Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 22

2024-01-17 14:19:32ССВ тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари махсус курсларда ўқитилади

Мамлакатимизда превентив ва предектив тиббиётни фундаментал ривожлантириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республикадаги 10 та тиббиёт олийгоҳида Превентив ва предектив тиббиёт кафедралари ташкил этилади.

Профессионал ва олий тиббий таълим, касбий малакани ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига соғлом турмуш тарзи асослари бўйича дарс соатлари киритилади.

Йўналишидан қатъи назар малака ошириш ва ихтисослаштириш курсларига 6 соатдан кам бўлмаган превентив ва предектив тиббиёт дарслари ҳам қўшилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превентив ва предектив тиббиёт курсларида ўқитилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views11:19
Ochish/sharhlash
2024-01-17 08:18:23
#Биласизми

diplom.edu.uz платформаси орқали бакалавр, магистр, лицей, техникум, касб-ҳунар мактаби ва коллежларни битирганлик тўғрисидаги диплом маълумотларининг ҳақиқийлигини текшириш ва қўшимча таълим маълумотларини киритиш мумкин.

Мазкур ахборот тизимида бугунги кунда 2 миллионга яқин битирувчиларнинг диплом маълумотлари жамланган.

Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;

  диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.8K views05:18
Ochish/sharhlash
2024-01-16 15:36:10 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл 4 нафар эгизак чақалоғи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 2024 йил 13 январь соат 21:10 да Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 1-акушерлик бўлимига Давлатобод тумани “Нуробод” МФЙ да яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро М.М. кучли туғуруқолди оғриғи билан оғир аҳволда олиб келинган.

Қабул вақтида унга “1-ҳомиладорлик, 24 ҳафта 1 кун. Кўп ҳомилалик. (тўрт эгиз ҳомила). Уретрогидронефроз 3-даражаси. Сурункали анемия ўрта даражаси” дастлабки ташхиси қўйилган.

Аёлда мазкур ҳомиладорлик тушиш хавфи ва уретрогидронефроз 2-, 3-даража билан кечган. Шу сабабли М.М. уч марта марказнинг ҳомиладорларни даволаш бўлимида зарур муолажалар олган.

Ўша пайтда аёлнинг яқинларига 4 эгиз ҳомила муддатига етиб, туғилиши қийин эканлиги ва буйраклар уретрогидронефрози 2-, 3-даражаси ҳомиладор саломатлигида жиддий асоратлар бериши мумкинлиги ҳақида тушунтирилган.

Аёл тиббий назоратда бўлган вақтда унга антибактериал терапия ва дистресс синдром профилактикаси ўтказилган.

2024 йил 14 январь куни соат 23:00 да беморда оғриқ кучайиб, ўта қисқа вақтда ҳомиланинг патологик тушиши кузатилган. Ҳомилаларнинг вазни 410 гр, 380 гр, 390 гр ва 400 граммдан иборат бўлган.

Шундан кейин аёл бачадони инструментал тозаланиб, гинекология бўлимига ўтказилган. Бироқ 15 январь соат 06:50 да беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, унда клиник ўлим ҳолати юз берган. Аёл дарҳол сунъий нафас олиш ускунасига уланиб, бирламчи реанимацион чоралар кўрилишига қарамасдан шу куни соат 07:10 да унда биологик ўлим кузатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига ўпка артерияларининг массив тромбоэмболияси ва ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views12:36
Ochish/sharhlash
2024-01-16 14:50:33 Инсоннинг қайси органлари ўзини тиклаш хусусиятига эга?

Инсон организми – бу мукаммал биологик механизм. Ҳар сонияда организмимизда салкам 4 миллион, бир суткада эса 330 миллиардга яқин ҳужайралар янгиланади. Бу жараён “регенерация” деб аталади.

Хўш, инсоннинг яна қайси органлари ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга?

Жигар – инсон организмининг асосий фильтри. Бу ноёб орган қонни токсинлардан тозалаш ва муҳим моддаларни синтез қилиш каби функцияларни бажариш билан бирга, турли омиллар таъсирида зарарлангандан сўнг ўз фаолиятини тиклаш хусусиятига ҳам эга.

Жигарнинг 75 фоизгача қисми олиб ташланганда ҳам у бир неча ой ичида асл ҳажмига қайта олиши мумкин. Бу жараён жигарнинг асосий ҳужайралари ҳисобланган гепатоцитлар бўлиниши ва улар нобуд бўлган ёки зарарланган ҳужайрларнинг ўрнини босиши орқали рўй беради.

Тери – инсон организмини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи биринчи “тўсиқ” ҳисобланади. Терида кичик яра ёки жароҳат пайдо бўлганда эпидермис ҳужайралари – кератиноцитлар ўзини ўзи тиклашни бошлайди. Бунда, худди жигарда бўлгани каби ҳужайралар бўлиниб зарарланган ҳужайрлар ўрнида янгиларини шакллантиради. Бунинг натижасида эса яра тезроқ тузалиб, терининг силлиқлиги ва таранглиги қайтади.

Суяк тўқималари ҳам ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга, аммо бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади. Суяк тўқималарининг тикланишида икки ҳужайра – остеобластлар ва остеокластлар асосий роль ўйнади. Уларнинг бири янги суяк тўқимасининг шаклланишига жавоб берса, иккинчиси зарарланган ҳужайрларни организмдан олиб ташлаш (резорбция) вазифасини бажаради.

Яъни, суяк тўқимаси шикастлангандан сўнг остеобластлар янги тўқималар, коллаген қатламларини шакллантириб, уларни кальций ва фосфор каби минераллар билан бойитади. Бу шикастланган бўғимнинг мустаҳкамлигини тиклаш имконини беради. Мунтазам жисмоний машқлар ҳам шикаст етган соҳада қон айланиши ва тикланиш жараёни тезлашишига ёрдам беради.

Умуман олганда, инсон организмидаги кўплаб орган, тўқима ва мушаклар у ёки бу даражада ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга. Соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш эса ичимизда узлуксиз кечаётган янгиланишлар жараёнини янада тезлаштириш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.0K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-01-16 10:26:45 ССВ: 2023 йил “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.

Оқибатда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаштириш билан овора бўлади. Бу эса оғир беморлар ҳаётини хавф остига қўйиши аниқ.

— Рақамларни таҳлил қилсак, ўтган 2023 йилда “103” хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични 2022 йил билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин.

Аммо шунга қарамай, айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида энг кўп бундай чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 518 та чақириқ билан Фарғона вилояти жойлашди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 502 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 19 та!

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йилда Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 5 минг 446 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
22.5K views07:26
Ochish/sharhlash
2024-01-16 08:00:17
Бугун юртимизнинг чекка ва олис ҳудудларида тиббий кўрик ва мураккаб жарроҳлик амалиётларининг мунтазам ўтказилиши аҳолини ихтисослашган тиббиёт билан қамраб олишда ижобий самара бермоқда.

Хусусан, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Наманган вилоятининг бир қатор туманларида аҳоли, жумладан, туғма юрак нуқсонига чалинган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.7K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-01-15 16:57:57
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 3D эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бемор 27 ёшда. Шу кунгача юрак нуқсонидан азият чекиб келган. Мутахассислар унда бор-йўғи 3-4 сантиметрли кесма орқали, тўш суягига зарар етказмасдан юқори технологик операцияни муваффақиятли бажаришди.

Эътиборлиси, ушбу каминвазив амалиётдан сўнг бемор танасида чандиқлар қолмайди, оғриқлар сезилмайди ва реабилитация даври қисқа. Муҳими, муолажадан сўнг юрак фаолияти асоратсиз тўлиқ тикланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.0K views13:57
Ochish/sharhlash
2024-01-15 13:59:20
#no_comment

Айни пайтда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Неврологиянинг ёшга боғлиқ долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт педиатрия институти ва Ўзбекистон неврологлари жамоа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўнгги йилларда юртимизда неврология соҳасида эришилган ютуқлар, тиббиётнинг мазкур йўналишини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир доирасидаги шўъба йиғилишларида хорижий ва маҳаллий мутахассислар неврологиянинг долзарб масалалари, шу жумладан:

Инсультдан кейинги реабилитациянинг ўзига хос жиҳатлари;
Болаларда инсультнинг когнитив реабилитацияси;
Паркинсонизмни даволашда эволюцион қарашлар каби қатор мавзуларда маърузалар қилмоқда.

Икки кун давом этадиган мазкур анжуман доирасида кўргазмали маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.9K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-01-14 10:15:47 ССВ: Кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат поликлиникасида узлуксиз Call-марказ ташкил этилган

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази офтальмология соҳаси бўйича юртимиз аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи етакчи муассаса ҳисобланади.

Шифохона 95 ўринга мўлжалланган бўлиб, таркибида кунлик 250 нафар қатнов учун маслаҳат-диагностика поликлиникаси фаолият кўрсатади.

Бугунги кунда бу ерда оптик коагерент томография-ангиография, электроретинография, ультратовушли биомикроскопия, флуоресцентли ангиография каби 50 дан зиёд замонавий текширув усуллари амалиётга татбиқ этилган.

Шунингдек, беморлар учун ташхис қўйишда:

эндотелиал микроскоп;

ИОЛ – мастер;

оптик коагерент томограф;

Пентакам ускунаси;

электроретинограф
каби илғор тиббий-асбоб ускуналардан фойдаланилади.

Поликлиникада беморлар электрон шаклда рўйхатга олиниб, бошқа тиббиёт муассасаларига электрон йўлланма бериш, фуқароларни хонадонига бориб кўрикдан ўтказиш каби тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

Қолаверса, муассасада 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-марказ ташкил этилган бўлиб, навбат тизими тўлиқ электронлаштирилган.

Ўтган 2023 йил маслаҳат поликлиникасига 59 минг 677 нафар бемор мурожат қилиб, 10 дан зиёд янги диагностик усуллар амалиётга татбиқ этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.4K views07:15
Ochish/sharhlash
2024-01-14 08:25:52 Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга шифокор бурун ювиш муолажасини тавсия этади.

Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас?

Шу каби саволларга тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова жавоб берди.

Бурун ювиш — терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади, — дейди мутахассис. — Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор.

Жумладан:

шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади;

томоқ ва ҳалқумда патоген микрофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади ;

бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди;

бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади;

бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади;

операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради;

грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо.


Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин.

Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.4K views05:25
Ochish/sharhlash