Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 20

2024-01-25 07:28:30
Бугун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам жадал ривожланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида тиббиётга оид қатор муҳим келишувларга эришилмоқда.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хитой Савдо-саноат палатаси ва “Henan Costar Group” компанияси ўртасида мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун замонавий электромобилларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги лавҳасида шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.8K views04:28
Ochish/sharhlash
2024-01-24 15:20:00
Соҳадаги мавжуд ахборот тизимлари, электрон платформаларнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш учун мунтазам равишда профилактика ишларини олиб бориш зарур.

Шундан келиб чиқиб, ўтган бир ой мобайнида республикадаги 1 352 та тиббиёт муассасасидаги компьютер тизимлари ва тармоқларига техник хизмат кўрсатилди.

Профилактика ишлари доирасида уларнинг дастурий таъминотини янгилаш, қўшимча ускуналарнинг соз ишлашини текшириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш чоралари кўрилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.4K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-01-24 11:51:09
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Умарова Наргиза Мирзоевна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали директори лавозимига тайинланди.

Н. Умарова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавр, 1996 йилда шу олий ўқув юртида интернатура, 2001 йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура босқичларини муваффақиятли тамомлаган.

Турли йилларда Республика перинатал марказида ультратовуш диагностика шифокори, умумий бўлим шифокори, муассаса қошидаги Клиник-диагностика поликлиникаси бўлими мудири, марказнинг акушерлик ва гинекология бўйича директори ўринбосари каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Н. Умарова тайинловга қадар Тошкент шаҳар 3-сон туғуруқ комплекси бош врачи сифатида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.7K viewsedited  08:51
Ochish/sharhlash
2024-01-24 09:30:35 ССВ: Хитой билан ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Хитой – соғлиқни сақлаш соҳасида дунёда етакчилардан бўлган, мазкур йўналишда улкан илмий ва технологик салоҳиятга эга мамлакатлардан бири.

Ушбу давлат билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш миллий тиббиётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида айни кунларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги соҳа масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Вакилларимиз дастлаб Пекин шаҳрида “CITIC Constructions” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

“CITIC Group” конгломератининг шўъба компанияси бўлган “CITIC Constructions” жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида саноат ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари учун бошқарув, харид ва қурилиш каби хизматларни кўрсатиб келади.

Бугунги кунда мазкур корхона дунёнинг энг йирик қурилиш компаниялари 100 талигига киради.

Мулоқот чоғида “Тез тиббий ёрдам хизматининг ҳудудий филиаллари эски бино-иншоотларини реконструкция қилиш” лойиҳаси юзасидан келишув имзолаш ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ташриф дастурига мувофиқ Хитойнинг яна қатор нуфузли компаниялари ва молия институтлари билан тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича инвестиция, давлат-хусусий шериклик ва грант лойиҳалари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-01-24 07:26:24ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси "кўҳна қитъа" давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди.

Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган.

Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.

ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори.

Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
25.8K views04:26
Ochish/sharhlash
2024-01-23 13:32:54 Қандли ва қандсиз диабет: уларнинг фарқи нимада?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 400 миллиондан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда. Мутахассислар бу кўрсаткич йилдан-йилга фақат ортиб боришини башорат қилмоқда
.

Диабет деганда аксариятимиз қандли диабетни тушунамиз. Қандсиз диабет ҳам борлигини эса кўпчилик билмайди.

Хўш, қандли ва қандсиз диабет бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Замира Ҳалимова жавоб берди:

— Қандли диабет 2 турга бўлиниб, биринчиси организмда инсулин етарли даражада ишлаб чиқарилмаётганлиги натижасида пайдо бўлса, иккинчиси ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигининг пасайиши туфайли келиб чиқади, — дейди мутахассис.

Қандсиз диабетни ҳам икки асосий турга ажратиш мумкин – марказий ва нефроген. Кўпинча касаллик ривожланиши организмда суюқликни ушлаб туришга жавоб берадиган вазопрессин гормонини ишлаб чиқаришдаги муаммолар билан боғлиқ бўлади.

Шу боис, хаддан ортиқ даражада, яъни кандли диабетга чалинган беморларга нисбатан кўп — бир кунда 5-15 литргача пешоб ажралиб чиқиши, кучли чанқоқлик ҳисси бу хасталикнинг асосий аломатларидан ҳисобланади.

Меъда ости безидаги паталогиялар, гормонал ўзгаришлар, айрим дори воситаларининг ножўя таъсири, ўсмалар, ирсий мойиллик ҳам қандсиз диабетга чалиниш сабабларидан бўлиши мумкин.

Бу белгилар қандли диабетда ҳам кузатилиши мумкин. Аммо қандли диабетда озиб ёки семириб кетиш, яраларнинг секин битиши, терининг қичиши каби симптомлар ҳам учраб туради. Диабетнинг бу икки турига барча ёшдаги кишилар, ҳатто, болалар ҳам чалиниши мумкин.

Қандли диабетни даволаш жараёни мунтазам равишда инсулин препаратини қабул қилиш ва парҳез тутишни назарда тутади.

Қандсиз диабетда эса, энг аввало, уни келтириб чиқарган асосий касаллик ўчоғи бартараф этилиб, кейин қўшимча вазопрессин сақловчи гормонал ўрин босувчи терапия ва бошқа муолажалар бажарилади.

Айтиш жоизки, иккала касалликни даволашда ҳам, биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиб, тегишли текширувлардан ўтиш зарур. Уларнинг натижалари, хасталик босқичи, беморнинг умумий аҳволига қараб унга зарур муолажа ва дорилар тайинланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.2K views10:32
Ochish/sharhlash
2024-01-23 10:21:16Юртимизда болалар суяк кўмиги трансплантацияси жорий этилади

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра:

педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, болалар хирургиясидаги — нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология, офтальмология ва ортопедия каби соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

ҳар йили 3 минг нафаргача болада туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;

йилига камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини қўллаган ҳолда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик операцияларини бажариш;

суяк кўмиги трансплантацияси  амалиётини жорий этиш кўзда тутиляпти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.7K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-01-23 07:23:22 Тадқиқот: Болаларда бронхиал астма келиб чиқишининг яна бир сабаби аниқланди

Наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар... Булар — бронхиал астма хасталигини келтириб чиқарувчи сабаблар рўйхатида етакчи.

Аммо болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади. Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин.

Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлди. Узоқ йиллик тадқиқот давомида мамлакатда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди.

Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди.

Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди.

Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
19.4K views04:23
Ochish/sharhlash
2024-01-22 16:39:14
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по ускорению реформ в сфере здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.3K views13:39
Ochish/sharhlash
2024-01-22 07:39:132024 йилда Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар олиб келинади

Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади.

Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда В турига қарши "Энтекавир" препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Sofosbuvir-400mg" дори воситаси етказиб берилди. 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.9K views04:39
Ochish/sharhlash