Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 23

2024-01-13 17:59:11
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
20.1K views14:59
Ochish/sharhlash
2024-01-13 10:12:25 Урология маркази маслаҳат поликлиникасида қандай замонавий диагностика усуллари жорий этилган?

Урологик касалликлар кенг тарқалган хасталиклар сирасига киради. Шу боис юртимизда мазкур йўналишда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Буни эса Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Айни пайтда муассаса замонавий технологиялар, илғор диагностика ва даволаш ускуналари билан таъминланган бўлиб, салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринда туради.

Хусусан, марказнинг Маслаҳат-диагностика поликлиникаси беморларга тезкор ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш бўйича катта ютуқларга эришяпти.

⚕️— Поликлиникамиз кунлик 250 нафар қатновга мўлжалланган, — дейди марказ директори Шуҳрат Мухтаров. — Беморлар бу ерда уролог, андролог, нефролог, анестезиолог, кардиотерапевт, УТТ шифокори, рентгенолог каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтишлари ва патогистолог ҳамда шифокор-цитолог мутахассисларнинг зарур маслаҳатларини олиши мумкин.

ЭКГ, лаборатор (қон, простата соки, спермограмма ва пешоб) таҳлиллари, радиологик ҳамда уродинамика текширувлари орқали касалликларга тезкор ва аниқ ташхис қўйилади.

Шу билан бирга, поликлиникада Цистатин С, простата ишқорий фосфатазаси, прокальцитонин миқдорини аниқлаш, суткалик пешобнинг минерал таркибини текшириш каби ноёб лаборатор таҳлиллар ўтказиш имкони ҳам мавжуд.

Беморлар учун, шунингдек микцион цистограмма, 3 турдаги уродинамик текширувлар, тошларнинг минерал таркибини ўрганиш каби замонавий текширувлар ҳам йўлга қўйилган.

Хасталикларга тез ва аниқ ташхис қўйишда Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), урофлоуметрия ва комплекс уродинамик текширув, ультратовушли допплерография (УТТ), рақамли рентген каби энг замонавий тиббий-асбоб ускуналардан фойдаланилади.

Поликлиникада беморлар электрон тарзда рўйхатга олинади. Улар инфракиоск орқали марказ тузилмаси, ходимлар салоҳияти, кўрсатиладиган барча тиббий хизмат турлари ҳақида керакли барча маълумотларни олишлари мумкин. Шу билан бирга, ногиронлар учун махсус йўлакчалар ташкил этилган.

2023 йил муассасага 78 минг 512 нафар бемор мурожаат қилган.

Яқин келажакда поликлиника Магнит резонанс томографияси (МРТ), эркаклик фаолиятидаги ўзгаришларни даволашда паст частотали ташқи тўлқинли литотриптор, ИХЛА анализатор каби энг илғор тиббий ускуналар билан таъминланиши ҳисобига 10 дан зиёд ташхислаш ва даволаш усуллари амалиётга жорий этилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.9K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-01-13 08:19:10
Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон болалар урологлари жамиятининг биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди.

Туркия, Франция, Сербия, Жанубий Корея, Россия, Беларусь каби қатор хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ профессор ва олимлар, шунингдек, 100 га яқин маҳаллий мутахассислар иштирок этган тадбирда болалар урологиясининг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views05:19
Ochish/sharhlash
2024-01-12 16:55:25
Донорство – это безвозмездная помощь людям, нуждающимся в крови и ее компонентах.

Отдавая кровь, мы вносим вклад в спасение жизни больных, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями, а также тех, кто получил тяжелые травмы и нуждается в сложных операциях.

Станьте донором и подарите надежду на жизнь!

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.6K views13:55
Ochish/sharhlash
2024-01-12 13:35:42
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Исмаилова Жадида Ахмеджановна Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Исмаилова 1997 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Тошкент шаҳар диагностика маркази шифокори, Терапия ва тиббий реабилитация илмий текшириш институти шифокори, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Ж.Исмаилова тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг гастроэнтеролог-эндоскопия шифокори ва катта илмий ходими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.4K views10:35
Ochish/sharhlash
2024-01-12 12:25:41
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мирсалихова Наргис Хайруллаевна Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Н.Мирсалихова 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Педиатрия илмий текшириш институти кичик илмий ходими, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими катта илмий ходими, Тошкент тиббиёт академиясида кафедра доценти бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Н.Мирсалихова тайинловга қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази педиатрия кафедраси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views09:25
Ochish/sharhlash
2024-01-12 08:36:23 ​​​ Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин касалликларини келтириб чиқаради

Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:


— Кўплаб касалликларнинг бош омили — камҳаракатлик. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказидиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган тоифага мансуб. Қуйидаги таҳлиллар бунинг исботи.

Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади.

Бироқ буни иш шароити, касб тақозоси билан боғлаб, саломатликка эътиборсиз бўлиш оғир асоратларни келтириб чиқариши табиий. Ваҳоланки, ушбу муаммо, яъни "офис ходими сндроми"нинг осон ва самарли ечими бор.

Масалан, иш вақти давомида имкон қадар ҳар бир-икки соатда 5-10 дақиқа танаффус қилиш лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб-туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат миллари бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкамизни тўлдириб нафас оламиз ва яна ишни давом эттиришга киришамиз.

Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ қўйиш мумкин. Қолаверса, бундай воситалар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажариш бўйин остеохондрози профилактикасида қўл келади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай ҳаракатлар жуда самарали.

Камҳаракатлик танада қон айланиш тизимини издан чиқаради. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён бузилади. Оқибатда оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиши, бавосил тугунлари ҳосил бўлиши кузатилади.

Бундай вазиятда қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш саломатликни яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак.

Қон айланишининг меъёрда бўлиши истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қон қуюқлашишига олиб келади. Шунингдек, ширинликлар туфайли организмда “ёмон” холестерин миқдори ортиши ҳам сир эмас.

Бундан ташқари, компьютер қаршисида таом ейишнинг зиёни катта. Негаки, монитордан чиқаётган нур нафақат инсон танаси, балки у тановул қилаётган маҳсулотларни ҳам маълум маънода зарарлайди.

Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам соғлик учун зиён. Бундай вазиятда бўғимларнинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқиши мумкин.

Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ҳамда чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдали. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқотади. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.2K views05:36
Ochish/sharhlash
2024-01-11 12:40:42 Самые популярные мифы о гастрите

Гастрит – это одно из самых распространенных заболеваний желудочно-кишечного тракта, характеризующееся воспалением слизистой оболочки желудка. Его еще называют «студенческой» болезнью. Ведь зачастую студенты из-за отсутствия времени или денег питаются «всухомятку» и не соблюдают правильный режим питания.

Но является ли неправильное питание единственной причиной появления гастрита? Правда ли, что при гастрите категорически запрещается употреблять кислые продукты?

Доктор медицинских наук Феруза Хамрабаева развенчала самые популярные мифы вокруг этого заболевания:

Миф №1: Гастрит вызывается только неправильным питанием

Неправильное питание действительно может способствовать развитию гастрита, однако это не является единственной причиной возникновения заболевания.

Возбудителем гастрита может служить бактерия Helicobacter pylori. Определенную роль в возникновении болезни играют и генетические факторы, которые формируют предрасположенность к нему.

Диагноз гастрит ставится исключительно после морфологических исследований (анализ кусочка ткани, который берут при гастроскопии).

Миф №2: При гастрите категорически запрещается употреблять кислые продукты

Кислые продукты, например цитрусовые фрукты, могут усугубить симптомы гастрита у некоторых пациентов. Но это не означает, что их нужно полностью исключить из рациона, так как 30 процентов кислого содержимого в составе желудочного сока должно иметь место, иначе нарушиться процесс пищеварения на желудочном уровне.

Рекомендуется проконсультироваться с врачом, чтобы подобрать подходящий рацион.

Миф №3: Боли в области желудка, тошнота, отрыжка — характерные симптомы при гастрите

На самом деле гастрит может протекать совершенно бессимптомно и может быть выявлен лишь при гастроскопии. Вышеназванные симптомы характерны для функциональной диспепсии.

Несвоевременное лечение гастрита может привести к серьезным осложнениям, таким как язва желудка, кровотечение или даже рак желудка. Самая главная стратегия при лечении данного заболевания — уничтожение (эрадикация ) бактерии Helicobacter pylori.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.1K views09:40
Ochish/sharhlash
2024-01-11 09:31:52“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

Давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

Қарорга кўра, шунингдек:

ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;

2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;

2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.2K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-01-10 15:47:03
Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси.

Донорга айланинг ва ҳаёт инъом этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16.3K views12:47
Ochish/sharhlash