Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми diplom.edu.uz платформаси орқали бакалавр, магис | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#Биласизми

diplom.edu.uz платформаси орқали бакалавр, магистр, лицей, техникум, касб-ҳунар мактаби ва коллежларни битирганлик тўғрисидаги диплом маълумотларининг ҳақиқийлигини текшириш ва қўшимча таълим маълумотларини киритиш мумкин.

Мазкур ахборот тизимида бугунги кунда 2 миллионга яқин битирувчиларнинг диплом маълумотлари жамланган.

Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;

  диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram