Get Mystery Box with random crypto!

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ватаним деб Ўзбекистонни биламан, | bakiroo

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ватаним деб Ўзбекистонни биламан, қанақадир СССР ёки бирор бошқа давлатни эмас. Мен ватанпарвар сифатида шу юрт тинч, осойишта бўлишини, ривожланишдан тўхтамаслигини, аста-секин дунёнинг замонавий давлатлар сафига киришини хоҳлайман.
Умримнинг охиригача шу юртда яшамоқчиман. Келажакда Ўзбекистонни кучли иқтисодиётга эга, экологик томондан хавфсиз, мустақил ва дунёвий мамлакат сифатида кўришни орзу қиламан.

Қозоғистон воқеаларидан сўнг Россия ОАВси ва бошқа бир қатор Лукашенкога ўхшаган коммунаст советпарастлар чиқишлари мени хавотирга солмоқда. Ўйлайманки, ҳозир ҳукуматга ҳам ҳар доимгидан қийин. Энди, йилдан-йилга Россияда умумий сиёсий йўналиш ўзгармагунча босим ошиб борадиган кўринади. ЕОИИ ва ОДКБ га бизни қўшиш учун ҳамма карталар ишга солинади.

Бу мақсадда Россия пропагандаси ҳам кучли ишлайди. Шу учун ҳам ҳаммани ҳис-ҳаяжонга берилмасликка, совуққонликка чақираман. Рус ОАВси, айниқса телевидениеси томонидан бўладиган ҳар қандай пропагандага ишонмаслигимиз, ҳар бир маълумотни қайта-қайта текширишимиз жуда муҳим.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин.

@allaevuzb