуд. Шу билан бирга, махсус курсларни тамомлаган ўқимишли одамлар бизнес манбалари, кредит ресурслари ва ҳоказолардан фойдалана олмайди. Бизнес оқимдан ташқарида юрибди, бу тушкунликка, жамиятда ишончсизликка, адолатга ишонмасликка сабаб бўлмоқда, бунинг ортидан эса турли ижтимоий-иқтисодий оқибатлар келиб чиқади".

Токаевнинг бизнес вакиллари билан учрашувда айтган сўзлари.
17.8K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:56:16 Фоизларни оширадиган энг катта омил - бу мамлакат сиёсати билан боғлиқ рисклар

14 фоизлик асосий ставка ва кредитларнинг ўртача 21 фоизлик нархи орасидаги фарқ бу нафақат маржа, балки асосан Ўзбекистонда бизнес юритишда мамлакат сиёсати билан боғлиқ йўқотишларнинг қиймати ҳам.

Беҳзод Ҳошимов бу ҳақда яхши мулоҳазаларни ёритган. Унинг постига нисбатан биттагина тузатиш керак. 2020 йил Мақбул фоизлар сиёсати қўлланилган. Яъни депозит ва кредитларнинг фоизи директив йўл билан бир муддат чеклаб турилган. Ўртача кредит нархи 2020 йилдан кўра 2 фоизга ошгани ҳолати 2020 йилда фоизлар маъмурий йўл билан чеклаб турилганига боғлиқ. Аслида 2020 йилда ҳам ўртача фоизлар 2021 йилдагидан фарқ қилмаган.

Қолган барча мулоҳазалар ўринли. Кредитлар нархини пасайиши учун иррационалликдан воз кечиш керак бўлади. Афсуски, тепадагиларнинг энсасини қотирадиган, улар учун зерикарли бўлган гапларни яна қайтаришга тўғри келади. Бу мулк ҳуқуқи ҳимояси, бу қонунларнинг ижтимоий шартномалиги ва узвийлиги, бу давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги, бу солиқ юкини пасайтириш, бу монополияга қарши қоидаларнинг ишлаши, бу коррупцияга қарши курашнинг реаллиги, бу протекционизмдан воз кечиш. Ва ҳакозо, ва ҳакозо.
14.2K views06:56
Ochish/sharhlash
2022-01-21 06:00:06 Ташқи савдо диверсификацияси: Россия ва Хитой таъсиридан қутулишимиз керак!

2021 йил якунларига кўра , ташқи савдо ҳажми 42,1 млрд.долларга етган. Экспорт бироз камтар - 10,0%га, 16,6 млрд.долларгача ўсган, импортнинг ўсиши шиддатлироқ кечган - 20,4%, импорт ҳажми 25,5 млрд.долларга етган. Ташқи савдо манфий сальдоси 8,9 млрд.долларни ташкил этган. Бу янги рекорд.

2021 йил кўрсаткичлари бўйича айрим мулоҳазалар.

Ташқи савдодаги улушда узоқ йиллик танаффусдан кейин Россия яна биринчи ўринга чиқиб олди (ўтган ойда импорт бўйича Хитойни ортда қолдирганди). Россиянинг Хитойни ортда қолдиришида биринчи навбатда Россия кредит ва қарзлари ҳаддан зиёд ўринга эга. Бошқача айтганда, Путин Россиясидан олган кредит ва қарзлар эвазига Путин Россиясининг товар ва хизматларини сотиб олаяпмиз. Бу жуда ёмон тенденция.

Россиядан ортда қолганига қарамай, Хитойнинг улуши ҳам юқори суръатда ортмоқда. Россия ва Хитойнинг ташқи савдодаги биргаликдаги улуши 35,6%га етган (ўтган йили 33,2% эди). Бошқача айтганда агрессия ва сиёсий элитани коррупциялаштириш асосий қадрияти бўлган бу икки давлатнинг Ўзбекистонга иқтисодий таъсири шиддат билан юксалмоқда.

Солиштириш учун, бешта бизга қўшнимизнинг ташқи савдодаги улуши 16,6% холос. Бу Битта Россиянинг кўрсаткичидан ҳам, битта Хитойни ўзини олганда ҳам кам. Афсуски, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ташқи савдодаги улуши ҳатто қисқарган. Бу ёмон. Биз кўпроқ қўшниларимиз билан савдо қилишимиз керак. Бу бойишнинг энг арзон ва афзал йўли.

Яна бир хавотирли тенденция - ЕОИИнинг ташқи савдомиздаги улуши 30 фоиздан ошган (ўтган йили 27% эди). Ўсиш асосан импорт ҳисобига тўғри келган. Советча мустамлакачиликнинг ва иқтисодий гегемониянинг янги шакли бўлган ЕОИИ иқтисодий суверенитетимизга реал хавф солмоқда.

2021 йилда пандемиягача бўлган даврдаги ҳолат - импортнинг ўта тез ўсиши яна тикланди. Ташқи савдода, айниқса импортда давлат ва давлат назорати остидаги компанияларнинг, давлат буюртмаларини ўзлаштираётган ва бошқа маҳаллийлаштириш ниқоби остидаги чўнтак субъектларнинг улуши ҳаддан зиёд. Улар учун импорт қиммат битимлар воситасида Ўзбекистондан капитални оқиб чиқиб кетиш воситасига айланган. Тезроқ иқтисодиётда давлатнинг иштирокидан қутулиш ва монополиялардан, зарарли маҳаллийлаштириш сиёсатидан воз кечиш ташқи савдони, салбий сальдони мувофиқлаштириш воситасига айланиши керак.

@the_bakiroo
14.4K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-20 18:51:28 14 кун бекордан бекорга йўқотилди

Мактаб ўқувчилари учун таътилни 24 январгача чўзишгандаёқ ёзгандим:

Масофавий таълим бунақа узун таътиллардан афзалроқ!

Январнинг бошидаёқ маълум эди, коронавируснинг омикрон штамми билан боғлиқ вазият буёғига фақат жиддийлашиб боради ва плато январь охири ва февралга тўғри келади.

Йўқ, бизда на нормал прогноз бор ва на бир сифатли, узвий бошқарув қарорлари. Аҳмоқ бошлар оёққа тинчлик бермайди, деб бежизга айтишмаган.

Аввал давлат мактаблари учун таътилни чўзишди. Хусусий мактабларга фақат тавсия этишди. 10 январь куни тунда хусусий мактабларгаям тақиқ тушди. Бу вақтда хусусий мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари аллақачон 11 январь учун тайёргарлигини тугатиб, уйқуга ётишганди. Ҳатто юзлаб, минглаб ўқувчилар 11 январь куни тонгда хусусий мактабга боришди ҳам. Ўзаро ҳисоб-китоблар, учинчи, тўртинчи марта ўзгартириш киритилаётганини айтмай қўя қолай.

Мана энди, таълим муассасаларида дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказишмоқчи. Бу тўғрида реаллик ва рационалликдан жуда узоқ Махсус комиссия қарор қабул қилиши керак.

Нимаям дердик, 14 кунлик беҳуда йўқотиш билан бўлсаям, шу қарорга келишмоқчи, шунисигаям раҳмат. Яна таътилларни чўзишса нима қилардик?
11.1K viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash
2022-01-20 15:40:24Қандай қилиб ваъда қилинган 320 электробус 20 та электробусга айланиб қолди?

2021 йил сентябрда сайловолди учрашувларидан бирида Тошкент шаҳри учун 2022 йилда 320 та электробус ҳарид қилиниши айтилганди.

Кейин, бир муддат ўтиб, декабрда эълон қилинган Концепция лойиҳасида 2022 йилда 300 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус сотиб олиниши очиқланган.

Кеча давлат раҳбарига тақдим этилган презентацияда 2022 йилда сотиб олинадиган электробуслар сони 20 тага тушган.

Қизиқ тарафи, 300 та электробус сотиб олиниши кўрсатилган Концепция муаллифи ҳам Транспорт вазирлиги, 20 та электробус сотиб олиниши режаланган презентация муаллифи ҳам Транспорт вазирлиги.

Дарвоқе, пойтахт жамоат транспорти учун одам ташиш учун эмас, аслида юк ташиш учун платформа асосида тайёрланган маҳаллий Isuzu автобусларини сотиб олиш давом эттирилади.

Айтгандай, йиғилишда жамоат транспорти зарар кўриб ишлаши, биронта давлатда транспорт зарар билан ишламаслиги таъкидланган. Маълумот учун, зарар кўриб ишлаш ишламаслигидан қатъий назар бутун дунёда Жамоат транспорти ижтимоий неъмат ҳисобланади. Худди, масалан парклар сингари.

Артикходжаевча бизнес принциплари асосида Тошкентда паркларни тижорийлаштиришди ва умумфойдаланувдаги жамоат маконини ўлдиришди. Энди жамоат транспортини ҳам тижорийлаштиришса, ўзи чала ўлдирилган транспортни бира тўла ўлдиришади.

Қисқаси, на ўзи, на яқинлари жамоат транспортидан фойдаланмайдиган Раматов, Маҳкамов ва Артикходжаевлар жамоат транспорти бўйича бузуқ қарорлар қилишда давом этишмоқда.
10.6K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2022-01-20 13:44:07 Яна банкомат комиссиялари тўғрисида

Одатда, Марказий банк анжуманларида ОАВнинг, айниқса давлат ОАВларининг энг кўп сўрайдигани "нега кредитлар фоизи қиммат ва нега банкоматлардан нақд пул ечиш комиссиялари бор", деган саволлар бўлади.

Бу сафар ҳам истисно бўлмади.

Аввал ҳам бу саволга жавоб берилгани учун бунга муносабатимни қайта жойлаштиришни лозим топдим.

Албатта ҳар бир фикр ўринга эга, энг асосийси билдирилаётган хоҳиш-истаклар вақти келиб амалга ошади ҳам.

Келинг, нега ўзбек банкларида мижозлар ҳатто ўз банкининг картасидан ўзи банки банкоматидан ҳам пул ечишда комиссия мавжуд, ўйлаб кўрайлик.

Биринчидан, банклар аъзо бўлган процессинг марказлари комиссиялари мавжуд ва комиссиялар сезиларли даражада юқори. Уни бекор қила олиш ёки пасайтириш банклар ихтиёрида эмас.

Иккинчидан, ривожланган мамлакатларда нақд пулнинг манфий нархи бўлса, бизда унинг нархи мусбатлигича қолмоқда. Иқтисодиётимизнинг ҳозирги аҳволи, нақдсиз тўловлар инфратузилмаси, серхаражат инкассация, нақд пул фетишизми унга бўлган талабни юқори даражада қолаётганини белгиламоқда. Буни ҳам инкор этиб бўлмайди.

Учинчидан, ўзбек банклари банкомат бозорига охирги 3-4 йилда фаол киришни бошлади. Яъни бозорга киришнинг дастлабки харажатлари ривожланган ва банкомат бозори аллақачон шаклланган ҳудудларга нисбатан юқори. Банкоматлар сотиб олиш ва жойлаштириш ўзбек банклари асосий фондга харажатларининг энг сезиларли моддаси бўлиб қолмоқда.

Бу билан банкоматлардан нақд ечиш амалдаги комиссияларини оқламоқчи эмасман. Лекин ўзбек банкларининг очкўзлиги туфайли комиссиялар мавжуд деган фикрдан йироқман.

Бозор, ҳа айнан бозорнинг кенгайиши ва Рақобат банкоматдан нақд пул ечиш комиссияларини пасайиб боришига замин яратади. Ҳа, бунга яна вақт керак, лекин агар шошилиб бунга маъмурий таъсир кўрсатмоқчи бўлинса, зарарли натижаларга келинади.

Энг асосийси, унутманг, бозорда текин, бепул нарса бўлмайди. Регулятор банкоматдаги нақд пул таннархини 0,65% атрофида эканини маълум қилди (бу ўртача, айрим ҳудудларда таннарх 1%дан зиёд). Кимдир бунинг учун тўлаши керак. Масалан, сизнинг хоҳишларингиз учун регулятор эртагаёқ директив тарзда банкомат комиссияларини ноль қилдиришга кучи етади. Лекин бунинг оқибатларида ё банклар банкомат бизнесини тўхтатади ёки банкомат харажатларини бошқа маҳсулот нархига қўшиб юборишга мажбур бўлади. Оқибатда барибир истеъмолчи тўлайди.

Эсланг, 2017 йилгача банкоматлардан нақд пул ечиш бепул эди, банкоматларда нақд пул бормиди ўшанда?

Мен бунга ишонаман, яқин 2-3 йилда банкоматлар комиссияларини пасайишига ва ҳатто ўз банкининг банкоматидан бепул нақдлик ечишга етиб борамиз.

Бозоргача йўл доим узун ва мураккаб бўлади.

@the_bakiroo
12.0K viewsedited  10:44
Ochish/sharhlash