Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 25

2024-01-08 12:54:57
Бухоро вилоятида илк бор уйқу артерияси ва ўмров артериялари беркилган беморда аорта уйқу ва ўмров ости томирлари ўртасида сунъий шунтлаш амалиёти ўтказилди.

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бажарилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида бемор узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.0K views09:54
Ochish/sharhlash
2024-01-08 09:56:17Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади

Юртимизда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.

Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.

Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
22.1K views06:56
Ochish/sharhlash
2024-01-08 07:59:46 ​​​​​​​ ​Янги йилнинг илк ҳафтасида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди

Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

Янги йилга янги даво усуллари билан

Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди

Ҳиндистоннинг “Aakash healthcare” шифохонаси томонидан Тошкентда "Тиббиёт шаҳарчаси" қурилади

Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди

"Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади

Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади

Бухорода ноёб кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди

Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

"Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.8K views04:59
Ochish/sharhlash
2024-01-07 11:36:36
Юртимизда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида авваллари фақат ривожланган хорижий мамлакатларда амалга оширилган юқори технологик операциялар бугун ўзимизда ҳам муваффақиятли бажарилмоқда.

Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида елка суяги саркомасидан азият чекиб келган 16 ёшли Жавоҳир Жўраевнинг ўнг қўлида эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.

"Sevimli" телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16.9K views08:36
Ochish/sharhlash
2024-01-07 08:53:13 Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?

— Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев.

— Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.

Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.

С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.

Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.

Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.

Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.2K views05:53
Ochish/sharhlash
2024-01-06 17:50:26
Ахборот ва калория: боғлиқликлар ҳамда ўхшашликлар

Контентлар сифати ва даражаси – аудитория танлови

Инсон ва гаджетлар муносабати, онлайн мулоқотнинг салбий жиҳатлари, виртуал қарамлик белгилари


Бу факт:

10 ёшгача бўлган болаларнинг 41%и доимий онлайн режимда;

14 ёш оралиғидаги болаларнинг 85%и гаджетларсиз кун ўтказмайди;

Инсон кунига 70 марта, яъни ҳар 15 дақиқада телефонини текширади;

Гаджетларга қарам бўлган одамларнинг миясидаги биокимёвий ўзгаришлар гиёҳвандлик давридаги ўзгаришлар билан бир хил.

Видеоролик орқали глобал маълумотларга эга бўлинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.4K views14:50
Ochish/sharhlash
2024-01-06 13:13:03 XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда “ёрдамчи”мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбориш – бунинг учун телефондаги бир қанча тугмаларни босишнинг ўзи кифоя бўлиб қолди.

Бироқ, ҳар нарсанинг меъёри бўлгани каби гаджетлардан фойдаланишда ҳам маълум талаблар бўлиши керак. Зеро, виртуал оламга қаттиқ боғланиб қолиш инсоннинг физиологик ва руҳий саломатлигида жиддий муаммолар юзага келтириб чиқариши мумкин.

Афсуски, кўпчилик бунга бепарволик билан қарайди. Ҳозирги замонда мобил алоқа воситаларини, ҳатто, боғча ёшидаги болаларнинг қўлида ҳам кўриш мумкин. Айрим ота-оналар уй юмушлари билан машғул бўлганда ҳали тили чиқмаган гўдакларга мультфильм ёки видеолар қўйиб беради, бунинг келажакдаги салбий оқибатлари ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмайди...

Батафсил ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
19.1K views10:13
Ochish/sharhlash
2024-01-06 09:23:43Қишки “перевод” учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда

Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича 13 та ОТМда ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.

Аризалар шу йил 20 январга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Ишчи гуруҳлар ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.

Қишки “перевод”га барча ҳам ҳужжат топширолмайди. Фақат 2 та узрли сабаби борларга рухсат.

Қуйидагилар узрли сабаблар ҳисобланади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

паспорт нусхаси;

юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар ҳозир қабул қилинмайди. Хориждагилар фақат ёзда онлайн ариза топширади ҳамда тестга киришади.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.7K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-01-06 08:07:18"Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, бу вариантни юқтириш ҳолатлари, айниқса, Қўшма Штатлар, Исландия, Франция, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британияда сезиларли даражада кўпайган.

Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди.

Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади. 23 фоиз ҳолатда йўтал, 20 фоиз ҳолатда бош оғриғи кузатилмоқда. Шунингдек, 20 фоиз беморларда заифлик ва чарчоқ, 16 фоизида эса мушакларда оғриқ қайд этиляпти.

Буюк Британия олимлари JN.1 варианти аниқланган кишиларда энди коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат — уйқусизлик ва безовталик кузатилаётганини маълум қилди.

Мутахассислар фикрича, бу каби камёб симптомлар кўпайиши вируснинг одамлар иммунитет тизимига "чап бериш" хусусияти ошиб бораётганини англатади.

Шунга қарамай, ЖССТ ҳозирча бу штамм Ер юзи аҳолиси саломатлигига глобал даражада хавф туғдираётгани йўқ, деган хулосада. Фақат JN.1 қиш мавсуми давом этаётган Шимолий ярим шарда касалланиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.6K views05:07
Ochish/sharhlash
2024-01-05 15:07:37Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.

Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.

Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти. Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.

Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
19.8K views12:07
Ochish/sharhlash