Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.66K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 271

2021-12-16 17:07:33 Сенатор Артикходжаев ҳоким Артикходжаевдан Қўйлиқ бозори ҳақида савол сўрамади, бошқа сенаторлар ҳам

Сенат ахборотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Сенат олдида ҳисобот берган. Расмий ахборотдан ҳам, жонли эфирдан ҳам билиш мумкин эдики, Артикходжаевдан Қўйлиқ бозори ва у билан юзага келган вазият тўғрисида биронта сенатор қизиқиб ҳам кўрмаган.

Яна булар халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этмайди, дейилса хафа бўлишади.

Муҳташам сенатимизда Тошкент шаҳридан 6та сенатор ўтиради. Сенат раиси, амалда Ўзбекистоннинг иккинчи одами Танзила Нарбаева ҳам Тошкент шаҳридан сайланган. Лекин охирги икки ҳафтада бутун Тошкентнинг ғазабини қўзғаётган воқеалар уларга мутлақо қизиқ бўлмаган.

Майда чиновникларнинг баёнотлари эса бир-бирига терс, ўзбек номенклатурасининг ўнг қўли чап қўли нима билан бандлигидан бехабар, балки бу аввалдан келишилган шундай усулдир . Биттаси чиқиб, бозорни бузиб кўприк қурамиз дейди, иккинчиси чиқиб бозор бузилмайди, дея жар солади. Кун оралатиб учинчиси чиқади, бозор бузилади, нархлар ошиши табиий, дея яна вазиятни кескинлаштиради. Бу ёқда, минглаб одамлар, уларнинг оилалари ҳадикда, хавотирда.

2.5 миллиард сўмлик совға автомашина минадиган, 500 минг сўмлик тилла юритилган сув ичадиган ўзбек чиновниклари учун, албатта, халқ субъект эмас.

Айтгандай, Артикходжаев ниҳоят мактаб муаммосини тилган олган. Унга кўра, келаси беш йилда 30 та мактаб қурилади ва мактаблар сиғими ҳозирги 332 мингдан 455 мингга етиши керак.

Лекин биронта сенатор қанақа қилиб 30 та янги мактаб сиғимни 123 минг янги ўқувчи ўрнига ошириши мумкинлигига ҳатто қизиқиб ҳам кўрмаган. Ахир уларнинг болалари, набиралари қора халқ боласи қатнайдиган давлат мактабида ўқимайди.

Айтгандай, Артикходжаев катта синф ўқувчиларини бизнесдан ижарага олинган нотурар-жойларда синф хоналари ташкил қилиш билан ҳам ечмоқчи. У омборларни назарда тутганми, стоянкаларними ёки ангарларними, номаълум. Ҳарқалай ҳалигача, ҳатто қашшоқ Африкада ҳам бизнес биноларни ижарага олиб, мактаб муаммосини ҳал этиш ҳаёлга келмаган. Бунақа ғоя фақат тилла сув ичадиганлардангина чиқиши мумкин.
10.4K views14:07
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:40:37 Эрдоган Марказий банки асосий ставкани яна туширди

Кутилганидек, Эрдоган Марказий банки 30%га яқинлашаётган инфляция ва бошланаётган иқтисодий бўҳрон хавотирларига қарамай, асосий ставкани 1 фоиз бандига, 14%гача туширди.

Бир неча миллиард долларлик интервенцияга қарамай, доллар/лира жуфтлиги 15,6гача етди
9.7K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:00:37 "Қаттиқлаштириш" сиёсати бошланишига мужда берилди

Федерал резерв тизими қарорларининг бир қатор жиҳатлари маълум қилинди.

Кутилганидек, очиқ бозорда активларни сотиб олишни қисқартириш ойлик ҳажми 30 млрд.долларга етказиладиган бўлди. Дастур 2022 йил март ойида тўлиқ ёпилади.

Шу билан бирга, Тизимнинг очиқ бозор қўмитаси FOMC ставкалар бўйича прогнозларни янгилади. Унга кўра 2022 йилда ставка босқичма босқич уч марта, 1,25%гача оширилиши мумкин. Ставканинг оширилиши 2023 йилда ҳам давом этади (уч босқичда 2,25%гача).

Демак, пул бозорида арзон ва ҳатто манфий ставкалар амал қилган давр тугамоқда.
10.5K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:44:12 Нега Украинадан картошка импорти йўқ?

