Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари махсу | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ССВ тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари махсус курсларда ўқитилади

Мамлакатимизда превентив ва предектив тиббиётни фундаментал ривожлантириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республикадаги 10 та тиббиёт олийгоҳида Превентив ва предектив тиббиёт кафедралари ташкил этилади.

Профессионал ва олий тиббий таълим, касбий малакани ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига соғлом турмуш тарзи асослари бўйича дарс соатлари киритилади.

Йўналишидан қатъи назар малака ошириш ва ихтисослаштириш курсларига 6 соатдан кам бўлмаган превентив ва предектив тиббиёт дарслари ҳам қўшилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превентив ва предектив тиббиёт курсларида ўқитилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram