Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 24

2024-01-10 13:00:36
Ўзбекистонга 2023 йилда 61 минг нафардан ортиқ чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Уларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 5,6 миллион киши;

дам олиш – 773,2 минг киши;

хизмат юзасидан – 143,5 минг киши;

тижорат – 70,4 минг киши;

даволаниш – 61,3 минг киши;

ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-01-10 09:06:52
Аденоид қандай хасталик?

Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар қолдиради?


Ушбу саволларга лор-шифокор Музаффар Оллаберганов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
18.4K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-01-10 07:49:40 ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда Бухоро вилоятида туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
18.2K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-01-09 17:41:54
ТАЙИНЛОВ

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
23.9K views14:41
Ochish/sharhlash
2024-01-09 13:33:53 ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
34.4K views10:33
Ochish/sharhlash
2024-01-09 12:28:49
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган.

Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Юртдошларимиз 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.6K views09:28
Ochish/sharhlash
2024-01-09 09:43:50
Аллергик тумов қандай касаллик?

Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Бу хасталикдан бутунлай халос бўлиш мумкинми?


Мазкур саволларга ССВнинг отоларингология бўйича бош мутахассиси Улуғбек Эргашевдан батафсил жавоб олдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.5K views06:43
Ochish/sharhlash
2024-01-09 07:55:18 Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views04:55
Ochish/sharhlash
2024-01-09 05:56:19
Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази 
олимлари генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини яратди.


Бунинг учун коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди.

Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ҳамда ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил қилишини исботлади.  

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16.8K views02:56
Ochish/sharhlash
2024-01-08 16:04:56 Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади

Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти.

Шунингдек:

маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;

Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
18.1K views13:04
Ochish/sharhlash