Бозоримиз бўлиб олингани ва бегоналарга йўл йўқлиги ҳолатига ҳатто метереологлар ҳам эътибор қаратмоқда.

Uzb_Meteo канали Ўзбекистон ички бозорларида картошка нархини маълум мувозанатда барқарор ушлаб туриш учун яна Покистон йўналишига мурожаат этилишига ишора қилмоқда.

Ростанам Ўзбекистонда картошка импортининг қарийб учдан бири Покистон ҳиссасига тўғри келади (ва бу импорт каналининг катта эгаси борлигини ва фақат бир қўлли эканини бозорда ҳамма билади). Картошка нархини туширамиз, деб шовқин сола бошлашдими, демак ўша каттаконга яна барча имконият ва ресурслар тақдим этилади.

17 центлик (1850 сўм) Украинанинг қизил картошкасига эса Ўзбекистонда жой йўқ. Кимдир мабодо бунга уриниб кўрса, украин картошкаси Ўзбекистонга ойлаб киритилмай чириб йўқ бўлиб кетишиниям, эҳтимол, жуда яхши билишади.
12.0K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:09:24 Ўзбек сўмининг янги юзи: Бухородан Хоразмгача

Янги намунадаги 50 000 ва 100 000 сўмлик купюраларнинг муомалага киритилиши билан банкноталарнинг "Буюк ипак йўли" тематикасига ўтказиш деярли якунланди.

Агар эътибор қаратилса, тарихий обидаларимиз ва осори-атиқаларимизни қамраган тасвирдаги банкноталаримизнинг ҳар бири битта тарихий ҳудудимизга бағишланган.

2 минг сўмлик Бухоро билан боғлиқ.

5 минг сўмлик Самарқандга бағишланган.

10 минг сўмлик Тошкентга аталган.

20 минг сўмликда жондан азиз Қорақалпоғистонимиз акс этган.

50 ва 100 минг сўмлик Сурхондарё ва давлатчилигимиз бешиги Хоразмни ифода этади.

Энди темадан ташқарида ўтган эпохадан фақат кирилл алифбосидаги 1 000 сўмлик банкнота қолмоқда. Балки энг кичик қоғоз купюрамиз ҳам янги мавзуга мослаб юборилар, масалан, Фарғонага атаб. Эҳтимолки, 2001 йил намунасидаги 1 000 сўмлик ўрнини секин-аста тангалар эгаллар.
14.2K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2021-12-16 06:41:28Мураккаб монетар ҳафталик бошланмоқда: Ҳаммаси Ўзбекистон ва ўзбекистонликларга таалуқли бўлади

Бугун Федерал захира тизими пул-кредит шароитлари бўйича келаси йилга режалари юзасидан аниқ қарорлар қабул қилади. Кўпчилик миқдорий юмшатиш сиёсати тугатилишини ва янги йилдан фоиз ставкалари ошира бошланишини кутмоқда. "Қаттиқлаштириш" сиёсати бўйича ҳозирда аниқ муддатли консенсус йўқ. Қўшма штатларда пул-кредит шартлари қатъийлаштирилиши ривожланаётган, айниқса қарз юки баланд ва инвестицияларга муҳтожлиги юқори мамлакатлар учун жиддий чақириқ бўлади (улар ичида Ўзбекистон ҳам бор).

Бугун Туркия Марказий банки Эрдоган сценарияси остидаги навбатдаги спектаклини намойиш этади. Ҳамма мантиққа ва сигналларга зид равишда асосий ставкани яна 1 фоиз бандга, 14%гача пасайтирилиши кутмоқда. Квтта эҳтимол доллар/лира жуфтлиги эртагаёқ 16лик маррага етиб боради (Туркиядаги ўзбек ватандошлар олдиндан ҳаракатини қилиб қўйганлари маъқул).

Эртага, 17 декабрь куни Россия Марказий банки ҳам 2021 йилдаги охирги йиғилишини ўтказади. Россияда Путин режими иррационаллигидан мустақил охирги институт сифатида кўриладиган Марказий банк кучли инфляция босимига қарши монетар чоралар билан курашда давом этмоқда. Экспертлар асосий ставкани 1 фоиз бандига, 8,5%гача оширилишини кутишмоқда. Бу рубль курсини бироз мустаҳкамлаши мумкин (Ўзбекистонлик мигрантлар учун йил охирида нисбий афзаллик бўлади).

@the_bakiroo
12.3K viewsedited  03:41
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:13:08 Охири қандай бўлади?

Тўғриси, мен билмайман бу ижтимоий бузуқлик қандай якунланади. Бу тўғрида Достоевский кўп ёзган. Лондон, Диккенс ва Горькийни ўқиганлар, ҳарқалай, ўзига тасаввур қила олади. Лекин, минг афсуски, бугунги плутократлар ҳеч нима ўқимаган, уларга, яхшиси ҳикоя қилиб ё тасвирлаб бериш керак.

Мен ўзбек плутократиясига бугун тунда New order (Новый порядок, Янги тартиб) фильмини кўришни тавсия этаман. Сизларнинг интеллектингизга мос ва сизларнинг келажагингиз ҳақида бу фильм.

Албатта кўринглар, ҳурматли қаланғи қасанғилар.
7.8K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:22:24
Ўзбек плутокоратияси қашшоқ ўзбекистонликларга ўзларининг ҳаёт тарзини ва истакларини кўз-кўз қилаяпти
13.5K views14:22
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:18:44 Олигархия мамлакатни парокандаликка элтади

Узоқ тарихда ҳам, яқин Совет ўтмишидан чиққан давлатлар тарихида ҳам олигархияга таянч ўлароқ юритилган сиёсат ҳамиша муваффақиятсизлик ва парокандалик билан тугаган.

Олигархия таъсири ва назорати остидаги мамлакатлар пировардида ё суверенитети ё мамлакатининг бир қисми ҳудудини бой бериш билан товон тўлайдилар.

Мамлакат сиесатининг таянчи кучли парламент, мустақил СУД, Эркин ОАВ, замонавий армия, фуқаровий назоратдаги полиция ва албатта, дунёвийлик ҳимоячиси хавфсизлик кучлари бўлиши керак.
10.2K views11:18
Ochish/sharhlash
2021-12-15 11:45:38 Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров омонатлар ва кредитлар ставкалари бўйича постга муносабатини билдирипти.

1. Агар омонатчилар сиз айтгандек ўз "маблағларини тинч соҳилда - кафолатланган омонатларда ёки валютадаги активларда сақлашни маъқул кўришаверади", - деб билсак, бу конъюнктуранинг бир томони, яъни таклиф томони, холос. Мувозанат бўлиши учун талаб ҳам унга монанд бўлиши керак. Демак, талаб бор, яъни 22-24% кредит олишга тайёр бўлган юридик шахслар бор. Кимлар улар? Асосан, қурилиш, энергетика ва кластерлар билан боғлиқ бўлган соҳалар, яъни давлатниг марказлаштирилган инвестицияларини асосан "истеъмол" қилаётган соҳалар. Яъни давлат марказлаштирилган тарзда қанча кўп инвестиция қилса, шу соҳаларга алоқадор корхоналар кўпроқда "шишиб", бозордаги пропорцияларни мазмунини тўла тескари қилаяпти.
2. "Корпоратив депозитлар бўйича ставкалар (14,7%) шубҳали даражада фарқли ва паст даражада қолаётгани" эса айнан шу тезисни тасдиғи. Чунки корпоратив депозитлар қисқа муддатли ва асосан иш капиталининг вақтинча бўшлиги билан боғлиқ, ҳалос. Ва бу пуллар ҳам айнан ўша соҳадаги ва тоғ-кон, алоқа корхоналарида. Эътибор беринг, кўпчилиги айнан давлат секторидаги йирик корхоналар.
3. Иқтисодиёт шундай бир сегментлашган, яъни йирик "давлат ва давлатга боғлиқ хусусий сектор корхоналари" ва кичик ва ўрта бизнес ўртасида катта бир жарлик юзага келган ҳолда, қандай қилиб бозор ҳақида умумий гапларни гапириш мумкин? Эркин рақобат йўқ жойда, қандай бозор пропорциялари юзага келади?
4. Хулоса шу-ки, бозор ҳеч қаерда йўқ. Биз ҳокимиятга феодал рентаси ҳуқуқи - яъни ҳокимиятни пулга айлантириш ҳуқуқини бериб қўйганмиз ва давлат-хусусий монополистик феодал иқтисодий тизимининг қуллари бўлиб қолганмиз.
10.2K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash